• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Путин Ғарб билан шахмат ўйнамоқда» — Украина мудофаа вазири

    Россия президенти Владимир Путин ҳарбий техника ва қуролли кучларни Россия—Украина чегараси бўйлаб ҳаракатлантириш орқали Ғарб давлатлари билан «шахмат ўйнамоқда». Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников The Washington Post газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Алексей Резников Вашингтонга ташриф буюрган. Ташриф давомида у АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашиб, ундан Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам беришини сўраган. Резниковнинг WP’га айтишича, у америкалик ҳамкасби билан Россия—Украина чегарасидаги вазият юзасидан бир хил хулосага келган.

    «У (Владимир Путин) Европа Иттифоқининг, НАТО иттифоқчиларининг бирдамлигини текшириб кўрмоқда, бизнинг жамиятимизни, украиналикларни, Польшани, Болтиқбўйи мамлакатларини синамоқда», — деди Украина мудофаа вазири.

    Ўз навбатида, Остин Россиянинг Украина билан чегаралари яқинида олиб бораётган сўнгги ҳаракатларининг моҳияти Вашингтон учун тушунарсиз эканини қўшимча қилган ва Москвани чегаралар яқинидаги ҳарбий фаолиятида шаффоф бўлишга чақирган.

    Октябрь ойида The Wall Street Journal ва Politico нашрлари Россия Украина билан чегарада қўшинлари сонини ошираётгани ҳақида ёзган эди. Кейинроқ Bloomberg агентлиги чегара яқинида қўшинлар тўплангани ҳақидаги хабарлар фонида Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлигидан хавотирдалигини маълум қилди.

    Кремль босқинчиликка тайёргарлик ҳақидаги хабарларни қуруқ гап деб атади ва аксинча Ғарб кучларининг, жумладан НАТО самолётларининг разведка ҳаракатлари фаоллашгани муносабати билан Москва «ҳушёр бўлиши» кераклигини таъкидлади.

    Кейинроқ The New York Times ўз манбаларига таяниб, ёзишича, АҚШ разведкаси Европадаги иттифоқчиларни Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлашига тўсқинлик қилиш учун «озгина вақт қолгани» ҳақида огоҳлантирган. Шу фонда Вашингтон Европа давлатларини Москвани ушлаб туриш учун иқтисодий ва ҳарбий чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқишга ундамоқда, дея қўшимча қилган газета.

    АҚШ Сенати мудофаа бюджетига Россия Украинага бостириб кирадиган бўлса, унга қарши қўлланиладиган санкцияларга ўзгартириш киритишни таклиф қилган. Ушбу сценарий содир бўлган тақдирда, хусусан,  «Шимолий оқим-2»га, давлат компанияларига, банкларга ва давлат қарзига нисбатан чекловларни кенгайтириш таклиф этилмоқда.

    Россия расмийлари Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга хавф солмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков қўшинларнинг мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши давлатнинг ички иши эканини билдирган.

    Маълумот учун 2016 йилда Москвадаги Марказий шахмат уйининг очилиш маросимида Песков Владимир Путин оддий шахмат эмас «геосиёсий шахмат» ўйнашини айтган эди.

    Мавзуга доир:

    • WSJ Қримдаги Россия ҳарбий самолётларининг сунъий йўлдошдан олинган суратларини чоп этди. Пентагон Украина билан чегарада 2014 йилдагига қараганда кўпроқ қўшин тўпланганини айтди (фото)
    • АҚШ Украинага 80 тонна жанговар ўқ-дориларни берди
    • Киев мери Виталий Кличко уруш хавфи туфайли украиналикларга мурожаат қилди

    21.11.2021, 15:10   Изоҳ (0)   38629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада блогер Саид Губденский бошқарувидаги машина ЙТҲга учради. Блогер воқеа жойида, унинг ҳамроҳи шифохонада вафот этди

    21.11.2021, 12:45

    «Биз славянлармиз. Бизнинг юрагимиз бор». Лукашенко беларус куч тузилмалари мигрантларнинг чегарани кесиб ўтишида ёрдам берганини истисно этмади

    20.11.2021, 21:53

    Михаил Саакашвили ҳарбий госпиталга кўчирилди

    20.11.2021, 20:52

    АҚШ давлат котиби мамлакатнинг Ямандаги дипломатик миссияси ходимларини озод этишни талаб қилди

    20.11.2021, 19:15

    Фото: XV асрдан буён энг узоқ давом этган Ой тутилиши

    20.11.2021, 17:50

    Буюк Британия Хитойдаги Олимпиадага дипломатик бойкот эълон қилиши мумкин

    20.11.2021, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Солиқ идоралари мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 24 май, 15:31

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 15:30

    Самарқанддаги корхона 5,3 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдалангани айтилди

    Ўзбекистон | 24 май, 15:00

    Қизиқарли ва фойдали: болаларнинг зерикишига йўл қўймайдиган 8 та интерактив ўйинчоқ

    Лайфстайл | 24 май, 14:35

    Ўзбекистонда 11-синф битирувчилари орасида қизлар кўпми ёки йигитлар?

    Ўзбекистон | 24 май, 14:15

    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

    Реклама | 24 май, 13:30

    MrBeast YouTube туфайли энг ёш миллиардерга айланди

    Лайфстайл | 24 май, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.