• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛда «Челси» — «Манчестер Юнайтед» тўқнашуви, Ла Лигада «Реал» «Севилья»ни қабул қилади, А Серияда Шомуродов жамоаси Турин клубига қарши. Уикенднинг марказий ўйинлари

    Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

    АПЛ. «Челси» «Манчестер Юнайтед»га қарши, Пеп Гвардиола шогирдлари «Вест Ҳэм»ни синовдан ўтказади, «Ньюкасл» Лондонда «Арсенал» меҳмони бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Челси» — «Манчестер Юнайтед», 28 ноябрь, 21:30

    Томас Тухель шогирдлари мусобақа етакчиси бўлиб турибди. Асосий рақобатчиларга қарши ўйинларда очко йўқотган бўлса-да, лондонликлар жадвалда биринчи ўринда бормоқда. Биринчи даврада «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди, «Ливерпуль» билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. «Челси»нинг асосий устунлиги кучсизроқ жамоалардан мунтазам очко олиб келаётганида. Уйдаги ўйинларда «Челси» АПЛдаги энг яхши натижани қайд этиб турибди. 6 та ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган «аристократлар» 13 очко жамғара олди. Тўплар нисбати эса 17:3.

    Жамоада жароҳатланган футболчилар деярли йўқ. Матео Ковачичнинг майдонга тушмаслиги аниқ. Тимо Вернернинг ўйнаши эса сўроқ остида. Лондонликлар сафида ҳужум чизиғининг фаол вакили ҳимоячи Рис Жеймс бўлиб турибди. Инглиз футболчиси 4 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Ромелу Лукаку ва Мэйсон Маунт ҳисобида 3 тадан гол мавжуд.

    «Манчестер Юнайтед» инқироз даврини бошдан кечиряпти. «Қизил иблислар» АПЛнинг 10-турида «Тоттенҳэм» устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба охирги 6 ўйиндаги ягонаси бўлиб қолди. Ундан сўнг манкунианликлар «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Лестер» ва «Астон Вилла»га мағлуб бўлди. «Эвертон» билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Омадсиз ўйинлар сабаб «Манчестер Юнайтед» кучли тўртликдан чиқиб кетган.

    Манчестерликларнинг лазаретида икки нафар француз футболчиси бор. Рафаэл Варан декабрга қадар жамоага ёрдам беролмайди, ярим ҳимоячи Пол Погба учун эса йил якунланган.

    Қолган учрашувлар: 

    27 ноябрь, шанба

    «Арсенал» — «Ньюкасл», 17:30

    «Кристал Пэлас» — «Астон Вилла», 20:00

    «Ливерпуль» — «Саутҳэмптон», 20:00

    «Норвич» — «Вулверҳэмптон», 20:00

    «Брайтон» — «Лидс», 22:30

    28 ноябрь, якшанба

    «Брентфорд» — «Эвертон», 19:00

    «Бёрнли» — «Тоттенҳэм», 19:00

    «Лестер» — «Уотфорд», 19:00

    «Манчестер Сити» — «Вест Ҳэм», 19:00

    Ла Лига. Хавининг олдида жиддий синов: «Барселона» «Вильярреал»га қарши, турнинг марказий учрашувида «Реал» «Севилья» билан баҳс олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал» — «Севилья», 28 ноябрь, 01:00

    Қироллик клуби ушбу учрашувга 5 ўйинлик ғалабали серия билан ташриф буюради. Умумий ҳисобда «Реал» 8 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (7 та ғалаба, битта мағлубият). Карло Анчелотти жамоаси мусобақанинг етакчиси бўлиб турибди, Чемпионлар Лигасида эса муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

    «Севилья» 28 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Охирги турда Хулен Лапотеги шогирдлари «Алавес» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Чемпионлар Лигасида эса «Вольфсбург»ни 2:о ҳисобида таслим этди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятни сақлаб қолди.

    Қолган учрашувлар:

    26 ноябрь, жума

    «Атлетик» — «Гранада», 01:00

    27 ноябрь, шанба

    «Алавес» — «Сельта», 18:00

    «Валенсия» — «Райо Вальекано», 20:15

    «Мальорка» — «Хетафе», 22:30

    «Вильярреал» — «Барселона», 01:00

    28 ноябрь, якшанба

    «Бетис» — «Леванте», 18:00

    «Эспаньол» — «Реал Сосьедад», 20:15

    «Кадис» — «Атлетико М», 22:30

     29 ноябрь, душанба

    «Осасуна» — «Элче», 01:00

    А Серия. «Наполи» «Лацио» билан ҳисоб-китоб қилади, Шомуродов жамоаси «Торино»ни синовдан ўтказади, «Ювентус» эса «Аталанта»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Рома» — «Торино», 28 ноябрь, 22:00

    Жозе Моуриньо шогирдлари Генуяда «Женоа» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 13 турдан сўнг «Рома» 22 очко билан 5-ўриндан жой олган. Жамоанинг энг яхши тўпурари — Лоренцо Пеллегрини бўлиб турибди. Футболчи барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган. Охирги 4 турдан буён римликлар бирорта ўйинни голсиз тарк этмаяпти.

