• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Газлида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда коррупцияга қарши кураш ва йўл қўйилган хато-камчиликлар, уларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

    Йиғилишда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев, Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сойипов, Газли шаҳар ҳокими Шерали Пўлотов, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, подполковник Шермат Шодиев, Ромитан тумани прокурори Фаррух Атоев, бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ва бўлим бошлиқлари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарлари ҳамда меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этишди.

    Йиғилиш аввалида, Газли регионида углеводородларни қазиб чиқариш ва геология-қидирув ишлари учун белгиланган прогноз кўрсаткичларни бажаришга қаратилган геолого–техник тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати таҳлил қилинди. Бир неча йиллардан буён эътиборсиз қолган бошқарма учун етарли шароитлар яратилиб берилгани, тўлиқ молиявий таъминланаётганига қарамай, ишлар ҳануз белгиланган даражада эмаслиги танқид қилинди.

    Бошқарув раиси бир неча бор бошқарма фаолияти ўрганилиб, коррупциянинг олдин олиш бўйича комплаенс назорат қилинаётган бўлсада, ўғирлик ва талон-тарож қилишга уринаётган ишчи ходимлар борлиги ачинарли аҳвол эканлигини таъкидлади.

    Жумладан, Газли заводида йиллик қуввати 5,0 миллиард куб метр табиий газ босимини ошириб беришга мўлжалланган Учқир сиқув компрессор станцияси, газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи, янги қозонхона, газни қуритиш қурилмаси ҳамда газдан пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси фойдаланишга топширилиб, «Учқир» газни олтингугуртдан тозалаш мажмуаси “Газли газни қайта ишлаш заводи” деб номлангани, янги ишчи ўрни яратилиб, маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш биринчи ўриндаги вазифа этиб белгиланди.

    Афсуски, бошқармадаги масъул раҳбар ходимларнинг ва мутахассисларнинг эътиборсизлиги сабабли талон тарожликлар ва камчиликларга йўл қўйилмоқда.

    Энг ачинарлиси, интизомнинг бўшаштириб юборилганлиги натижасида, 2021 йил мобайнида бахтсиз ҳодисалар рўй берган бўлиб, албатта, бу ҳақда гапириш раҳбар сифатида менга жуда оғриқли, деб автоҳалокатда ҳалок бўлган ишчи ходим ва у билан боғлиқ ҳолат ёдга олинди.

    Бундан ташқари, автотранспорт цехида эҳтиёт қисмлар ҳақиқатда ўрнатиб берилмаганлиги, ҳужжатларга сохта маълумот киритилгани, цехда сақланаётган Niva ва УАЗ русумли автотранспорт воситаларининг двигатель ҳамда асосий эҳтиёт қисмлари ўғирланиб, жиддий талофот етказилган бўлсада, тезкорлик билан тегишли чоралар кўрилмагани кескин танқид қилинди.

    Автотранспорт цехидаги транспорт воситаларига жами 40,4 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар ҳақиқатда ўрнатиб берилмаганлиги тасдиқланди, ҳақиқатда ўрнатилмаган эҳтиёт қисмлар ҳужжатларга сохта маълумот киритиш йўли билан бухгалтерия ҳисобидан чиқарилганлиги аниқланди.

    Эҳтиёт қисмларини ва ёқилғи мойлаш маҳсулотларини ҳисобдан чиқаришда ҳам муаммолар аниқланган. Мисол учун, Zil-131 русумли ўт ўчирувчи транспорт воситаси носоз ҳолда водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан траллерга ортиб олиб келинган бўлсада, жорий йилнинг июнь ойида жами 3 931,2 минг сўмлик 546 литр бензин ёқилғиси бухгалтерия ҳисобидан асоссиз ҳисобдан чиқарилган.

    Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси учун харид қилинган 4 дона жами қиймати 1 миллиард 620 миллион сўмлик электродвигателлар ўрганилганда, улар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги, биркалари ўзгартирилганлигида коррупция аломатлари мавжудлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлди. Шу сабабли текширув ўтказилиб тўпланган ҳужжатлар қонуний кўриб чиқишлик учун Бухоро вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилинди. Ҳозирги кунда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ўғирликлар айнан ишчи ходимлар томонидан қилинаётгани ҳам жуда ачинарли аҳвол эканлиги таъкидланди. Масалан, ётоқхона коменданти 2021 йил 25 сентябрь 2 дона акфа роми, 2 дона акфа эшик, 3 дона узунлиги 3 метр бўлган д-73 миллиметрли НКТ қувури, 20 дона узунлиги бир метр бўлган д-50 миллиметрли қувур, 5 дона узунлиги 2.50метр, баландлиги 1.5 метр ҳажмли бўлган тўр панжараси ва COVID-19 дезинфекция туннелини давлат рақамли белгиси 80/889 ОАА «КамАз» русумли юк автоуловига юклаб, усти беда билан ёпилиб, Учқир ҳудудидан асоссиз олиб чиқиб кетилган. Бундай ҳуқуқбузарликлар мунтазам давом эттирилгани танқид қилинди.

    Яна бир ҳолатда айнан ана шу ётоқхона комендантининг ўғлига узрли сабабларсиз ишга келмасдан, жами 36 миллион сўм асоссиз иш ҳақи тўловлари тўлаб келинган. Айни мана шу ва бошқа ҳолатлар бўйича қонуний чора кўрилишини сўраб, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига расмий мурожаат киритилган.

    Бошқарув раиси ушбу йиғилишга ташриф буюрган ҳуқуқ тартибот идоралари масъул раҳбарларидан ким бўлишидан қатъий назар барча ўғирланган ва йўл қўйилган салбий ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши, ҳар қандай коррупцион схемаларни йўқотиш, ўғирлик ва талон-тарожликларга йўл қўйганларга нисбатан жазо чоралари кўрилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, ошкоралик ва очиқлик сиёсати йўлида амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди.

    Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сойипов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасидаги амалга оширилаётган янги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилгани, учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани, қонунни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашишнинг моҳияти, унинг ўрни, унинг олдини олишда амалга оширилаётган ишлар, йил бошидан буён амалга оширилган ҳуқуқбузарликлар, талон-тарожликлар, мансаб лавозимларини суиистеъмол қилиш каби ҳолатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

    Шунингдек, ишга жойлашиш масаласидаги мурожаатлар кўриб чиқилмаслик ҳолатлари бўйича прокуратурага келиб тушаётган аризалар, вакант лавозимлар, ишга қабул қилишдаги шаффофликни таъминлаш масалалари ҳамда келгусида ўзаро ҳамкорликда ишларни давом эттириш юзасидан ўз фикрини билдирди.

    Прокуратура билан биргаликда Газлидаги барча ўғирликлар, талон-тарож, коррупция ҳолатлари ва «кўринмас кучлар»га қарши кураш ҳамда содир этилаётган ёки этилиши мумкин бўлган барча ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бартараф этиш йўналишида прокуратура органлари ҳамкорликка ҳар доим тайёр эканликларини билдиришди.

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, подполковник Шермат Шодиев ҳам мажлис қатнашчиларига қўриқлаш ишларини амалга оширишда постлар ва мобил гуруҳлар ташкил этилганлиги, аниқланган турли талон-тарожликлар, ўғирлик ҳолатлари, ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди.

    Бундан кейин ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Газли регионидаги вазият қаттиқ назоратга олиниши ҳамда тун-у кун қўриқлаш ҳаракатлари давом эттирилишини билдирди.

    Шу вақтга қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан талон-тарож ҳамда ўғирликларга қарши кураш ўз самарасини бериб, бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди. «Кулбешкак» ва «Учқир» конларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида, худдики чўпон сифатида фаолият юритиб, аслида конденсат ўғирлиги билан шуғулланаётганлар аниқланди. У ерда конденсат сақлаш жойи аниқланиб, ҳажми 20 литрдан бўлган 15 дона, ҳажми 200 литр бўлган 1 та дона пластмасса идиш ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

    «Учқир» конидаги 214-сонли қудуқдан табиий газ ва машъала қувурлари ўғирлаб кетилгани фош этилди.

