Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси ва Sierra Space тижорий мақсадларда қўлланиш мумкин бўладиган ўз космик станциясини қурмоқда. Бу ҳақда Blue Origin’га таяниб, «РБК» хабар берди.
Станция «Орбита рифи» номини олган бўлиб, у Ерга яқин қуйи орбитада жойлашади. Уни 2025 йилдан кейин фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
«Орбита рифи» тадқиқотчилар, бизнесменлар, туристлар ҳамда компаниянинг бошқа мижозлари учун «турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган бизнес-парк» вазифасини бажаради. Blue Origin ва Sierra Space тўлиқ хизматлар жамланмасини, хусусан, юкларни ташиш, логистика, космосга жойлаштириш, қурилмалар, шунингдек, экипажнинг станция бортида ишларини тақдим этишни режалаштирмоқда. Орбита станциясининг сайтида айтилишича, унинг хизматларидан микрогравитация ҳақида фильм суратга олаётганлар, космик меҳмонхона очиш ниятида бўлганлар ёки илмий тадқиқот ўтказаётганлар фойдаланиши мумкин.
Компания баёнотида қайд этилишига, «Орбита рифи» иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва космосда янги бозорларни очиш учун зарур бўлган инфратузилмани таъминлайди. Кўп марталик космик транспорт ва мураккаб дизайн, илғор автоматлаштириш ва логистика билан биргаликда космос билан боғлиқ бўлганларга ҳам, янги келганлар учун ҳам харажатларни минималлаштиради, бу эса кенг кўламли доирадаги фойдаланувчиларга ўз мақсадларига эришишга имкон беради.
Маълумотларга кўра, Blue Origin ўзининг космик станцияси устида камида бир йилдан буён иш олиб бормоқда. 2020 йилнинг сентябрида CNBC компания «орбитал яшаш муҳитини ишлаб чиқиш раҳбари» вакансиясини очгани ҳақида ёзганди. Унда таъкидланишича, муваффақиятли номзод техник концепциялар, самарадор стратегия, бизнес-кейслар, мижозлар билан ўзаро алоқалар, етказиб бериш занжирларини ишлаб чиқиш жараёнини бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 20 июль куни Жефф Безос коинотда бўлиб қайтди. Бортида Безос ва яна уч нафар одам бўлган New Shepard ҳаво кемаси космосга чиқиб муваффақиятли қўнишни амалга оширди. New Shepard капсуласи космодромдан учгач, тахминан, 350 минг фунт масофани босиб ўтди, Ер атмосферасини фазодан ажратиб турувчи Кармана чизиғидан (Ердан 100 километр узоқликда) ўзган ҳолда коинотга чиқди. Парвоз тахминан 11 дақиқа давом этган. Бироқ АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FАА) Безосни астронавт деб тан олмаган.
Изоҳ (0)