• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Ўзбеккино»нинг сервизи туфайли машҳурликка эришган режиссёр Шокир Холиқов билан АҚШга ўқишга кетаётгани ва карьерасини Ўзбекистонда кўра олмаслиги ҳақида интервью (видео)

    Ёш режиссёр Шокир Холиқов 2019 йилда 72-халқаро Канн фестивали Гран-присини қўлга киритган эди. Ўшанда режиссёрга «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан сервиз совға қилинган, бу эса ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

    Шокир Холиқов яқинда Қозоғистонда ўтказилган халқаро танловда «Месси» қисқа метражли фильми билан бир вақтнинг ўзида икки мукофотга лойиқ кўрилди. У «Энг яхши фильм» номинацияси учун Нью-Йорк киноакадемиясига ўқиш учун йўлланма ва «Энг яхши драма» номинациясига эса диплом ва статуэтка билан тақдирланди.

    Журналист Наргизахон Муродова Шокир Холиқов билан интервью ташкиллаштирди. Интервью давомида режиссёр Қозоғистонда бўлиб ўтган «48 Hour film race» («48 соат ичида фильм») фестивалида қўлга киритган муваффақияти, «Месси» ғоясининг пайдо бўлиши, «Ўзбеккино»дан ёрдам кутмаслигининг сабаби ва карьерасини Ўзбекистонда кўролмаётгани ҳақида гапирди.

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    — «48 соат ичида фильм» фестивали 2005 йилдан буён Марказий Осиёдаги ижодкорлар ўртасида ташкил қилинади. Билишимча, фестиваль АҚШ томонидан молиялаштирилади. Бундан икки йил аввал танишларимдан бири фестивалда иштирок этиш ҳаволасини телефонимга ташлаб берганди. Аммо у пайтда фестивалга унчалик қизиқмагандим. Ўтган йили айни карантин кунлари Facebook ижтимоий тармоғида фестиваль ҳақидаги маълумотни ўқиб қолдим ва рўйхатдан ўтдим. Фестивалнинг асосий шарти 48 соат ичида барча талабларга жавоб берадиган фильм яратиш керак. Менга фестивалнинг қабул жараёнлари тугатилгани ва унда 549 та иштирокчи рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотни юборишди. Афсуски, фестивалга старт берилгани ҳақидаги хабарни кечга яқин кўрдим. Аслида, кундузги 10:00 да старт берилган экан. Уриниб кўрай деб, оператор дўстим Диёр Исматов ва саҳналаштирувчи рассом Эркин Хушматов билан учрашиб, режа туздик. Узоқ баҳслардан сўнг Афғонистондан қочаётган ака-укалар ҳаётига боғланган қисқа метражли фильм олишга қарор қилдик. Эртаси куни соат 14:00 да суратга олиш ишларини бошладик ва тўрт соатда тугатдик. Тонгга қадар фильмнинг овози, бўяш ишлари ва монтажини тугаллаб, фестивалга жўнатдим. Хуллас, бу фильмни 48 соатда эмас, 24 соатда олдик, десам ҳам бўлади. Мақсадимиз 2-3 ўринни қўлга киритиб, совринга қўйилган пул мукофотини ёки янги камерани олиш эди. Чунки айнан «Месси» фильмини ниҳоятда ёмон ва ишдан чиққан эски камерада суратга олгандик. Натижалар кутилганидан ҳам аъло бўлди ва фестиваль тарихида илк марта бир фильм икки номинацияда ғолибликни қўлга киритди. Менимча, АҚШда ўқиш имкониятини ҳеч бир мукофот билан солиштириб бўлмайди. Чунки у мамлакатда нафақат ўқиш, саёҳат қилиш ҳам кўпчилик инсонларнинг орзуси.

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Ҳамиша хориж фестивалида «Ўзбеккино» вакили сифатида иштирок этаман. Айнан Қозоғистондаги фестивалда ҳам мукофотни Шокир Холиқовга эмас, ўзбекистонлик «Синтез» жамоасига деб топширишди. Мени бироз ранжитган нарса «Ўзбеккино» вакиллари тақдирлаш маросимига кетишим тугул, агентлик сайтида табриклаб ҳам қўйишмади. Чунки қайси бир ижодкор ютуққа эришса, албатта, сайтда табриклаб қўйишади, аммо менга бундай қилишмади. Мен мустақил ижод қилганим билан шу юрт фуқаросиман ва ҳар қайси фестивалда Ўзбекистон номидан иштирок этаман.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган халқаро кинофестивалга ҳужжатли фильмимни топширдим. Афсуски, қабул комиссиясидан ўтмади. Шундан сўнг худди шу ҳужжатли фильм билан Беларусда ўтказилган «Евразия.dоc» фестивалида иштирок этиб, 300 га яқин фильм ичида финалдаги иштироки учун дипломи билан тақдирландим.

