• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Миша, биз келдик». Саакашвилининг қайтиши ва қамоққа олиниши қандай қилиб Грузияни иккига бўлиб юборди?

    Тбилисида октябрь бошидан бери Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилини озод қилиш талаби билан мухолифат намойишлари давом этмоқда. Саакашвили мамлакат чегарасини яширинча кесиб ўтиб, сўнгги саккиз йил ичида биринчи марта Грузияга қайтганидан сўнг ҳибсга олинганди. У ватанида камида олти йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Грузиялик журналист Диана Шанава қандай қилиб собиқ президентнинг қайтиши грузин жамиятини иккига бўлиб юборгани ҳақида Meduza учун репортаж тайёрлади.

    Саакашвилининг тарафдорлари Руставидаги қамоқхона олдида намойиш ўтказмоқда.

    Саакашвилининг тарафдорлари Руставидаги қамоқхона олдида намойиш ўтказмоқда.
    Фото: AFP / Meduza

    Георгий бундан тўққиз йил аввал ҳам — худди ҳозиргидек — Озодлик майдонида туриб, миллиардер Бидзина Иванишвилининг «Гуржи орзуси» партияси тарафдорларининг митингида қатнашган эди. У вақтда бу партия мухолифатчи эди, аммо 2012 йилги сайловлардан сўнг ҳукмрон партияга айланди.

    2012 йилда Георгий 18 ёш эди — унинг учун бу биринчи сайлов бўлганди. У ўзгаришларни хоҳларди ва, ўшанда унинг назарида, бу ўзгаришларни фақат Иванишвили тақдим этиши мумкин эди: «Аммо биз хато қилдик. Ҳозир мен бу ер (майдон)да туриб, Михаил Саакашвилининг қамоқдан озод қилинишини талаб қиляпман. Ўтган тўққиз йил ичида ‘Гуржи орзуси’ олиб борган сиёсат хафсаламни пир қилгани ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман. Аммо наҳотки улар собиқ президентни қамоққа тиқиб қўйиш мамлакатнинг Ғарб кўз ўнгидаги нуфузини бир пул қилишини тушуниб етмаяпти?».

    Грузиядаги энг йирик мухолифатчи партия — «Ягона миллий ҳаракат» (ЯМҲ, унга 2001 йили Саакашвилининг ўзи асос солган) томонидан 14 октябрь куни ташкил этилган норозилик намойиши иштирокчиларининг асосий талаби собиқ президентни озод этиш эди. Намойишдан кўзланган яна бир мақсад — партия тарафдорларини 30 октябрь куни Грузиянинг бир неча йирик шаҳарларида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи турига сафарбар этиш эди.

    Намойишчилар мамлакатнинг турли ҳудудларидан Тбилисига оқиб кела бошлади. Кутаисидан йўлга чиққан мухолифатчилар автокарвонини Саакашвилини ёқтирмайдиганлар супургибўрон қилди ҳатто (бу Тбилисидаги Глдани қамоқхонасида сиёсий маҳбуслар супургилар воситасида қийноққа солинганига ишора эди — 2012 йили қийноқ жараёнлари акс этган кадрларнинг эълон қилиниши катта шов-шувга айланган; ўша вақтда Саакашвили мамлакат раҳбари эди).

    Кечга бориб Озодлик майдони тўлиқ, унга туташ кўчаларнинг бир қисми тумонат одам билан тўлди. Намойишчилар майдонга Грузия, Европа Иттифоқи ва Украина байроқларини кўтариб келганди.

    Плакат кўтарганларнинг кўпида «Миша озод этилсин!» деган чорлов ёзилганди. Бошқалар эса Саакашвилини ҳокимият тепасига олиб келган 2003 йилги «атиргул инқилоби»га ишора қилгандек қизил атиргулларни кўтариб олганди. Оломон орасидан: «У сиёсий маҳбус» ва «Учинчи президентимиз қамоқда қоладиган бўлса, бу шармандагарчилик» деган чақириқлар қулоққа чалинади.

    Тбилисида Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик намойиши. 2021 йил, 15 октябрь.

