• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Айшвариянинг синглиси Тошкентда, Мунисанинг опаси эса Россияда»: Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг қиёфадошлари (фото)

    Одам одамга ўхшайди, дейишади. Бироқ баъзида шундай вазиятларга дуч келамизки, ким аслида ким эканини ажратиш мушкул бўлиб қолади. Қуйида хорижий ва ўзбекистонлик машҳурларга икки томчи сувдек ўхшайдиган инсонлар ҳақида сўз юритамиз.

    Қайси бири Аишвария Рай?

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Машҳур ҳинд актрисаси, «Дунё гўзали» Аишвария Баччаннинг Ўзбекистондаги қиёфадоши Наргиза Азизова «Ассалом Ўзбекистон» кўрсатувининг бошловчиси ҳисобланади. У ака Шариф номи билан танилган актёр Толиб Хожиевнинг қизи. Икки фарзанднинг онаси бўлган телебошловчи ҳинд актрисасига ҳавас қилишини яширмайди.

    — Ҳинд актрисасига ўхшашимни билганимга кўп бўлмади. Академик лицейда ўқишга борганимда курсдошларим «Девдас»даги Парога ўхшашимни айтишганди. Бу фильмни кўрмаганим ва ҳинд киносига унчалик қизиқмаганим учун гапларига эътибор бермадим. Орадан анча вақт ўтиб тасодифан телевизорда намойиш этилаётган «Девдас» фильмига кўзим тушиб қолган. Ҳақиқатан ҳинд актрисасига ўхшашимни ўшанда билганман. Атайин тақлид қилмайман, аммо унга ҳавасим келади. У идеалимдаги аёл десам ҳам бўлади, — дейди Наргиза Азизова.

    «Райҳоннинг эгизаги бормиди?»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Муҳаббат Орипова ҳақиқатан ҳам хонанда Райҳонга ўхшайди. Баъзилар айтгандек, балки у ҳам хонанданинг имижига тақлид қилар. Аммо унга қараб, табиий ўхшашликларни ҳам пайқашингиз аниқ. Муҳаббат асли фарғоналик, бир неча йилдан буён Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

    «Райҳонмисиз деган саволни кўп беришган. Баъзилар савол бермай зимдан кузатиш, папараци қилиб суратга олиш ҳолатлари ҳам кўп бўлади. Илк марта Райҳонга ўхшашлигимни Райҳоннинг Қўқондаги концертида билганман. Ҳаво совуқлиги учун Райҳон мухлислари билан кўришолмаган. Шунда битта мухлис мени кўрсатиб «Мана Райҳон» деган ва ҳамма келиб мен билан расмга тушган. Бундай ҳолатлар кўп марта бўлган», — дейди Муҳаббат Орипова.

    «Мабодо, Учқун Тиллаевнинг укаси эмасмисиз?»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаевнинг ўзи каби ижодкор қиёфадоши Самарқандда истиқомат қилади. Ҳаёт Ҳамидов бир неча йиллардан буён Самарқанд вилоятидаги Ҳамид Олимжон театрида актёр сифатида фаолият юритади.

    «Мабодо, Учқун Тиллаевнинг қариндоши эмасмисиз, деган саволларни кўп беришган. Бир куни тўйда бир одам келиб ‘Сиз анув актёрга ўхшар экансиз?’ деди. Асабийлашиб турганим учунми қайси актёрга деб баландроқ гапириб юборибман. Нима дейишини билмай ‘Битта актёр сизга ўхшайди!’ деди. Ана энди тўғри айтдингиз, деб кулгандим», — дейди Ҳаёт Ҳамидов.

    Муниса Ризаеванинг россиялик «опаси»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаевани кўпчилик рус эстрада вакили Зарага ўхшатишади. Очиғини айтиш керак, илгари ҳақиқатан ҳам ўхшашлик даражаси юқори эди. Аммо кейинги пайтларда Муниса Ризаеванинг лаблари «бироз» катталашган. Аммо икки ижодкорнинг ташқи қиёфасида қандайдир умумийлик бор.

    Шакиранинг ўзбекистонлик қиёфадоши

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Шубҳасиз, актриса Мафтуна Холмуродова Шакирага тақлид қилади. Чунки унинг авваги қиёфаси бутунлай бошқача эди. Билишимизча, у бир неча йил Севинч Мўминовага тақлид қилиб, унинг қўшиқларини куйлаб юрган. Аммо Шакира ижросидаги чиқишлари омадлироқ чиққач, «Ўзбек Шакираси» номини олиш учун интилган. Қиёфада натижалар омадсиз эмас, аммо бундай имиж ва рақслар ўзбек санъати учун керакми, деган жумбоқли савол бор.

