• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бердимуҳамедов «Туркманкимё» раҳбари ва бош прокурорга фаолиятидаги сусткашликлар учун қаттиқ танбеҳ берди

    Туркманистонда 5 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги ўн ойлик фаолияти якунларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Унда Туркманистон бош вазири ўринбосари, қурилиш-саноат ва энергетика комплекси фаолиятига раҳбарлик қилувчи Чоримурат Пурчеков, саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири Боймурат Аннамаммедов, «Туркманкимё» давлат концерни раиси Ниязли Ниязлиев ва бошқалар маъруза қилди. «Хроника Туркменистана» газетасининг Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, ёзишича, мутасаддилар ўзига қарашли соҳалар фаолияти бўйича ижобий ҳисоботларни тақдим этган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қурилиш мажмуасининг кўрсаткичлари умуман олганда ёмон эмаслигини, бироқ қаттиқ ишлашда давом этиш кераклигини таъкидлаб, 2022 йил учун яхши инвестиция дастурини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

    «Қурилиш мажмуаси талабларини тўлиқ қондириш учун профил саноатини ривожлантиришни давом эттириш, янги цех ва корхоналар қуриш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш муҳим аҳамиятга эга», – деди Туркманистон раҳбари.

    Турар жой бинолари, ижтимоий объектлар, айниқса, Ахал вилояти маъмурий маркази қурилишини жадаллаштириш учун ушбу вилоятга масъул бўлган бош вазирнинг савдо масалалари бўйича ўринбосари Чори Гилижов билан яқиндан ҳамкорлик қилиш топширилди.

    8 октябрь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Бердимуҳамедов яна бир бор бош вазир ўринбосари Чоримурат Пурчековга «турар жой бинолари, аҳоли пунктлари, айниқса, Ахал вилояти маъмурий маркази қурилишини жадаллаштириш» топшириғини берганди. Президент охирги марта унинг қурилишини 21 октябрь куни кўздан кечирган.

    Сўнг Туркманистон президенти ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармагани ва ишдаги камчиликлари учун «Туркманкимё» раҳбари Ниязли Ниязлиев ва қурилиш саноати вазири Боймурат Аннамаммедовга танбеҳ берди. Уларга мавжуд вазиятни синчиклаб таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича барча зарур чораларни кўриш топширилди.

    2018 йилда агросаноат мажмуаси учун минерал ўғитлар етарли даражада ишлаб чиқарилмагани учун «Туркманкимё» раҳбарига учта, жумладан, охирги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ берилганди. 2020 йил март ойида ҳам у охирги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ, сўнг 2021 йил февралида яна бир қаттиқ танбеҳ олган.

    Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида, шунингдек, бош вазирнинг нефть-газ саноатига раҳбарлик қилувчи ўринбосари Шаҳим Абдураҳмонов соҳанинг 10 ойлик фаолияти бўйича ижобий ҳисоботини тақдим этди.

    Гурбангули Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосарининг ҳисоботи чоғида «Туркмангаз» давлат концерни раиси Ботир Аманов, «Туркменнефть» раиси Гуйчгелди Байгелдиев, «Туркмангеология» раиси Мердан Рўзев ва бош прокурор Ботир Атдаевни чақирди.

    Туркманистон раҳбари мутасаддиларга ёқилғи-энергетика комплексининг барча саноат тузилмаларининг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, нефть ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, шунингдек, углеводородлардан тайёрланадиган маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

    Шундан сўнг Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари Абдураҳмоновга танбеҳ берди, «Туркмангаз» раҳбари Аманов ҳамда бош прокурор Атдаевга эса сўнгги огоҳлантириш билан иккита қаттиқ танбеҳ берди.

    Абдураҳмонов ва Аманов хизмат вазифаларини зарур даражада бажармагани, ўзига қарашли тармоқ ва муассасалар фаолияти устидан назоратни сусайтиргани, Атдаев нефть-газ комплекси тузилмалари фаолияти устидан прокурорлик назоратини сусайтиргани учун жазоланди.

    Нефть ва газ соҳасидаги мутасаддиларининг ҳисоботлари нима мақсадда бош прокурор билан боғлангани ва «Туркмангаз» корхоналарида коррупция ёки ўғирлаш ҳолатлари аниқланганми ёки йўқлигига, Туркманистон давлат ахборот агентлиги аниқлик киритмаган.

    Шаҳим Абдураҳмонов 2021 йил февраль ойида бош вазирнинг ёқилғи-энергетика комплекси масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди. «Туркмангаз» раҳбари Ботир Аманов февраль ойида ҳам қаттиқ танбеҳ олган. Бош прокурор Ботир Атдаевга эса аввалги танбеҳ 2019 йилда берилган.

    Мавзуга доир:

    • Бердимуҳамедов янги офисида агросаноат масалалари бўйича видеоконференция ўтказди
    • Гурбангули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирига танбеҳ бериб, унинг ўринбосарини ишдан бўшатди
    • Туркманистон президенти мамлакатдаги кредит қарзларининг ўсиши ва валюта билан боғлиқ муаммолардан ғазабланиб, амалдорларга танбеҳ берди

    07.11.2021, 17:09   Изоҳ (0)   27752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ғарб виждони». Ўз санъатидан ташқарида яшай олмаган буюк ёзувчи Альбер Камю тақдири

    07.11.2021, 15:49

    ФҚБ Байденнинг қизига тегишли кундаликларнинг нашр этилиши юзасидан тергов бошлади — NYT

    07.11.2021, 15:07

    Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлига бюджет даромадларини кўпайтиришни буюрди, молия вазирига эса ҳайфсан берди

    07.11.2021, 14:06

    Мехико яқинида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

    07.11.2021, 13:47

    Ироқда бош вазирга дрон ёрдамида суиқасд уюштирилди

    07.11.2021, 12:04

    Серра-Леонеда бензовоз портлаши оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

    07.11.2021, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.