    Охирги турда «Торино» «Удинезе»ни 2:1 ҳисобида таслим этди. Туринликлар 17 очко билан 11-ўринда бормоқда. Йосип Брекало жамоанинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. У 8 ўйинда 3 та голга муаллифлик қилди. Сўнгги 5 ўйинда «Торино» 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

    Қолган учрашувлар: 

    26 ноябрь, жума

    «Кальяри» — «Салернитана», 00:45

    27 ноябрь, шанба

    «Эмполи» — «Фиорентина», 19:00

    «Сампдория» — «Верона», 19:00

    «Ювентус» — «Аталанта», 22:00

    «Венеция» — «Интер», 00:45

    28 ноябрь, якшанба

    «Удинезе» — «Женоа», 16:30

    «Милан» — «Сассуоло», 19:00

    «Специя» — «Болонья», 19:00

    «Наполи» — «Лацио», 00:45

    Бундеслига. Марказий ўйинда «Вольфсбург» «Боруссия Д»га қарши, «Бавария» «Арминия»ни қабул қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Вольфсбург» — «Боруссия Д», 27 ноябрь, 19:30

    «Вольфсбург» Бундеслигада олтинчи ўринни эгаллаб турибди. «Бўрилар» ҳисобида 20 очко мавжуд. «Вольфсбург»нинг мағлубиятсиз серияси 3 тага етди. «Байер» ва «Аугсбург»га қарши ўйиндаги ғалаба ва «Арминия» билан меҳмондаги дуранг. Жамоа ўз уйидаги ўйинларнинг охирги 4 тасидан фақат биттасида ғолиб бўлган.

    «Боруссия Д» бу пайтда «Бавария»ни қувишда давом этмоқда. Дортмундликлар мусобақа етакчисидан бир очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

    Бундеслигада «Боруссия» охирги 6 турда 5 та ғалаба қозонди. Фақатгина «Лейпциг»га қарши ўйинда мағлуб бўлди.

    Германия чемпионатининг меҳмондаги 5 ўйинида Марко Роуз шогирдлари 3 марта имкониятни бой берган.

    Қолган учрашувлар: 

    26 ноябрь, жума

    «Штутгарт» — «Майнц», 00:30

    27 ноябрь, шанба

    «Гройтер» — «Ҳоффенҳайм», 19:30

    «Бохум» — «Фрайбург», 19:30

    «Кёльн» — «Боруссия М», 19:30

    «Ҳерта» — «Аугсбург», 19:30

    «Бавария» — «Арминия», 22:30

    28 ноябрь, якшанба

    «Айнтрахт» — «Унион Берлин», 19:30

    «Лейпциг» — «Байер», 21:30

    Лига 1. «ПСЖ» мусобақа аутсайдерига қарши, «Лион» «Монпелье» билан баҳс олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Сент-Этьен» — «ПСЖ», 28 ноябрь, 17:00

    Франция чемпионатининг ортда қолган 14 туридан сўнг «Сент-Этьен» 12 очко билан 19-ўриндан жой олган. Жамоанинг энг яхши тўпурари — Ваҳби Ҳазри бўлиб, футболчи 14 ўйинда 7 та гол урган. «Сент-Этьен» Лига 1 нинг охирги 4 ўйинида мағлубият нималигини билмаяпти.

    Парижликлар эса охирги турда «Нант»ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Маурисио Почеттино шогирдлари ҳисобида 37 очко мавжуд ва улар мусобақа етакчиси ҳисобланади. Килиан Мбаппе — жамоанинг тўпурари, у 18 ўйинда 9 та голни ўз номига ёздириб қўйган. Ундан ташқари, Лионель Месси ҳам Франция чемпионатидаги дебют голини уриб олди, эндиликда унинг голга бўлган чанқоғи янада ошиши табиий.

    Қолган учрашувлар:

    26 ноябрь, жума

    «Ленс» — «Анжер», 01:00

    27 ноябрь, шанба

    «Лилл» — «Нант», 21:00

    «Ницца» — «Мец», 01:00

    28 ноябрь, якшанба

    «Бордо» — «Брест», 19:00

    «Лорян» — «Ренн», 19:00

    «Монако» — «Страсбур», 19:00

    «Реймс» — «Клермон», 19:00

    «Монпелье» — «Лион», 21:00

    «Марсель» — «Труа», 00:45

    27.11.2021, 00:10   Изоҳ (0)   33050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италия ёки Португалия ЖЧ—2022 га бормайди. Европа минтақасининг ўтиш баҳсларига қуръа ташланди

    26.11.2021, 22:03

    Жозе Моуриньодан янги мотивация: мураббий «Женоа»га қарши ўйинда ғалаба келтирган 18 ёшли футболчига қимматбаҳо кроссовка совға қилди

    26.11.2021, 16:10

    Плей-оффга йўлланма олган «Рома», «Манчестер Юнайтед»да иш бошлайдиган немис мураббийи, Globe Soccer Awards совринига даъвогар футболчи ва мураббийлар. Энг сўнгги

    26.11.2021, 07:56

    Конференциялар Лигаси. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    26.11.2021, 06:55

    «Нон-чой сотган вақтларимиз ҳам бўлган». Пул ортидан қувмай миллиардер бўлган Одил Аҳмедов

    25.11.2021, 21:24

    Тадқиқотлар Жаҳон Чемпионатининг ҳар 2 йилда ўтказилиши УЕФА ва Европа миллий лигаларига катта зарар етказишини кўрсатди

    25.11.2021, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.