Тошкент шаҳри Олмазор туманида қурилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиши юзасидан шартнома имзоланди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар қилди.
Унга кўра, 2021 йил 11 октябрь куни буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ҳамда пудратчи «Трест-12» АЖ ўртасида 2017 йил 27 декабрдаги шартномага ўзгартиш киритилди.
Шартномада келтирилган рақамларга кўра, мазкур марказ қурилиши учун, тахминан, 1 триллион 723 миллиард сўм сарфланади.
Шу билан бирга, ўзбек миллий валютасида кўрсатилган мазкур маблағларни 2021 йил 12 октябрдаги Марказий банк курси билан ҳисоблаганда 161,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ислом цивилизацияси маркази қурилиши 2021 йилнинг охирида якунланиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)