• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қарилик – якун эмас, балки янги саҳифа. 64 ёшида ишдан бўшатилган, умидсизликка тушган, сўнг ўз компаниясини очган Пол Теснер муваффақияти

    Қонга сингганми ёки қарашлар шундай шаклланганми, ҳар ҳолда ўзбекистонликларнинг аксари нафақа ёшига етгач, оёқни баҳузур чўзиб, кексалик гаштини суришни мўлжаллайди (ҳали бунгача анча вақт борлигини билса-да). Кунини ҳам кўпинча гап-гаштак, чойхона-гузарда ўтказади. Бироқ ривожланган давлатларда кексалик — эл қатори ишлаш, ҳатто ёшликда ушалмаган орзуларни амалга ошириш учун қулай фурсат.

    Масалан, физика бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти совриндорлари, 90 ёшида тарихда қолган Сюкуро Манабе ва Клаус Ҳасселман ёки 75 ёшида инновацияларга раҳбарлик қилаётган америкалик тадбиркор Пол Теснер ҳаёти ва кексаликдаги аччиқ тажрибалари бунга мисол.

    Пол Теснернинг PulpWorks компанияси биологик парчаланадиган қадоқларни лойиҳалаштиради ва ишлаб чиқаради.

    Пол Теснернинг PulpWorks компанияси биологик парчаланадиган қадоқларни лойиҳалаштиради ва ишлаб чиқаради.
    Фото: PulpWorks / Метю Гуш

    Кунларнинг бирида 64 га кирган, Method cleaning products’да операциялар бўйича катта директор бўлиб ишлайдиган Пол Теснерни ижрочи директор ҳузурига чақиради. Кейин билса, бу хайрлашув учрашуви экан. 2009 йил, янги йил оқшомидан сал аввал рўй берганди бари. Сан-Францискода байрам шукуҳи кезарди. Рафиқаси ва дўстлари уни ресторанда кутишар, «Салом-аликдан кейин уларга: ‘Мени бўшатишди!’ десам, ҳаммаси хандон отиб кулди».

    Теснер уларга ҳазиллашмаётганини айтади. «Кўп ичдим ўша тунда», дейди у ва келажакдан хавотирланиш ўрнига ўзини анча енгил сезганини эслайди. «Ишдан бўшатишганини айтиш жуда ғалатилигини биламан. Лекин бу эртага нима бўлишини ўйлаб олиш учун жуда яхши имконият эди».

    У 40 йилини ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва етказиб беришга сарфлайди. Атрофдагилар билан муомала-алоқаси ҳам бир ўзанга тушиб олганди. Маслаҳатчи ҳисоб-китоб қилади, бироқ «мен гўё ёғоч буюмлар орасига сингиб кетгандек сезардим ўзимни. Ташқарига отилиб чиқиб кетгиларим келди. Бу карьерамнинг сўнгги саҳифалари эди. Ҳаммасини шу зайл (ўта диққинафас пардаларда) тугатишни истамагандим. Ўзимга босим ўтказиб, ўзимни қийнаб, мутлақо янги, аввалгидан-да қизиқроқ имконият излашга тушдим».

    Бугун 75 ёшни қаршилаган Теснер кўзлари ва қулоқларини ҳар доим каттароқ очишини айтади. «Атрофингдагилар билан суҳбатлаш. Эшит. Замон қаерга қараб кетаётганини англа, одамлардан ғоялар ол». 2011 йили ҳамкори Елена Оливари билан PulpWorks («Селлюлоз-қоғоз комбинати»)га – чиқиндилардан маҳсулотларни безатиш ва қадоқлаш корхонасига асос солади.

    Мижозлари тизмаси айни кунларда Google’дан Campbell’гача. Ўзингни ўзинг қайтадан кашф этишнинг сира эрта-кечи йўқлиги ҳақидаги нутқи эса шу чоққача 2 миллион марта кўрилган.

    Ғоя илк дафъа хаёлда айланганида уни амалга оширишнинг имкони йўқ эди. «Айримлар буни тиккасига рад этишарди. Ҳеч ким менинг ёшимда компания очган одамга шундоқлигича қарз беришни хоҳламасди. ‘Нафақага чиққанингиз маъқул. Қарилик гаштини сурсангиз-чи!’ дерди ҳаммаси».

    Ниҳоят, у унга ишонадиган сармоядор билан юзма-юз кўришишга таклиф этилади. «‘Ахийри, кам-камдан тишласак бўладиган манбани топдик-а’, дедим ўзимга ўзим». Бироқ сармоядор унга ишонқирамай муомала қилади: стартаплар ёшлар учун, Теснер эса оила даврасида вақтичоғлик қилиб, баҳузур ҳордиқ чиқаргани маъқул.

