Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
-75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров 1/4 финалда таиландлик Випарон Жонгжохога қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган баҳсда ҳакамлар 2:3 ҳисобида таиландлик боксчига ғалабани тақдим этди.
Саиджамшид Жаъфаров аввалги босқичларда словакиялик Лукас Фернэтса, япониялик Юито Мариваки ва озарбайжонлик Миршариф Казимзаде устидан ғалаба қозониб, 1/4 финалга чиққан эди.
2 ноябрь куни яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.
- +92 кг: Лазизбек Муллажонов — Давид Чалоян (Арманистон) – 20:15 дан сўнг;
- -63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Энди Круз (Куба) – 22:55 дан кейин;
- -92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг
Изоҳ (0)