• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Таниқли журналист Лола Зуннунова нима сабабдан Milliy TV раҳбарлигидан кетганини маълум қилди (видео)

    Таниқли журналист, кинотанқидчи Лола Зуннунова 2019-2020 йилларда Milliy TV бош муҳаррири, 2020 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадар телеканал бош директори сифатида фаолият олиб борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Лола Зуннунова нима сабабдан Milliy TV бош директорлигидан кетганини маълум қилди. Бу ҳақда журналист YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида гапириб берди.

    Мен Milliy TV’да жуда ҳам чиройли ва гўзал ижодий муҳит, ижодий вазият ва ижодий ҳолатда ишладимки, бунинг учун фақат шукрона келтираман. Телеканалнинг ҳар бир ходимига, катта ходимидан тортиб токи кичик ходимигача ҳаммасига фақат ташаккурим ва миннатдорчилигимни билдираман.

    Бу канал пайдо бўлганидан катта бир портлаш билан чиқди. Жуда статусли, чиройли, элита канал эди, шундайлигича қолди ва Худо хоҳласа, шундайлигича қолади. Мен бу каналга бориб, канални фалон даражага кўтардим демайман. Нима қилинган бўлса ҳам биз катта жамоа билан биргаликда катта натижага эриша олдик.

    Раҳбарлик фаолиятим якунланишига эса менда виждоним билан катта кураш бошланди. Буни фақат Аллоҳ билади ва мен биламан. Қолаверса, катта қизим ҳам ўсмирлик ёшига етиб қолди. Унга жуда кўп вақт ажратишим керак эди, иккинчи қизим ҳам олти ёшга етиб қолди. Ўғлим ҳали жуда ёш. Қолаверса, бош муҳаррир бўлган пайтимда турмуш ўртоғим бошқа вилоятда ишлар эдилар. Вилоятда бошқарув раиси эдилар ва мени жуда катта натижа беришга вақтим, имконим бор эди. Улар вилоятдаги ишларини якунлаб, бу ерга қайтганларидан кейин раҳбарлик ва рафиқаликни тенг ушлаш жуда ҳам қийин бўлди. Мен ўзимдан кечишимга соғлиғимдан, хотиржамлигимдан, тинчлигимдан кечишимга тўғри келди. Кези келганида ўзимни бутунлай ишга бағишлаганимдан эътиқодим ҳам панд еб қолганди. Мана шу гўзал ва чиройли ҳаётимда мен учун қадри баланд эътиқодим, оилам, фарзандларимга дарз кетиб улгурмасидан мен тўхтатишим, аниқроғи, тўхтата олишим керак эди.

    Мен 5 декабрь куни бу қарорни қабул қилганман. Кетиш ҳақидаги қарорни раҳбарият эмас, мен ўзим қабул қилганимни шу телеканалдаги уч-тўртта раҳбарлар билишади. Ўша вақтда қароримни айтган бўлсам январь ойида Milliy TV’да раҳбарлик фаолиятимни якунладим.

    Мен Худонинг олдида пок виждон, пок юрак ва пок ҳолат билан ишладим, буни Аллоҳ билгувчи. Диний таълимни олишни бошлаганимдан кейин аслиятимиз, ўзлигимиз ва Аллоҳ яратган фитратимизга қайтишим керак эканлигини англай бошлаганимда ўзим билан кураш, руҳий ўзгариш бошланган эди. Олдиндаги катта синовлар қолиб дунёвий ишларга берилиб қолганим ва фарзандларим ҳам шуни кўриб катта бўлаётганини билиб, менда жуда катта туғён бошланган эди.

    Сизнинг олдингизга аслиятингизга мос инсонлар келар экан, сизга мос инсонлар ёнингизда турар экан. Мен бу илмга бора бошлагандан кейин атрофимдагилар Аллоҳнинг жуда чиройли элагидан ўта бошлади. Мен бу илмга борганимдан кейин муҳокама, кимнидир ғийбат қилиш, кимнингдир камчилиги, хатосини топиш ва кимгадир «Сен шунга айбдорсан, сени деб шундай бўлди», дейишдан анча узоқлашдим. Биз шу ҳолатлардан рўза тутиб бошладик.

    Суҳбатнинг гули — ғийбат, дейишади. