News cover

Тошкент халқаро аэропортидаги автотураргоҳлар аукционга қўйилди

Uzbekistan Airports компанияси Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидаги автотураргоҳларни ижарага бериш ҳуқуқи бўйича E-auksion.uz электрон савдо платформасига лот жойлаштирди.

Компания маълумотига кўра, гап умумий майдони 40 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ва қарийб 1,5 мингта автомобилни сиғдира оладиган олтита автотураргоҳ — P1, P3, P4, P5, P7 ва P8 ҳақида бормоқда. Улар 3 йил муддатга ижарага берилади ва лойиҳа нафақат бошқарувни, балки мавжуд инфратузилмани тўлиқ ривожлантиришни ҳам назарда тутади.

Лойиҳа йўловчилар учун қулайликни оширишга қаратилган бўлиб, тураргоҳлар ҳудудида рақамли навигация, бўш жойлар мавжудлигини кўрсатувчи электрон таблолар, қўшимча тўлов усуллари ҳамда электромобильлар учун қувватлаш станцияларини жорий этиш режалаштирилган. Бўлажак оператор тураргоҳларни тун-у кун ишлатиш, уларга хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш, шунингдек, реконструкция, кенгайтириш ва ободонлаштириш ишларига инвестиция киритиш мажбуриятини олади.

Асосий талаблардан бири тураргоҳларни тўлиқ рақамлаштириш ҳисобланади. Жумладан, оператор автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиши, автомобил рақамларини таниб олувчи тизим ва шлагбаумлар ўрнатиши, қулай тўлов усулларини, шу жумладан онлайн тўловларни йўлга қўйиши ҳамда жойларни олдиндан банд қилиш имконини берувчи мобил сервисни ишга тушириши керак.

Ижара ҳақи икки қисмдан иборат бўлади: аукционда аниқланадиган қатъий сумма ва тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ўзгарувчан қисм. Шу билан бирга, оператор ҳисоботлар ва ҳисоб тизимларига кириш имконини тақдим этган ҳолда фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаши шарт.

Компания қайд этишича, ижарачилар учун белгиланган барча талаблар ва аукционда иштирок этиш шартлари E-auksion.уз платформасидаги мазкур лот саҳифасида батафсил кўрсатилган. Аукцион қоидаларига кўра, савдолар давомида бошланғич нарх камида 5 фоизга ошириб борилади.

Лотнинг бошланғич нархи йилига 48 778 800 000 сўм этиб белгиланган. Аукцион савдолари 2026 йил 19 май куни ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун, 20:07

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: