• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 2021 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида содир бўлган ЙТҲларда 181 нафар инсон вафот этган. Шундан 31 нафари ёш бола бўлган

    Қашқадарё вилоятида 2021 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида содир бўлган 369 та йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 181 нафар киши вафот этгани, уларнинг 31 нафари вояга етмаган болалар экани маълум қилинди. Бу ҳақда Қарши шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати инспектори Аҳрор Усмоновга таяниб, «Дарё» мухбири хабар берди.

    Аҳрор Усмоновнинг аниқлаштиришича, Қарши шаҳрида бу кўрсаткич 47 тани ташкил қилиб, 2020 йилнинг ўтган даврига нисбатан тўрттага кўпайган.

    «Қарши шаҳрида 2020 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида 43 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, вафот этганлар саккиз нафар кишини ташкил қилган бўлса, жароҳатланганлар 35 киши эди. 2021 йилнинг ўтган даврида эса ЙТҲлар 47 тага ошиб, вафот этганлар 10 нафар кишини, жароҳатланганлар эса 41 нафар кишини ташкил қилган. Энг ёмони содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олтитаси болалар билан боғлиқ бўлиб, бир нафар ёш бола, ҳали бир ёшга ҳам етмаган чақалоқ вафот этди», — дейди Аҳрор Усмонов.

    Аҳрор Усмонов.

    Аҳрор Усмонов.
    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари Чироқчи туманида содир бўлган бўлиб, бу кўрсаткич туманда 71 тани ташкил қилган. Шунингдек, Ғузорда 33 та, Деҳқонободда 16 та, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 13 тадан, Шаҳрисабз шаҳрида 23 та, Яккабоғда 25 та, Қамашида 31 та, Касбида 9 та, Миришкорда 4 та, Муборак ва Нишон туманларида 11 тадан, Косон туманида 20 та, Қарши туманида эса 42 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

    «Мазкур йўл-транспорт воқеалари сабаб вафот этган 181 нафар кишининг 31 нафари ёш бола бўлган. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларида 45 нафар бола ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган масъуллар.

    Вилоят ҳудудида содир бўлган ЙТҲларнинг 114 таси тўқнашув, 145 таси пиёдани уриб юбориш, 31 таси велосипед ҳайдовчисини уриб юбориш, 26 таси тўсиққа урилиш, 44 таси ағдарилиш, 5 таси тўхтаб турган транспорт воситасига урилиш, 1 таси ҳайвонни, 2 тасида от аравани уриб юбориш билан боғлиқ экани маълум бўлган.

    «Вилоят ҳудудида содир бўлган ЙТҲларнинг 37 таси пиёдаларнинг айби билан, яъни пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмида кесиб ўтаётган пайтда содир бўлган. Шу боис биз ҳар доим нафақат ҳайдовчилар, пиёдаларнинг ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишини назорат қилиб, керак бўлса, уларнинг қоидабузарлиги учун жарима ҳам қўллаймиз», — дейди Аҳрор Усмонов.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган йўловчилардан бири Маъмура Эргашеванинг айтишича, йўл-транспорти ҳодисалари йўловчиларнинг йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтиши, шунингдек, ҳайдовчиларнинг тезликни белгиланган меъёрдан ошириши оқибатида келиб чиқмоқда.

    «Тан олиш керак, аксарият ҳолларда пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиши, шунингдек, ҳайдовчиларнинг тезликни ошириши йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, бугун йўлларда йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмайдиган, ўқимасдан ҳужжат олган ҳайдовчилар ҳам жуда кўп. Бу эса аянчли воқеаларга сабаб бўлмоқда», — дейди Маъмура Эргашева.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йилдаги энг йирик ЙТҲ тўрт ой аввал Ангренда бўлганди. Қурбонлар сони 7 кишидан кўпроқ бўлиши мумкин, лекин масъуллар маълумот яширяпти

    14.10.2021, 09:45   Изоҳ (0)   9279
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган она қўлга олинди

    14.10.2021, 09:22

    «Ҳеч ким ногиронликдан суғурталанмаган». Олим Абдулла Абдухалилов билан кўзи ожизлар муаммолари ҳақида суҳбат

    14.10.2021, 08:56

    БААда ўтказилган ҳақиқий «Кальмар ўйини», жуфт излаётган буғу, «ер ютган» машиналар. 13 октябрь суратлари

    13.10.2021, 23:55

    Янги систем бетарафлик

    13.10.2021, 23:35

    Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинди

    13.10.2021, 23:29

    Пойдевор

    13.10.2021, 23:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ яқин уч ярим йил ичида Ойга қўнишни режалаштирмоқда — NASА

    Дунё | 31 июл, 21:41

    Уруш туфайли Эрон ва Исроил хакерларнинг янги “севимли нишони”га айланди

    Дунё | 31 июл, 21:25

    Швеция фуқароси ИШИД сафида иорданиялик учувчини ўлдиргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди 

    Дунё | 31 июл, 21:10

    Ҳикматилла Убайдуллаев Президент администрациясига қайтди

    Ўзбекистон | 31 июл, 20:56

    Трамп Канада Фаластинни тан олса, савдо битими тузилмаслигини билдирди 

    Дунё | 31 июл, 20:50

    Apple IT мутахассислари қанча маош олиши маълум қилинди

    Дунё | 31 июл, 20:15

    Марказда OpenAI ва DeepSeek: махсус хизматлар сунъий идрокдан қандай фойдаланяпти?

    Дунё | 31 июл, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.