• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британияда парламент депутати сайловчилар билан учрашувда ўлдирилди — бу беш йил ичидаги иккинчи шундай ҳолат. Ҳукумат воқеани теракт деб атамоқда

    Британия парламенти депутати Дэвид Эмесс 15 октябрь куни кечқурун сайловчилар билан учрашув чоғида ўлдирилди. Унга пичоқ билан ҳамла қилишди. Учрашув Лондондан 65 км шарқдаги Эссекс графлигида жойлашган Ли-он-Си денгизбўйи шаҳрида методистлар черковидаги депутат қабулхонасида бўлиб ўтган. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Эмессни «катта сиёсатдаги энг яхши, хушфеъл ва олижаноб одамлардан бири» деб атади. Жамоатчилик палатаси спикери Линдси Хойл ушбу қотиллик «бутун мамлакатдаги парламент аъзолари орасида шок ҳолатини қўзғатгани»ни айтди. Эмесс оилали бўлиб, беш нафар фарзанди бор эди.

    Лейбористлар партияси етакчиси Кейр Стармер (чапда) ва бош вазир Борис Жонсон Дэвид Эмесс ўлдирилган жойда. Ли-он-Си. 2021 йил 16 октябрь

    Лейбористлар партияси етакчиси Кейр Стармер (чапда) ва бош вазир Борис Жонсон Дэвид Эмесс ўлдирилган жойда. Ли-он-Си. 2021 йил 16 октябрь
    Фото: Peter Nicholls / Reuters / Scanpix / LETA

    Қотилликда гумонланиб, келиб чиқиши сомалилик бўлган 25 ёшли Британия фуқароси қўлга олинди. Ҳужум теракт деб аталди. Гумонланувчининг исми ошкор этилмаяпти, аммо полиция ҳужумга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахс қидирилмаётганини айтди. The Guardian полициядаги манбаларига таяниб ёзишича, гумонланувчи аввалроқ эҳтимолий «радикализация» нуқтаи назаридан махсус хизматлар диққат марказига тушган.

    Полициячилар Эмесс ўлдирилган черков ёнида. Ли-он-Си. 2021 йил 15 октябрь

    Полициячилар Эмесс ўлдирилган черков ёнида. Ли-он-Си. 2021 йил 15 октябрь
    Фото: Jonathan Brady / PА / Scanpix / LETA

    Эмесс парламентга биринчи марта 1983 йилда сайланган. У абортларга қаршилиги ва ҳайвонларни ҳимоя қилиши билан танилган. Консерватив партия аъзоси Эмесс 1983 йилда Буюк Британия ҳукумати тепасида Маргарет Тетчер бўлган вақтда Жамоатчилик палатаси депутатига айланган ва 38 йил давомида Британия парламентида ўз партиясининг анъанавийчилар қанотига тегишли бўлиб келди. Черковга мунтазам қатновчи католик сифатида у, хусусан, абортларни тақиқлаш тарафдори бўлган. Brexit ҳақидаги референдумдан аввал мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқишини қўллаб-қувватлаган. Айни вақтда у ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, анъанавий овчиликнинг баъзи турларини тақиқлашни ёқлаб чиққан.

    Дэвид Эмесс итлари билан

    Дэвид Эмесс итлари билан
    Фото: SWNS / Scanpix / LETA

    Эмесс — сўнгги беш йил ичида ўлдирилган британиялик иккинчи депутат. 1979 йилдан буён эса ўнинчиси. 2016 йилда Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича референдумга бир ҳафта қолганида ўта ўнгчи Томар Меир Лейбористлар партиясидан депутат Жо Коксни отиб ташлаган эди, у мамлакатни Евроиттифоқ таркибида сақлаб қолиш тарафдори эди. Унинг ўлимидан кейин Эмесс депутатлар учун хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини айтди ва бундай ҳужумлар «сиёсатчиларнинг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотидан иборат буюк британча анъанага зарба бераётгани»ни таъкидлади. 2010 йилда яна бир лейборист депутат Стефан Тиммс сайловчилар билан учрашувда икки марта пичоқ билан яраланган эди.

    Сайловчилар билан очиқ учрашувлар Буюк Британияда парламент сиёсатининг муҳим таркиби ҳисобланиб, депутатларга сайловчилар билан доимий ва бевосита алоқада бўлиб туриш имкониятини беради. Бундай учрашувларда парламент аъзоларига махсус қўриқчилар ҳамроҳлик қилмайди, Эмесс билан боғлиқ вазиятда ҳам шундай бўлган: давлат томонидан жисмоний ҳимоя депутатлар учун фақат парламент биносида кафолатланган, бошқа ҳолатлар учун эса уларга махсус кўрсатмалардан ўтиш таклиф қилинади. 2019 йилги парламент кампанияси чоғида депутатларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларда ва изоҳларда таҳдидлар кўпайганидан шикоят қилганди. Бу ҳақда Эмесснинг ўзи ҳам гапирган. Жамоатчилик палатаси спикери Линдси Хойл маълум қилишича, парламент аъзолари тез орада хавфсизлик чораларини кучайтириш масаласини муҳокама қилади.

    Мавзуга доир:

    • Британияда парламент депутати пичоқлаб ўлдирилди. Қотиллик сайловчилар билан учрашувда содир этилди
    • Британиялик депутат аёл сайловчилар билан учрашув чоғида уюштирилган ҳужум туфайли оламдан ўтди

    17.10.2021, 12:24   Изоҳ (0)   20415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг Владикавказ шаҳридаги колонияда маҳбуслар қўзғолон кўтарди

    17.10.2021, 11:26

    Россияда пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари етишмаяпти — шу гап ростми? Муҳожирларсиз Россия иқтисодиёти қулайдими?

    16.10.2021, 14:29

    Қиролича Елизавета II га шифокорлар спиртли ичимликлардан воз кечишни тавсия қилди

    16.10.2021, 13:28

    Британияда парламент депутати пичоқлаб ўлдирилди. Қотиллик сайловчилар билан учрашувда содир этилди

    16.10.2021, 12:27

    Америкалик миллионер Роберт Дёрст 21 йил аввалги қотиллик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    16.10.2021, 10:25

    Афғонистондаги яна бир масжидда портлаш содир этилди. Қурбонлар сони 62 кишига етди

    16.10.2021, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бундестаг депутати россиялик дипломатларни Германиядан чиқариб юборишни талаб қилди 

    Дунё | 3 июн, 19:30

    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

    Реклама | 3 июн, 19:30

    Британиялик 2 ёшли болакай дунёнинг юқори интеллектли инсонлари жамиятининг энг ёш аъзосига айланди

    Лайфстайл | 3 июн, 19:28

    Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилиб, қидирувда бўлган ҳайдовчи ушланди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 19:15

    Австралияда робот мушуклар ёлғизликка даво сифатида қўлланмоқда

    Гаджетлар | 3 июн, 18:49

    Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг оила аъзоларига “Жасорат” медали топширилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:35

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    Муроджон Азимов Паралимпия ўйинлари совриндорига уй совға қилганди. Тадбиркор уй пулини ололмай сарсон

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.