• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон persona non grata деб эълон қилишни буюрган 10 та давлат элчилари янги баёнот сабаб Туркиядан чиқариб юборилмайдиган бўлди

    Туркиядаги 10 та давлат элчилари янги баёнот билан чиқиб, Вена конвенциясининг мамлакат ички ишларига аралашмаслик мажбуриятини юклаган моддасига амал қилишларини билдирди, деб хабар беради «РБК». Шундан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон дипломатлар шу орқали «орқада қадам ташлади» ва бундан кейин баёнот беришда эҳтиёт бўлади деб ҳисоблаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Аввалроқ 10 та мамлакат элчилари Ражаб Тоййиб Эрдўғондан туркиялик ҳуқуқ ҳимоячиси ва жамоат арбоби Усмон Кавалани қамоқдан озод этишга чақирган, бу эса дипломатик можарони юзага келтирган эди. Туркия президенти 10 та етакчи мамлакатлар элчиларини persona non grata деб эълон қилишни буюрган.

    Туркиядаги 10 та дипломатик миссия раҳбарларининг янги баёноти Twitter’га жойлаштирилган. Баёнотда элчилар Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-моддасига кўра ҳаракат қилишгани келтирилган. Унда айтилишича, дипломатик ишчилар «ўзлари бўлган давлатнинг қонунлари ва қарорларини ҳурмат қилишга мажбур».

    «Шунингдек, улар ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик мажбуриятини олган», — дейилади конвенцияда.

    18 октябрь куни АҚШ, Канада, Германия, Франция, Финляндия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Швеция ва Янги Зеландия элчихоналари Туркияда тўрт йил аввал ҳибсга олинган Усмон Каваланинг озод этилишини талаб қилиб мурожаат қилганди. Улар Туркия ҳукуматини Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди талабини бажаришга ва Кавалани қўйиб юборишга чақирган.

    Мурожаат чоп этилгач, элчилар Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва у ерда мамлакат ички ишларига аралашишга уринишда айбланган. Эрдўғон элчиларни Туркиядан чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

    Элчиларнинг янги баёнотидан сўнг Эрдўғон уларга бу «дарс бўлганини» маълум қилди. «Вена конвенциясининг 41-моддасига кўра, ўз мажбуриятларини бажарган ушбу элчилар бундан кейин баёнотларига эҳтиёт бўлади деб ўйлаймиз», — дейди Туркия президенти.

    Унинг фикрича, бу дипломатик миссиялар раҳбарларининг «мамлакатга нисбатан қилинган туҳматдан бир қадам ортга чекинган». Президентнинг қўшимча қилишича, Туркия «мустақиллигини ҳурмат қилмаган» ҳар қандай киши мамлакатда қола олмайди.

    «Туркия суд тизими ҳеч кимдан буйруқ олмайди. Давлат раҳбари сифатида менинг вазифам бизнинг судьяларимизга нисбатан амалга оширилган ушбу ҳурматсизликка жавоб қайтариш этди», — дейди Эрдўғон.

    Асли Парижда туғилган филантроп ва жамият фаоли, 64 ёшли Усмон Кавала 2017 йил ноябрь ойида ҳибсга олинган. У Истанбулдаги Гези боғи атрофидаги оммавий намойишларда иштирок этганликда ва 2016 йилда давлат тўнтаришига уринганликда айбланган. Кавалага қўйилган айбловлар бир неча бор кўриб чиқилган, бироқ у ҳануз ҳибсда қолмоқда.

    Европа суди 2019 йилда Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларида Кавалани ҳибсда ушлаб туриш учун салмоқли далиллар йўқлиги ҳақида қарор чиқарган. Туркия ҳукумати суднинг қарорини бажармади.

    Усмон Кавала фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этган. Хусусан, у Туркияда Сорос «Очиқ жамият» фондининг фаолиятини ташкил қилган.

    Мавзуга доир: 

    • Эрдўғон АҚШни Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди
    • Эрдўғон БМТда Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини билдирди

    26.10.2021, 09:07   Изоҳ (0)   12818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентлик энг хавфли касб. Ўлим ёки қамоқ — Жанубий Корея президентлари тақдири

    26.10.2021, 08:14

    Астрономлар қуёш системасидан ташқарида жойлашган энг ёш сайёралардан бирини тўғридан-тўғри суратга олишга муваффақ бўлди (фото)

    25.10.2021, 23:45

    Суданда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. АҚШ бу мамлакатни ёрдамдан маҳрум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    25.10.2021, 23:29

    Татаристон парламенти республика президенти лавозимини қайта номлаш тўғрисидаги федерал қонун лойиҳасига қарши чиқди

    25.10.2021, 21:43

    Беларусдан ноқонуний муҳожирлар Польшага бостириб киришга уринди, икки аскар яраланди (фото)

    25.10.2021, 21:11

    Россия президенти коронавирус туфайли ресторанларнинг тунда ишлашини тақиқлади. 60 ёшдан катта эмланмаган аҳолига ўзини яккалаш буюрилди

    25.10.2021, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.