    – Қоракўл тумани «Учқир—Қумли» йўналишида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Андақли» конига қарашли 7-сонли қудуқ олдида турган 4 дона Д89 милиметрли, 1 дона 10 метрли темир қувурлари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

    – «Кулбешкак—Дояхотин» йўналиши ҳудуди чўлларида 4 нафар фуқаро I.О., К.Ҳ., Б.Ҳ., О.Т. газ қувурларини кесиб олишаётган вақтида ушланган.

    – 2021 йилнинг 13 май куни «Қумли», «Саватли—Кулбешкак» конларидан, 27 июнь куни «Кулбешкак» ва «Учқир» конларидан газ конденсати ва 5 июль куни «Учқир» конидаги 214-сонли табиий газ қудуғининг «узел задавка» қисмида ҳамда машъала (факел) қувурларини ўғирлангани ҳамда уни ўғирлашда гумон қилинганлар аниқланган.

    – Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:00 да «Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефть ва га қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ҳожиказган—Қумли—Чақақум» газоконденсат қувурлари автойўналиши атрофида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

    Тадбир давомида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан давлат рақам мавжуд бўлмаган УАЗ русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилган. Автотранспорт юкхонасида бўлган ҳар бирининг ҳажми 60 литрни ташкил қиладиган 24 дона бўш елим бочка холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

    2021 йил якунига қадар табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини ўз вақтида ва сўзсиз бажариш, бу борада режалаштирилган геолого-техник тадбирларни амалга ошириш, углеводород захираларини кўпайтириш, шунингдек, бошқарманинг молиявий иқтисодий ҳолатини ва ходимлар ўртасидаги муҳитни яхшилаш мақсадида, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қазиб чиқариш кўрсатгичларини бажарилишида қолоқликка йўл қўйган, молиявий иқтисодий ҳолат ёмонлашишига сабабчи бўлган, меҳнат интизомига риоя қилмаган, ўз хизмат вазифаларини қўпол равишда бузган 8 нафар масъул раҳбар ва ишчи ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.

    Беш нафар ходимларга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чоралари, 10 нафарига ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгиланган.

    Бошқарув раиси бошқармада бу йўл қўйилаётган салбий ҳолатлар ҳали ҳаммаси эмаслиги, афсуски, бундай ҳолатлар жамият обрўсига путур, манфаатларига зарар етказишини билдириб, янги раҳбар Хислат Назировни бутун жамоа қўллаши кераклигини, у қисқа муддатда ишлаб чиқаришда сезиларли ўзгариш қилганлигини, бошқарма фаолиятида кўплаб кўрсаткичлар бажарилганини таъкидлаб, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг барча департаментларидан биттадан малакали ходим бир ой давомида шу ерда фаолият олиб боришини билдирди.

    Албатта, бу қилинаётган ишлар бошқарманинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, белгиланган режа кўрсаткичларини ошириб бажариш, молия, ҳисоб, хўжалик, иқтисодий, харид жараёнлари ҳамда бошқа йўналишларни такомиллаштириш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар эканини қайд этди.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида бошқарув раиси бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, йўл қўйилган хато-камчиликлар, ҳуқуқбузарликлар учун қарийиб 30 дан ортиқ раҳбар ва масъул ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, айримларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган эди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    15.11.2021, 13:30   Изоҳ (0)   16241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ёшлари ишга жойлашишда қандай муаммоларга дуч келмоқда?

    15.11.2021, 12:43

    Ўзбекистонда ҳафта бошларида қор ёғиши мумкин

    15.11.2021, 12:11

    Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчак туҳмат қилган деб топилиб, унга нисбатан жазо тайинланди

    15.11.2021, 11:50

    Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилади

    15.11.2021, 11:39

    «Энди қоғоз журнал, рейтинг дафтарча бўлмайди, талаба гувоҳномаси ҳам ID картага ўтказилади» — Абдуқодир Тошқулов

    15.11.2021, 10:32

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 790 сўмга қадар кўтарилди

    15.11.2021, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.