    Оз бўлса-да ўхшашлик бор-ов!

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Негадир кўпчилик хонанда Шербек Шодиевни машҳур футбол юлдузи Мессига ўхшатишади. Расмларни солиштирса ҳақиқатан ҳам қандайдир ўхшашлик бор.

    Қайси бири Зарина Низомиддинова?

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    Расмдагиларнинг қайси бири актриса Зарина Низомиддинова эканига иккиланиб қолдингизми? Чунки уларнинг иккиси ҳам бир-бирига ўхшайди. Иккинчи расмдаги қиз модель Моника. Аммо кўпчилик Instagram фойдаланувчилари уни актриса Заринага ўхшатишади.

    Фото: Instagram / @monicaofficial98

    Фото: Instagram / @monicaofficial98

    Ҳожибой Тожибоевнинг қашқадарёлик қиёфадоши...

    Фото: Instagram / @_zokirochildiyev_

    Фото: Instagram / @_zokirochildiyev_

    Қизиқчи Зокир Очилдиев «Изоҳ сиздан» дея мазкур суратни Instagram профилига жойлади. Мухлисларнинг аксарияти суратдаги инсонни марҳум ижодкор Ҳожибой Тожибоевга ўхшатди. Айримлар унинг Қашқадарё вилоятида исте’қомат қилиши, уни одамлар кўп йиллардан буён Ҳожибой Тожибоевга ўхшатишлари ҳақида изоҳ қолдирди.

    Улуғбек Зиёвуддиновни Шерали Жўраевга ўхшатишади

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Улуғбек Зиёвуддинов Улуғбек Мирзо тахаллуси билан ижод қилади. Унинг нафақат ташқи кўриниши, балки тор чалиши ҳам устоз санъаткорни эслатади.

    «Аллоҳ бандани бир-бирига ўхшатади. Бир қиёфадас юз минглаб одамларни яратиши мумкин. Ташқи кўринишидан тортиб, феъл-атворигача бир хил бўлиши мумкин. Улуғ устоз тирик афсона, санъат коинотида сузиб юрган қуёшдек. Гўдаклигимдаёқ устознинг ўзига ҳам, санъатига ҳам ҳавас қилганман. Чин дилдан ҳавас қилсангиз, Аллоҳ беради. Устознинг ўзини, қўшиқларини, авлод-аждодларини яхши кўрамиз, улар учун доим дуодамиз», — дейди Улуғбек Зиёвуддинов.

    Мавзуга доир:
    • Меган Маркл ва бошқа машҳур юлдузларнинг рус қиёфадошлари (фото)
    • Грузияда америкалик модель Кендалл Женнернинг қиёфадоши топилди (фото)
    • Фотогалерея: Машҳур қиёфадошлар
    • Наргиз Зокирова тадбирда қиёфадоши саҳнага чиқиб куйлаганидан ғазабланди

    20.11.2021, 11:40   Изоҳ (0)   68701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Улуғбек Холмедовга Volkswagen совға қилишди, Луиза Расулованинг эри борми? Жаҳонгир Отажонов машинасини сотмоқда

    19.11.2021, 22:27

    Бахтли оила қуришга ҳеч қачон кеч бўлмаслигини исботлаган машҳур аёллар (фото)

    19.11.2021, 20:42

    Ота-онаси уларга исм танлашга кучли фантазия билан ёндашган машҳурлар (фото

    19.11.2021, 17:54

    Турк актёри Бурак Ўзчивит ҳамкасбларини ҳақорат қилгани учун 4 йилга қамалиши мумкин

    19.11.2021, 15:20

    Хонанда Адель Опра Уинфрига берган интервьюсида қандай қилиб 45 килога озгани ҳақида сўзлаб берди

    19.11.2021, 10:53

    Instagram: Эрининг уйини бўшатиб берган Рухшона, Россияга кўчиб ўтган Марям Тиллаева, уйланаётган таниқли блогер

    18.11.2021, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда деразалар ўрнига кўзлари бўлган меҳмонхона фойдаланишга топширилди

    Лайфстайл | 10 июл, 09:53

    Луис Энрике: “Телефоним ‘Барселона’ мухлисларининг хабарлари билан тўлиб кетган”

    Спорт | 10 июл, 09:45

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.