• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тарихнинг зарарлик такаррури

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тарихнинг зарарлик такаррури

    Дунёнинг кетиши, турмушнинг оқишида шундай воқеалар пайдо бўладирким, у воқеаларга ўхшаш ҳоллар ундан бурун ҳам кўрулиб ўтади.Ана шу вақтларда маҳмадона, чечан кишилар чиқиб «тарих такаррур қилаётир», деб шовқун-сурон қилиб юборадилар.Мен маҳмадона ҳам эмасман, чечан ҳам. Шовқун-сурон қилмоқ ҳам қўлимдан келмайдир. Мен, ўзингиз билган Фарғонанинг баъзи бир аҳволларини, эски котибларнинг қалами қандай секин юрса, шундай секинлик билан ҳовлиқмасдан, шошилмасдан сизга ор қилиб этмакчиман.Шу холос.

    Фарғонанинг 1919 ва 20 йиллари эсингизда бордир. Фарғонада оққон ҳақли ва ҳақсиз қонларнинг ҳиди Тошкент, Самарқандларни эмас, Москва, Ленинградни ҳам тутиб кетди. Шунча қон тўкилган жойда, албатта, воқеа эмас, ҳодисалар бўлуб турадир.Ҳодиса ва воқеалар шу қадар тез ва шошилишлиқ билан юз кўрсатадирларким, уларни тарих бетларига жойлаб қолмоқ ҳам жуда қийин бўладир.Фарғонада ҳам шундай бўлди. Кечаги воқеалар бугун эсдан чиқди. Эртанги воқеа олдида илгари кунгиси ҳеч нарса бўлмай қолди. Ақллар, ҳатто шу воқеаларга гувоҳ бўлатурғон бир тарих борлиғини ўз доираларига сиғдира олмай қолдилар.Шундай вақтда бизнинг буюк бир ҳиссиётли адиб ва шоиримиз чиқиб, ўшал воқеаларнинг ҳаммасини адабий томоша, нафис песа ҳолида тарих бетларига нақш қилиб қолмоқчи бўладир. Журъатни, жасоратни қаранг!Ҳамза Ҳакимзоданинг 6—7 бўлакдан иборат валуолалиқ (сенсационний) «Фарғона фожиалари» ана ўшал ховлиқишнинг мевалари эди. Томошачи муаррихимиз ўз асарларини ўшал вақтда «тарих учун оддий бир матириёл» деб ўйлагон эмас. Ҳатто, муни даъво қилиб чиққанлардан жуда қаттиқ хафа бўлгон. «Фарғона фожиалари» муаллифининг фикрича Шекспирнинг «Ҳамлет», «Мақбет», «Рўмеў ва Жулет» ларининг ўзбек ва Фарғона муҳитидан етишганларигина эди; шунинг учун унда юксак мафкурали қизлар, юқори тушунчали аллақандай Талъат афандилар бор эди.Ўшал вақтнинг оммаси, халқи ҳам қизиқ. «Фарғона фожиалари» дедими, 5000 киши сиғатурғон кенг саҳналарга ҳам одам лиқ тўла берган. Муни кўрган муаллиф, «қимматлик», «нафис» асарларини кенг Туркистоннинг у бошидан бу бошиғача кўтариб бориб, ўйнатиб юрған…Ораға «Чиғатой гурунги» деган бир жамият чиқиб қолди. У жамиятга мансуб кишилар тилни соддалаштирмак мақсадини асос қилиб ушлаганлари ҳолда, ўзбек адабиётининг тугалланишига ҳам катта аҳамият бердилар. Тугалланадургон адабиёт чин адабиёт бўлмоғи керак. Шунинг учун адабий асарларга ҳақиқий қийматини бериб, адабиёт кира олмағон нарсаларни шафқатсиз суратда майдондан ҳайдай бошладилар. Ана шу ҳаракатнинг зарбига учрағонлар орасида, Хуршид Шарафнинг «Кичик аскар»и (ўзича: «Кучук аскар») билан бирга бизнинг «Фарғона фожиалари» ҳам бор эди.«Чиғатой гурунги» асосини маҳкам қурғонлиғи ва чизиқни тўғри чизғонлиғи учун — ўзи йўқ кетса ҳам ўзбекнинг янги адабиётида янги, порлоқ, шарафлик саҳифалар очди ва очмоқда давом этадир.Лекин қуруқ воқеаларни ингичка, нозик адабий йўл билан кўрсатмак истаган «Фарғона фожиалари» ўшал вақтларнинг ўшал вақтдағи хабар (хроника) ларидан бошқа нарса бўла олмадилар. Шунинг учун 20 йиллардаёқ мотамсизгина кўмулдилар.

