Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйича 206,7 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 9 ойида қайд этилган никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,3 фоизга ошган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг июль—сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)