    Тбилисида Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик намойиши. 2021 йил, 15 октябрь.
    Фото: Иракли Геденидзе / Reuters / Meduza

    Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик намойиши иштирокчиси.

    Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган норозилик намойиши иштирокчиси.
    Фото: Иракли Геденидзе / Reuters / Meduza

    Намойишда Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватламаса-да, аммо унинг ҳибсга олинишидан норозилар ҳам бор эди. «Шахсан ўзим келажакда унга овоз бермаган бўлардим, бироқ у Грузия учун қанчалик кўп муҳим ишлар қилганини инкор қилиб бўлмайди, — дейди Кутаисидан «Мишага озодлик!» деб ёзилган плакат билан келган Тамара. — У, «Гуржи орзуси»дан фарқли ўлароқ, (Грузиянинг ўзидан аввалги президенти) Эдуард Шеварднадзени афв этган эди. Ваҳоланки, биз Шеварднадзе замонида Мишанинг давридагига нисбатан анча ёмон яшаганмиз. У вақтлар бизда ҳеч вақо йўқ эди».

    Майдондаги саҳнада собиқ президентни қўлловчи сиёсатчи ва санъаткорлар чиқиш қилди. «Саакашвили бизга ёқиши-ёқмаслигидан қатъи назар, у худди байроқ ва мадҳиямиз каби мамлакатнинг бир рамзи. Тарозига бугун нимани қўймоқ керак: мамлакат обрўсиними ёки бир инсондан қасос олиш истагини?», — деди хонанда Тамрико Чохонелидзе.

    Саакашвилининг адвокатларидан бири, Mtavari Arkhi телеканали раҳбари Ника Гварамия собиқпрезидент қамоқдан бериб юборган мурожаат матнини саҳнадан туриб ўқиб эшиттирди. Бу вақтда Гварамиянинг ортидаги экрандан «атиргул инқилоби» вақтида олинган кадрлар эфирга узатиб турилди.

    «Ҳозир одамларни ҳеч бир белгиси — на партиявий мансублиги, на бошқаси бўйича ажратиш вақти эмас. Грузияни озод қилиш ва қутқариш фурсати келди... Мен ватанимнинг йўқ қилинишини чеккада жим туриб кузата олмайман. Ундан кўра ўлганим афзал. Шу боис ҳам мен Грузиядаман ва тузумнинг мағлубиятига ўз ҳиссамни қўшиш учун шу ерда қолишга қатъий қарор қилдим», — дея таъкидланган эди Саакашвилининг мурожаатида.

    Mtavari Arkhi канали хабарига кўра, полиция намойишлар бошланиши биланоқ шаҳардаги бир неча маъмурий бинони ўраб олиб, махсус техникаларни ишга солган. Намойишларнинг аксарият иштирокиларида уяли алоқа ва мобил интернет ишламай қолган. Кейинроқ Саакашвили партияси Озодлик майдонидан бир неча метр наридаги Тбилиси шаҳар кенгаши биносида «сигнал тўсувчи ва овоз ёзувчи ускуналар» топилганини маълум қилди. Бунга жавобан Грузия Ички ишлар вазирлиги мазкур ускуналар «механизм сифатида нафақат радиосигнални, балки мобил алоқани ҳам яхшилаши»ни таъкидлаб, улардан «полиция бўлинмалари ўртасида узлуксиз алоқани таъминлаш мақсадида» фойдаланилаётганини билдирди.

    Акция охирида «Ягона миллий ҳаракат» раиси Ника Мелия сўзга чиқиб, Саакашвилининг Грузияга қайтишини «жон фидо қилиш»га тенглаштирди ва бу қайтиш «тузумнинг ғазабини қўзғагани»ни таъкидлади.

    «Мақсадимиз — ўзимизни, оилаларимизни, давлат ва овозларимизни ҳимоя қилишдир», — деди ЯМҲ етакчиси; унинг қўшимча қилишича, 30 октябрдаги сайловлардан сўнг Бидзина Иванишвили «ё мағлубиятга кўникади», ёки бўлмаса «кураш охиригача давом этади».