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Ажаблантирган жиҳати шундаки, Тошкент халқаро кинофестивалида сўнгги икки йил ичида суратга олинган фильмлар иштирок этиши керак эди. Аммо Қирғизистондаги Қараш Жанишевнинг «Прошай» ва белоруслик Митрий Семёнов Алейниковнинг «Франка» деган фильмлари иштирок этди. Аслида, бу фильмлар 2018 йилда мен суратга олган «Чой» билан бирга бир нечта халқаро фестивалларда иштирок этганди.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    «Чой» фильми билан Гонконгдаги фестивалда «Минтақанинг олтин фильми» ва «Фестивалнинг олтин фильми» номинацияларида ғолибликни қўлга киритганман. Шунинг учун «Ўзбеккино» томонидан янги фильм суратга олишим учун 1 миллиард сўмлик сертификат берилган. Режиссёрлик сценарийси учун 50 миллион беришди. Қолган пулни эса кутиб, 2 йил умрим ўтиб кетди. Агар умид бағишлашмаганида, «Месси» каби фильмларни суратга олишни эртароқ бошлаган бўлардим. Чунки икки йилни тўлиқ метражли фильм устида ишлашга сарфладим. Охирги марта «Ўзбеккино»га кирганимда пул йўқ, дейишди. Ҳа майли, ўзимнинг аравамни ўзим тортаман, деб кетдим.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг «Ёмғир ҳақида баллада» шеъри асосида 10 дақиқалик анимацион фильм устида ишладик. «Синтез» фильмга фақат моддий имконияти етганича кўмак беролишини айтди. Ўзбекистонда илк марта мойбўёқда ойнага расм чизиш услубида анимацион фильм суратга олишни бошладик. Иш ярмига етганда моддий томондан қийинчиликлар бошланди, шунда «Ўзбеккино»га ёрдам сўраб бордим. Афсуски, бу сафар ҳам пулимиз йўқ, қабул қилмаймиз, деган жавобни олдим. Иккинчи марта ҳам «Ўзбеккино»дан умидимни узиб, бир амаллаб ишни якунладик. Ўша йилнинг ўзида Қирғизистонда энг яхши анимацион фильм сифатида эътироф этилди. Ҳозирда анимациялар ватани ҳисобланган Япония, Жанубий Америка ва Италиядаги фестивалларда иштирок этиш учун номзоди қўйилган. Насиб қилса, фестивалларда яхши баҳоланишига умид қиламан.

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Илгари ҳақиқатан ҳам «Ўзбеккино»нинг моддий имконияти у қадар юқори эмасдир, деб ўйлардим. Охирги фестивалдан кейин кўрдимки, бизнинг жуда катта маблағимиз ва имкониятларимиз бор экан. Ҳар битта хорижлик санъаткор учун сарфланган пулга камида 10 та қисқа метражли фильм олса бўларди. Балки бизга кинодан кўра шундай меҳмоннавозлик керакдир. Жуда оғриқли нуқталар, шу боис бу ҳақида гапиришни ҳам хоҳламайман. Чунки қирғиз ҳамкасбларимдан «Сизларнинг фестивалингиз тўйга ўхшар экан», деган гапни эшитиш, кўнглимга оғир ботди.

    Қирғизистонлик киношунос Гулбара Тўломушова фестивалларда иштирок этишимга кўмак беряпти. У менинг трамплиним десам ҳам бўлади. Ижодий ишларимни унга юбораман, у холисона баҳолаб, энг яхшисини фестивалларга тавсия қилади.