    Тарихнинг такарруримикан?Яқинда Қўқон (Фарғона музофотининг пойтахти) шаҳарининг кўчаларида бир хитобнома қадар узун, Бухородағи «Анас» ёки «Улуғ Туркистон» газетасининг тилидек «қурама» бир эълон ўқудим. Эълонда: бир-икки соатлик муқаддима (тўғриси, реқлам!) дан сўнг «Фарғона фожиалари»нинг саҳнага қўйилғуси хабари берилган. Ҳайрон бўлдим, шошдим. Нима учун шошдинг дейсизми? Бу дунёда «ўликларнинг қайтадан тирилишига» ишонмағоним учун! Шу учун ҳайрон бўлиб шошқон эдим, локин «Раҳимбоев» тиётрининг пардаси очилиб, «босмачи» ва «дошноқ» сўзлари эшитилгандан сўнггина «ўликларнинг тирилмаги мумкин бўлғонлиғига» ишондим.

    Песадан гапириб ўлтурмайман. Пес ва мохов қилиб ўйнолғонидан ҳам сўз очмайман. У кунги ўйинға ўшал ўзингиз билган «атоқли актриса» Кузнецова ҳам оралашғон эди. Оврупо асарларида бир овруполи қиз рўлини қандай ўйнаш лозим бўлса, бир ўзбек қизи рўлини Фарғона саҳнасида шундай ўйнағон Кузнецова у кун саҳна олдиға чиқиб гапирган бир ўртоқ томонидан жуда кўб махталди. Шу жойни сизга билдириб ўтмасам бўлмайдир. Ўзи оддий бир хизматчи бўлғони ҳолда, «Истанбул дорилфунуни муаззинлари»дек гапиратурғон бир дошноқ армани рўли ҳам бор. Бу рўлни ўйнаган «Уста» артист арман-озарбайжон тилларининг хусусиятидан шу қадар хабарсиз эдики, ўшал вақт дошноқларининг зулмларини кўрсатмак билан эмас, тилларини бузуб, масхара қилиб гапирмак билан уларнинг адабини берган бўлди… Баракалла, бу ҳам катта ҳунар! Мен, у тўғрида кўп гапирмоқчи эмас эдим. Баъзи бир удур-будур ерларини кўрсатиб ўтаман деб, хийла вақтингизни олдим. Меним асл тўхталмоқ истаган нўқтам шудирким, шу песани шу ҳолда ўйнамоқ билак ишга киришган шу театр тўдаси, маҳаллий маблағнинг таъминотига ўтказилар эмиш деган гап бор. «Фожиалар»нинг муаллифи ва тўданинг руҳи бўлғон Ҳамза Ҳакимзода ўртоғимиз, атай шу иш учун Хевадан чақирилиб келтирилган. Ҳамза ўртоқнинг ўзи ҳам хусусий бир гаплашиш вақтида «шу тўғрида 20—30 кишилик исмета тузиб музофот ижроқўмиға топширмоқчи бўлғонини» айтиб ўтди.Ўзбек театрини тиргизмак, ўзбек санъатини яшатмоқ йўлида Фарғона музофот ижроқўмининг жиддий ҳаракат кўрсатиши — олқишга лойиқ иш. Лекин шуни билмак керакким, ўзбек театр ва санъати бу хил санъатдан йироқ асарлар ва санъатга 1919 йил кўзи билан қарайдурғон тўдалар томонидан тиргизилиб, яшатила олмас. Бу муҳим ишни ёш кучларга, санъатни тўғри кўриб таний оладурғон кучларга топширмоқ керак.Шубҳасиз, Ҳамза ўртоқ ўзбек театрининг, ўзбек санъатининг юксалишида муҳим бир омил бўла оладир, уни бу соҳада ишлатмак керак. Лекин унга билдирмак, тушундирмак керакким, ўзбек театрини, Туркистоннинг марказида собиқ «Карл Маркс» тўдаси бошлағон тўғри йўл билан олиб бормоқ керак. Бу тўғри йўлга тушгани унамасалар тарихни қурамаслиқ билан «такаррур» қидирмоқчи бўлсалар, саҳнани воқеаларнинг қуруқ бир хабарлар бобидан иборат қилмоқ истасалар— уларга хоҳ маҳаллий маблағ ва хоҳ бошқа маблағдан бир чақа бериш керак эмас.19 йилнинг «фожеафурушлиқ» даври ўтган ва тарихнинг бу «такаррури» биз учун зарарлик!..

