Вазирлар Маҳкамаси президиумининг навбатдаги мажлисида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича бош вазир қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ҳокимликлар раҳбарларининг бош вазир аппаратлари орқали юборилаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш борасидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Йиғилишда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни таъминлашда масъул шахслар томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Кўриб чиқиш якунлари бўйича масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар орасида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадиримов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновлар бор.
Йиғилиш якунлари бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотлари маблағларини самарали ривожлантиришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
- Қашқадарёда икки йилда мансабдорларнинг 274 нафари маъмурий, 217 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди
- Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида вазирликлар бюджетдан қарийб 84 млрд сўм ўзлаштирган. Бу ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп
Изоҳ (0)