Тошкент шаҳрида тадбиркорнинг ишончига кириб, уни 15 минг долларга чув туширган шахсга жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида Т.С. исмли шахс «Б.М.» МЧЖ раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, Янгиҳаёт туманидан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига у фуқаро Ф.дан 15 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда ўзини прокуратура ходими деб таништириб, одамларни чув туширган собиқ ИИБ ходими ва унинг шериги қўлга олингани, Андижонда ўзини Испания банки вакили дея таништириб, 200 минг доллар кредит олиб бериш учун пул талаб қилган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)