Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Гулобод мавзесига ташрифи давомида 41-мактабга кирди.
Президент спорт залига кириб, жисмоний тарбия дарсидаги болалар ва ўқитувчилар билан гаплашди. Мактаб ошхонаси, менюсини кўрди ва бирма-бир суриштирди.
«Булар энди имкони етганча масаллиқ олиб келиб, тайёрлашади. Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай? Мактаб ошхоналарининг ичига ҳали кирмадик. Сифати, муддати қандай, нархи — буларни тизимга солиш бўйича иш олиб бормадик. 10 январга қадар мактаблар ошхоналарига сифатли, тўйимли, баланслаштирилган таомнома бўлиши учун кетринг хизматини аутсорсинг асосида ташкил қилиш бўйича пухта лойиҳа қилинглар», — деди Президент.
Шунингдек, мактаб 2 сменали бўлиши учун янги корпус қуриш бўйича топшириқ берилди.
Изоҳ (0)