• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон президенти сайлови уч соатда «ўтган» мақомига эга бўлди. Барча номзодлар овоз бериб бўлди

    2021 йилги Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этаётган номзодларнинг бари овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиб бўлди. Бешала номзод овоз бериш жараёнида оила аъзолари билан бирга қатнашди.

    Соат 9:01 да Экологик партиядан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродов Тошкентнинг Янги Ҳаёт туманидаги 579-сайлов участкасида овоз берди. У сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Нарзулло Обломуродов ва унинг оила аъзолари.

    Нарзулло Обломуродов ва унинг оила аъзолари.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Соат 9:59 да «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимов Шайхонтоҳур туманидаги 132-мактабда ташкил этилган 405-сайлов участкасида овоз берди. Унга рафиқаси, ўғли, келини ва неваралари ҳамроҳлик қилган.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Баҳром Абдуҳалимов ва унинг оила аъзолари.

    Баҳром Абдуҳалимов ва унинг оила аъзолари.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Соат 10:16 да журналист Азиза Қурбонова Либерал-демократик партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани «Алишер Навоий» маҳалласидаги 59-сайлов участкасига тўққиз нафар оила аъзоси билан ташриф буюриб, овоз бериб бўлгани ҳақида маълум қилди.

    Фото: Telegram / @xushnudbek

    Чапдан: Отабек Умаров, Шаҳноза Мирзиёева, <a href=Маърифатхон Умарова — Зироат Мирзиёева, Miraлишер Мирзиёев, Шавкат Мирзиёев — Миромон Турсунов, Саида Мирзиёева, Саодатхон Турсунова, Ойбек Турсунов." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Чапдан: Отабек Умаров, Шаҳноза Мирзиёева, Маърифатхон Умарова — Зироат Мирзиёева, Miraлишер Мирзиёев, Шавкат Мирзиёев — Миромон Турсунов, Саида Мирзиёева, Саодатхон Турсунова, Ойбек Турсунов.
    Фото: Telegram / @xushnudbek

    Худди шу вақтда (соат 10:16 да) Учтепа туманидаги 116-мактабда ташкил этилган 206-сайлов участкасига турмуш ўртоғи ва неваралари билан бирга ташриф буюрган Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисова овоз берди.

    Мақсуда Ворисова турмуш ўртоғи ва неваралари билан бирга.

    Мақсуда Ворисова турмуш ўртоғи ва неваралари билан бирга.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Соат 10:19 да «Миллий тикланиш» партиясидан кўрсатилган номзод Алишер Қодиров Тошкент шаҳридаги 83-мактабда ташкил этилган 116-сайлов участкасида овоз берди. У сайлов участкасига рафиқаси ҳамроҳлигида келди.

    Алишер Қодиров рафиқаси билан бирга.

    Алишер Қодиров рафиқаси билан бирга.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавзуга доир: Ўзбекистон президентлигига беш номзод. Уларга қандай таърифлар берилганди?

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайловида овоз бериш жараёни 24 октябрь куни соат 20:00 га қадар давом этади. Марказий сайлов комиссияси ахборотига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига рўйхатга олинган жами сайловчилар (19 859 127 киши)нинг 33,6 фоизи ёки 6 669 552 киши овоз бериб бўлган. «Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», — дея маълум қилди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

    Соат 9:00 ҳолатига сайловчиларнинг энг юқори фаоллиги Фарғона (16,9 фоиз) ва Наманган вилоятларида (14,9 фоиз), энг сусти эса Тошкент шаҳри (7,2 фоиз), Тошкент (8,1 фоиз) ва Навоий вилоятларида (8,6 фоиз) кузатилаётган эди.

    24.10.2021, 13:04   Изоҳ (0)   54157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда соат 11:00 га қадар сайловчиларнинг 33,6 фоизи овоз берди

    24.10.2021, 12:43

    Фото: Президент сайловида овоз берган Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилояти ҳокимлари

    24.10.2021, 12:36

    Фото: Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев президент сайловида овоз берди

    24.10.2021, 11:49

    «Қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида хабар келиб тушмади» — Марказий сайлов комиссияси раиси

    24.10.2021, 11:26

    Фото: Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов оила аъзолари билан бирга сайловда овоз берди

    24.10.2021, 10:54

    Фото: Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга овоз берди

    24.10.2021, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.