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    Фото: Шокир Холиқов шахсий архивидан

    2018 йили суратга олган «Бизни тушунишмайди» фильмим Швейцариядаги фестивалда иштирок этадиган бўлди. Йўл пулига бироз қийналганим учун «Ўзбеккино»дан ёрдам сўраб борганман. «Аввало, пулимиз йўқ, бир омадинг келиб қолгандир», деган гапни эшитганимдан сўнг улардан кўнглим қолди. Курсдошларим Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдураҳмоновлар ҳам фестивалга бориш учун моддий имконияти йўқлиги учун ёрдам сўраб боришган. Аммо улар ҳам худди мендек жавобни олишган.Энди «Ўзбеккино»дан умид қилмай қўйганман, балки «ўз аравангни ўзинг торт» дейишгани ҳам яхшиликкадир. Охирги марта Қирғизистондаги фестивалда қозоғистонлик продюсер билан танишдим. Унинг таклифлари маъқул бўлгани учун эндиликда у билан ишлашни режалаштиряпман.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Бундан кейинги ижодимни Ўзбекистон ҳудудида кўроламан, аммо молиявий томони ҳақида бирор нарса деёлмайман. Ё ўзим ёки чет эл продюсерлари билан ҳамкорлик қиламан, менимча. Ўзимизда эмас, хорижликлар ишонч билдирса, одам ғалати бўлиб кетаркан. Қаерда ва кимлар билан ишлашимдан қатъи назар, ҳамиша Ўзбекистон номидан фестиваллардан иштирок этаман, — дейди режиссёр Шокир Холиқов.

    Режиссёрнинг суҳбатидан сўнг «Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати билан боғландик ва баъзи саволларга жавоб олдик.

    Шокир Холиқов билан «Ўзбеккино» бир қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорлик ўрнатган. Тўлиқ метражли «Қайтиш» фильми учун 1 миллиард сўмлик молиявий маблағлар ажратилган. Фильм сценарийси айрим ўзгартириш киритиш тавсияси билан бадиий кенгаш томонидан тасдиқланган. Ҳозирда фильмнинг сценарийси қайта ишланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Холиқовнинг «Дебют» танлови учун топширган «Ифор» ва «Ичан қалъа» қисқа метражли фильмлари ноябрь ойи сўнгида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Кино 30 кунда» ёш режиссёрлар танлови учун қабул қилинган.

    Ёш кинорежиссёрларнинг халқаро фестивалларда иштирок этиши учун «Ёшлар студияси» ДУК ҳам Кинематография агентлиги ҳам кўмак бериб келмоқда. Давлат буюртмасига биноан суратга олинган фильмлар мунтазам равишда нуфузли фестивалларга агентлик томонидан тавсия қилинмоқда. Мустақил равишда фильм суратга олган ижодкорларнинг фестивалларда қатнашиши муаллифларнинг ўзига боғлиқ. Агентлик ваколати доирасига фақат давлат буюртмасига биноан суратга олинган фильмлар киради. Шунга қарамасдан, ёш ижодкорларга халқаро фестивалларда қатнашиш бўйича кўмак беришга тайёр.

    Умуман олганда, сўнгги йиллар ёш киноижодкорлар қўллаб-қувватланмоқда. Бир нечта ёшлар кинофестиваллари ва танловлари бўлиб ўтди. Қайта тикланган «Ипак йўли дурдонаси» фестивали асосини ҳам ёшлар ташкил этди.

    Нозим Сафаров, «Ўзбекистон кинематография агентлиги» ахборот хизмати раҳбари

    Режиссёр билан суҳбатни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    09.11.2021, 15:20   Изоҳ (1)   45683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5472410058@telegram.org / 02.07.2023, 11:02

      Choy filmi haqiqatdan ham zo'r ishlangan ekan.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вин Дизель Дуэйн Жонсондан «Форсаж»га қайтишини сўради. Актёрлар франшизанинг 8-қисми суратга олиш жараёнида уришиб қолган эди

    09.11.2021, 13:27

    Машҳур фильмларидаги образлари туфайли ақлдан озишига бир бахя қолган актёр ва актрисалар (фото)

    07.11.2021, 21:56

    «Калмар ўйини» сериалидаги кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган сирли белгилар ва камчиликлар (фото)

    06.11.2021, 13:26

    «Мўъжизакор аёл» юлдузи Галь Гадот «Оппоғой»нинг янги экранизациясида ёвуз қиролича ролини ўйнайди

    06.11.2021, 10:27

    Леди Гага «Гуччи уйи» фильмидаги Патриция Режани ролини ўйнаш учун 9 ой итальянча талаффуз билан гапиргани ҳақида сўзлаб берди

    04.11.2021, 17:48

    Кузда премьераси бўлиб ўтган ва эфирга узатилиши кутилаётган янги турк сериаллари (видео)

    03.11.2021, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.