    «Камерам яхши ёпилган бўлсин-да, деб илтижо қилсин»

    Саакашвилининг қайтишидан сўнг грузин жамияти аниқ-тиниқ икки қутбга ажралиб қолди. 16 октябрь куни мамлакатда собиқ президентга бағишланган иккита бир-бирига зид намойиш ўтказилди.

    Биринчиси — Саакашвили сақланаётган Рустави шаҳридаги 12-сон қамоқхона олдида бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари сиёсатчини озод қилиш талабига қарши чиқди. Намойишчилар қамоқхона олдига олиб келган улкан плакатда қон доғлари қуршовидаги Саакашвили тасвирланган эди, сурат юқорисига эса: «Жаллод — қамоқхонага» деб ёзилганди.

    Намойишчилар ўзларини Саакашвили даврида қатағонга учраган сиёсий маҳбуслар деб атаган. Собиқ президентнинг мухолифлари уни қонунбузарларга нисбатан ҳаддан ортиқ, мамлакат қамоқхоналарини тўлдириб юборадиган даражада шафқатсизликда кўп бора айблаган. «Гуржи орзуси» ҳукмронлиги даврида афв этилган маҳбуслар улар фақат ва фақат сиёсий қарашлари сабаб судланганини таъкидлаган.

    «У қўрқувдан дағ-дағ титраши керак, — намойиш иштирокчиларидан бири Заза Давитая. — Бугун биз бу ерда тўрт-беш минг кишимиз. Аммо бу ерга ҳали бутун Грузия келади. Яхшиси, у камерасининг эшиклари яхшилаб ёпилган ҳолда туришини сўраб илтижо қилсин. Миша, биз келдик!».

    Шу куннинг ўзида бир қатор фаоллар ва бир неча нодавлат ташкилотларнинг вакиллари «Мишанинг озодлиги учун» ҳаракати ташкил этилганини эълон қилди. Ушбу фаолларнинг сўзларига кўра, Саакашвилининг озод қилинишигина Грузиядаги сиёсий инқирозни юмшатиш ва сиёсий қатағонларни тўхтатиш имконини беради.

    Грузияда охирги икки йилда мухолифат вакилларини қамоққа олиш билан боғлиқ бир неча шов-шувли ҳолат юз берди. Масалан, 2020 йил февралида Тбилисининг собиқ мери ва Саакашвилининг тарафдори Гиги Угулава коррупцияда айбланиб, ушланди. Орадан бир йил ўтиб Саакашвили партиясининг раиси Ника Мелия 2019 йил 20 июнидаги намойишларда иштирок этиш ва уларни ташкиллаштиришда айбланиб, ҳибсга олинди. Ҳозирда уларнинг ҳар иккиси ҳам озодликда: Угулаванинг Грузия президенти Саломе Зурабишвили афв этган, Мелия эса гаров эвазига қўйиб юборилган.

    «Мишанинг озодлиши учун» ҳаракати асосчиларидан бири Ираклий Павленишвилининг тушунтиришича, фаоллар собиқ президентни қўллаб-қувватлаб, деярли ҳар куни норозилик намойиши ўтказиш ниятида.

    «Мишанинг озодлиги учун» ҳаракатининг биринчи намойиши 16 октябрь куни бўлиб ўтди — «Гуржи орзуси» партияси асосчиси, миллиардер Бидзина Иванишвилиники деб ҳисобланадиган қароргоҳ олдида бир неча ўн киши тўпланди.

    Намойишни полициячилар кузатиб борди — уларнинг сони намойишчиларникидан ҳам кўпроқ эди. Фаоллар бинога олиб борувчи автотоннел деворларига Саакашвилини озод қилиш талаби битилган стикерларни ёпиштиришга уринди. Оқибатда полиция билан тўқнашув келиб чиқди. Шундан сўнг Михаил Саакашвилининг тарафдорлари у сақланаётган қамоқхона томон йўл олди. Намойиш шу ерга келгандан сўнг тугади.

    Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Тбилисида қўлга олиниши жараёни. 2021 йил, 1 октябрь.

    Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Тбилисида қўлга олиниши жараёни. 2021 йил, 1 октябрь.
    Фото: AFP / Meduza

    Бир вақтнинг ўзида фаоллар Free Misha сайтини ишга тушириб, у ерда Грузиянинг учинчи президенти озод этилиши учун имзо йиғишга киришди. Саакашвилининг Facebook’даги саҳифасида таъкидланишича, петицияни аллақачон 100 мингга яқин одам имзолаб бўлган. Айни дамда бошқа бир платформада Саакашвилинини суд қилиш керак деб ҳисобловчилар алоҳида имзо йиғишга киришган. У ерда тахминан 5—6 минг овоз тўпланган. Эътиборга молик томони, ушбу сайтларнинг бирортасида рўйхатдан ўтиш ёки шахсни тасдиқлаш талаб этилмайди.

    * * *

    Саакашвилини қўллаб-қувватлаш бўйича намойишлар давом этмоқда. 18 октябрь куни унинг бир неча ўнлаб тарафдорлари ҳукумат биноси олдида тўпланди. Намойиш — фаоллардан бири бўёқли баллонча билан асфальтга «Мишага озодлик!» деб ёзмоқчи бўлгунига қадар — тинч ўтди. Охир-оқибат вазиятга полиция аралашди, икки фаол қўлга олинди.

    Намойишлар давом этаётган бир вақтда Грузия 30 октябрдаги сайловларга тайёргарлик кўрмоқда. ЯМҲ ва «Гуржи орзуси» бир-бирини қонунбузарликда айбламоқда, йирик ҳукуматпараст телеканаллардан бири ҳисобланган «Имеди» эса «фавқулодда ҳолат тартиби»га ўтаётгани ва «‘Ягона миллий ҳаракат’ партиясига қарши кураш бошлаётгани»ни ҳақида баёнот берган. Телеканал энди ҳар куни Саакашвили даврида жабр чеккан одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилишини билдирган. Ушбу телеканал Грузия президентлиги учун 2018 йилги сайловларнинг иккинчи турида ҳам шундай амалиётни қўллаган эди. Ўшанда «Гуржи орзуси» томонидан қўллаб-қувватланган ва якунда мамлакат президентига айланган Саломе Зурабишвилининг рақиби ЯМҲ партияси аъзоси Григол Васадзе эди.

    «Сайловларнинг иккинчи турига қадар бизнинг таҳрир сиёсатимиз давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда юритилади. Ҳар куни ярим тунга қадар янгиликлар дастурларимиз, сиёсий ток-шоуларимиз Саакашвили тузимидан маънавий зарар кўрган одамларга бағишланади, — дейилади холдинг баёнотида. — «Имеди» сизга мамлакатимизнинг энг оғир ўтмишини яна шундай ҳолга қайтмаслик учун эслатади».

    20.10.2021, 20:45   Изоҳ (0)   34737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Facebook компанияси ўз номини ўзгартириши мумкин

    20.10.2021, 15:51

    Японияда зилзиладан кейин Иккинчи жаҳон уруши давридаги кемалар сув юзасига қалқиб чиқди (видео)

    20.10.2021, 15:10

    Сицилиянинг Катания шаҳрида чўқинтирган оталар вақтинчалик тақиқланди. Бу қисман мафия билан боғлиқ

    20.10.2021, 12:41

    Британияда коронавируснинг дельта штаммдан ҳам юқумлироқ янги тури тарқалмоқда. У Исроилда ҳам аниқланди

    20.10.2021, 10:39

    Шифокорлар қамоқхонада очлик эълон қилган Саакашвилини касалхонага ётқизишни тавсия қилди

    20.10.2021, 10:09

    Россияда коронавирус туфайли дам олиш кунлари эълон қилинади. Москвада бир кунда қарийб 1600 киши касалхонага ётқизилган

    20.10.2021, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    Спорт | 19 июн, 14:00

    АҚШ разведкаси Эрон ядровий қурол яратаётганига далиллар топмади

    Дунё | 19 июн, 13:56

    Путин: “Зеленский билан учрашишга тайёрман” (видео)

    Дунё | 19 июн, 13:44

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    Дунё | 19 июн, 13:31

    Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди

    Ўзбекистон | 19 июн, 13:22

    Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июн, 13:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.