    Чўлпон

    Ушбу мақола «Туркистон» газетасининг 1924 йил 14 октябрь сонида чоп этилган. Гарчи мақолада саҳна асари ҳақида гап кетса-да, унда муаллифнинг адабий-эстетик қарашлари ёрқин ифодасини топган.

    Такаррур — арабча, такрор сўзининг кўплиги.

    «Фарғонанинг 1919 ва 20 йиллари эсингизда бордир» — Қўқон мухториятининг қонуний ҳукумати болшевиклар томонидан маҳв этилгач, Фарғонада бирин-кетин даҳшатли хунрезликлар содир этилди: Қўқоннинг вайрон қилиниши, дашноқлар қирғини, миллий ғурурини ва миллий эркини ҳимоя қилиб чиққан эрксеварлар (босмачилар) билан уруш, даҳшатли очарчилик… Чўлпон айни шу нарсаларни эслатмоқчи бўлади.

    Волуолалик — сенсацион, шов-шувга сабаб бўлувчи.

    Хуршид Шараф — асл исм-шарифи Шамсиддин Шарафиддинов (1892—1960), Хуршид тахаллуси билан ижод қилган, шоир, драматург, таржимон, театр ташкилотчиси. Ўзбек музикали драмасининг асосчиларидан.

    «Бухородаги ‘Анас’ ёки ‘Улуғ Туркистон’ газетасининг тилидек ‘қурама’ бир эълон ўқудим» — эслатилаётган газеталарнинг биринчисида тожик, иккинчисида татар тилига хос сўз ва сўз формалари ишлатилганига ишора қилинмоқда.

    «Атоқли актриса Кузнецова» — Мария Кузнецова (1899—1956), ўзбек театрининг биринчи актрисаларидан, ЎзССР халқ артисти. 1918 йилдан Ҳамза бошчилигидаги «Ўлка сайёр сиёсий труппаси»да ўйнаган. 1921 —1925 йилларда Қўқон театрида, 1925 йилдан то умрининг охирига қадар ҳозирги Ҳамза театрида ишлаган.

    «Истанбул дорилфунуни маъзунларидек гапиратурғон…» — дорилфунун лекторларидек гапирадиган.

    20.10.2021, 07:33   Изоҳ (0)   22703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қачон ўзбекча гапирамиз?

    20.10.2021, 06:31

    Мавлуд нишонлаётган қизлар, Тожикистонда бошланган ҳарбий машғулот, фотоқопқонга тушган жайрон. 19 октябрь суратлари

    19.10.2021, 23:56

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британияда ўтказилган «Кембрия патрули» мусобақасида 2-ўринни эгаллади

    19.10.2021, 23:17

    Шавкат Мирзиёев талабаларга ҳар ой 5 гигабайт интернет трафик берилишини маълум қилди

    19.10.2021, 22:57

    Сергелига олиб борувчи йўлнинг биринчи навбати очилди

    19.10.2021, 22:50

    Рус тилини она тилимиз дейиш учун аввал ўз тилимизни билишимиз керак!

    19.10.2021, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.