Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давлатлараро қидирувда бўлган 55 ёшли ўзбекистонлик аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда «78.ru».
У катта миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Аниқланишича, аёл 2018 йил август ойида Ўзбекистонда бўлган вақтида танишига уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 13,5 минг доллар пулини олган. Бироқ ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, аёл ҳибсга олинган. Қидирув ташаббускорига унинг қўлга олингани ҳақида маълум қилинган.
Аввалроқ Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси 12 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб қўлга олинганди.
Изоҳ (0)