Италия соғлиқни сақлаш миллий институти олимлари эмланиб туриб коронавирусдан вафот этган одамларнинг ўртача ёши 85 бўлган, шунингдек, уларда 5 та сурункали ёндош касаллик бўлгани ҳам аниқланган, деб ёзади «Korrespondent.net».
Эмланмаганлар орасида вафот этганларнинг ўртача ёши 78 бўлиб, уларнинг 4 та ёндош касаллиги бўлгани маълум бўлган.
Тадқиқот доирасида 2021 йилнинг 1 феврали ва 5 октябригача бўлган, 671 нафар эмланмаган ва 171 нафар тўлиқ эмланган кишилар ўлими ўрганилган. Бу вақт ичида барча мамлакатларда жами 38 минг киши вафот этган.
Улардан 33,6 минг нафари эмланган, 2130 нафари биринчи дозанинг ўзини олган ёки вакцинадан кейин антитана пайдо бўлишидан аввалроқ вирус билан зарарланган.
1440 нафари эса тўлиқ эмланган. Бир қанча сурункали касаллиги бор, ёши кекса одамларнинг COVID-19 дан вафот этиш хавфи бор. Шу билан бирга, эмланганларнинг касалликдан омон қолиш имконияти ҳали ҳам юқори, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Чалғитувчи ва хавфли касаллик: пневмония бошланганини қандай аниқлаш мумкин?
- Ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг 8 сабаби
- Бефарқ бўлманг: сил касаллигига хос 7 симптом
- Ўпкани қандай ҳолатларда томография қилдирган маъқул? Унинг фойда ва зарарли жиҳатлари
- Ўпкангизда муаммо борлигидан дарак берадиган 10 та симптом
Изоҳ (0)