Наманган шаҳрида Nexia пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2021 йил 11 октябрь куни соат 22:00 ларда Наманган шаҳар, «Ғишткўприк» МФЙ ҳудудида Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Nexia русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.
Шу туфайли йўлнинг ўнг четида турган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир: «Ватанпарвар» раҳбари Ҳусан Ботиров: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабабчиси – ҳайдовчи»
Изоҳ (0)