• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга келди.

    Олий даражадаги музокаралар Кремлда бўлиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Владимир Путин учрашув аввалида Шавкат Мирзиёевни самимий қутлаб, президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан яна бир бор табриклади ва келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

    «Ўзбекистон нафақат энг яқин қўшнимиз, балки иттифоқдошимиздир. Биз Ўзбекистонни айнан шундай қабул қиламиз. Бу йирик минтақавий давлат бўлиб, бизларни тарих нуқтаи назаридан ҳам, бугунги кунда ҳам кўплаб жиҳатлар боғлаб туради.

    Бугун Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажмининг 18 фоизи Россияга тўғри келмоқда. Товар айирбошлаш кўпаймоқда: пандемияга қарамай, ўтган йили 15 фоиздан кўпроққа ошган. Бу кўрсаткич ҳатто мураккаб даврда ҳам ҳамкорлик қилаётганимизни, ҳамкорлигимиз муваффақиятли кечаётганини аниқ-равшан кўрсатиб турибди.

    Бугун ҳам биргаликдаги ишларимиз минтақавий форматда, давлатлараро шаклда барча йўналишларда давом этмоқда. Иқтисодиёт, гуманитар алоқалар, транспорт инфратузилмаси шулар жумласидан. Бу борада биргаликда ишлашимиз учун катта майдон мавжуд, иккимиз муҳокама қилиб олишимиз лозим бўлган масалалар жуда кўп», — деди Россия президенти.

    Давлат раҳбари Россия президентига таклиф ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

    «Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, кейинги йилларда муносабатларимизда чинакам улкан ютуқларга эришилди – бундай кўрсаткичлар илгари бўлмаган. Сиз айтганингиздек, товар айирбошлаш ортмоқда: тўққиз ой якунида беш миллиардни ташкил этди, йил охирида етти миллиард бўлади. Муносабатларимизда бундай рақам илгари кузатилмаган.

    Бош вазирлар бошчилигидаги ҳукуматлараро комиссия жуда жиддий ишламоқда – сиз қўллаб-қувватладингиз ва жиддий натижаларга эришилмоқда. Ташрифдан аввал жуда салмоқли ишлар қилинди. Учта катта тадбир: ҳудудлар, таълим ва медиа форумлари ўтказилди.

    Натижаларга келсак, бугун 14 миллиард долларлик лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, ҳудудлараро форум доирасида. Уч йил аввал сиз билан ушбу форумни бошлаётганимизда бундай тадбирлар йўқ эди. Натижа эса катта: ҳудудлар учрашмоқда, ҳамкорлигимизга катта туртки бермоқда.

    Бугунги учрашувимиз ҳудудлараро алоқалар, икки томонлама ҳамкорлик, хавфсизлик масалалари, Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Умуман, президентлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган муносабатлар юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

    Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Кейинги йилларда ушбу соҳаларда чинакам улкан ютуқларга эришилди. Бош вазирлар даражасидаги қўшма комиссия ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Ҳудудлар ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Биргина 2021 йилда юқори даражадаги 50 та ўзаро ташриф ташкиллаштирилди.

    2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 5,6 миллиард доллардан ошган бўлса, жорий йилнинг 10 ойида ушбу кўрсаткич 6 миллиард етиб, йил якунига қадар 7 миллиард долларга яқинлашиши кутилмоқда.

    Кейинги тўрт йилда Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокидаги корхоналар сони икки баробарга кўпайиб, қарийб 3 мингтани ташкил этмоқда.

    Ўзбекистон иқтисодиётида Россиядан жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди ва жадал ўсишда давом этмоқда. Умумий қиймати 14 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилмоқда.

    Президентлар иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларини қамраб олган ҳолда инвестициявий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

    Бунда Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи арафасида ўтказилган II Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми натижалари ҳам муҳим ўрин тутади. Зеро, форум якунида саноат, энергетика, транспорт ва фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатига доир янги битим ва шартномалар имзоланди.

    Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта захиралар борлигини қайд этди. Шу муносабат билан устувор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Давлат раҳбарлари маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар.

    2021 йил май ойида Бухорода Ректорлар анжумани, 16—17 ноябрь кунлари эса Москвада иккинчи Таълим форуми ўтказилгани таъкидланди. Форум якунида шерикликнинг янги йўналишларига доир 35 дан ортиқ битимлар имзоланди.

    Бугун Россия олий таълим муассасаларининг энг кўп хорижий филиаллари Ўзбекистонда фаолият юритмоқда. Мамлакатда уларнинг сони 15 тани ташкил этмоқда, шундан 12 таси кейинги тўрт йилда очилган.

    Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Россиялик ҳамкорлар кўмагида Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш ташкил этилди, Тошкентда Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиалини очиш ишлари якунига етди.

    Президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик томонларни қизиқтирган масалаларга тўхталиб ўтди.

    Мамлакатлар ташқи сиёсат ва мудофаа идоралари ўртасидаги икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Минтақавий хавфсизлик масалалари ва Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

    Россия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

    Давлат раҳбарлари БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

    Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқлади.

    Музокаралар якунида президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ва Россия рублдаги ҳисоб-китобларга ўтиши мумкин

    19.11.2021, 21:26   Изоҳ (0)   27342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Россиянинг қатор молиявий институтлари билан 257,3 млн доллар миқдорида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

    19.11.2021, 21:25

    Сирдарёда 1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси қурилади

    19.11.2021, 20:57

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Россиянинг VEB.RF банки ўртасида 40 млн евролик келишув шартномаси имзоланди

    19.11.2021, 20:35

    Ўзбекистонда вакцина олмаган ходимларни ишдан четлаштириш тартиби ҳақида маълумот берилди

    19.11.2021, 20:10

    Сурхондарёда омонатга қўйилган 566 млн сўмни талон-торож қилган собиқ банк ходимига жиноят иши очилди

    19.11.2021, 19:09

    Тошкент 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади

    19.11.2021, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.