«Қамчиқавтойўл» Қамчиқ довони йўлида йўлларни қордан тозалаш ишларини амалга оширилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 17 ноябрь куни Қамчиқ довони йўлида яхвонлик ва қор уюмлари юзага келишидан огоҳлантирганди.
А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони йўлларини қордан тозалаш ишларини амалга ошириш учун «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 121 та техника ва 350 га яқин ишчи хизматчи сафарбар қилинган.
ФВВ матбуот хизматининг билдиришича, довон йўли ҳаракатланиш учун очиқ.
«Қамчиқавтойўл» йўллар нам бўлгани боис, ҳайдовчилардан тезликни оширмасликка ва кескин тормоз бермасликка чақирган. Кескин тормоз сирпаниш ҳолатларини юзага келтириши, бунинг оқибатида эса кўнгилсиз ҳодиса содир бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга доир: Видео: Қамчиқ довонида ёғаётган қор
Изоҳ (0)