Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт соҳасининг фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформаси ишга туширди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги платформа нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган 45 ёшгача бўлган шифокор ватандошлари учун мўлжалланган. У орқали мамлакат тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади.
Шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади.
Соҳа олдида турган долзарб масалаларнинг ечимлари бўйича ғоя ва таклифларни қолдириш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак. «Уларнинг конфиденциаллиги таъминланади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги қурилишларни лойиҳалаштиришга туркиялик мутахассис раҳбарлик қилиши, Беҳзод Мусаев ССВ тизимидаги талабга жавоб бермайдиган барча санитария-гигиена хоналарини таъмирдан чиқариш бўйича кўрсатма бергани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)