    «Агар бу суҳбат телефон ёки электрон почта орқали бўлганида эди, билмадим, роса асабим қўзиб, кўнглим чўккан бўлармиди... Лекин сиз мени идорангизга чақириб, умримнинг бир кунидан нақ ярмини ўғирладингиз. Энди ҳаётимнинг қолган кунларида сизнинг нақадар калта ўйлаганингизни эслаб ўтаман», дедим. Теснер бу жавобидан ўшанда «жуда ғурурланганди».

    Бизнес учун ғоялар Теснернинг онгига доимий иш бор пайтлари ўрнашиб бўлганди. Лекин асосий вазифаси сабаб уларнинг ортидан эргашолмасди. Хўш, шунда аввалги ғоя-фикрларнинг ичи бўш, овози паст бўладими ёки Теснернинг бунга қурби етмаслиги?

    «Оилавий ва молиявий мажбуриятларимни рўкач қилавердим. У қадар енгилтак, тараллабедод бўлолмасдим. Очиғини айтганда, ҳеч нарса мени орқага қайтаролмасди» – дейди у. «Аёлим ҳам мени қўллаб-қувватлаган бўларди. Хулоса шуки, камина беҳад қўрқардим».

    «Куч-ғайратга тўла йигит» пайти Теснер миясидаги ғужғон ғоя-режаларини амалга оширолмаган бўлса, қариган, тобора кучдан қолаётганида ўйлаганларини амалга оширолди. «Аҳамиятсиз бари, шундай эмасми?» – дейди у. Эҳтимол, унинг бу ҳолатида ҳаракатлари секин ўйлаганидан келиб чиқар...

    PulpWorks ишлаб чиқарадиган маҳсулотлардан намуна.

    PulpWorks ишлаб чиқарадиган маҳсулотлардан намуна.
    Фото: PulpWorks

    «Акс таъсиримни кузатадиган даражада ақлли бўлганимда, балки буни узоқ йиллар олдин фаҳмлармидим», – дейди у. Ўзининг илк ишлаб чиқариш бизнесида у «ғайриоддий, қизиқувчан» тадбиркорлар билан учрашишига тўғри келиб, уларни бир кўришда маъқул топади. «Бу менга чалинган қўнғироқ бўлган-ов – бу айни ўзим истаган жой. Бунга кўпроқ эътибор қаратишим керак эди аввал бошдан».

    PulpWorks’нинг вазифаси – PVХ блистерли пакетлар ва кўпикли пластмасса каби токсик қадоқларни шахсий компостланадиган, биологик парчаланадиган, 100% чиқиндилардан ташкил топган толали маҳсулотларга айлантириш орқали «яхшироқ дунёни шакллантириш». Янги қадоқлаш услуби «биз яшаб, эскиртирган дунё»ни тубдан ўзгартиришга мўлжалланган.

    2013 йилда ўтказилган Глобал ижтимоий тадбиркорлик танловида Пол Теснернинг компанияси ҳам ғолиб бўлган. 

    2013 йилда ўтказилган Глобал ижтимоий тадбиркорлик танловида Пол Теснернинг компанияси ҳам ғолиб бўлган. 
    Фото: Throomers

    Компания ҳозир ўн ёшда. Ишхонада Теснернинг нечага кирганига биров эътибор бермайди. Дарвоқе, ўзининг ёшга оид қарашлари ҳам аллақачон ўзгарган. «Қандай инсонга эврилганимдан фахрланаман. Олтмишни қоралаганимда жуда хижолат бўлардим. ‘Наҳот, 64 га кирдим!’ – дердим. Лекин 70 ни тўлдирганимда барча тақиқларни унутдим. Ҳозир қирчиллама йигитман! Мабодо, етмишга кирган бўлсангиз, етмиш авжи навқиронлик, тўғри, 30 ёш эмас. Сиз етмиш ёшдасиз! Бу борада мутлақо хотиржамман.

    09.11.2021, 14:56   Изоҳ (0)   24321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд Эмомали Раҳмондан ёрдам сўради

    09.11.2021, 14:11

    БМТ тинчликпарварлари олмослар контрабандасида гумонланмоқда

    09.11.2021, 13:57

    АҚШда афғон қочоқлари ҳужжатларни тақдим этишдаги божларни тўлашдан озод этилади

    09.11.2021, 13:42

    АҚШнинг собиқ президенти Обама Путинни танқид қилди

    09.11.2021, 11:07

    Нигериядаги мактабда содир бўлган ёнғинда 25 бола ҳалок бўлди

    09.11.2021, 09:10

    Германияда июль ойидаги сув тошқинларидан кўрилган зарар қарийб 30 миллиард еврога баҳоланди

    09.11.2021, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.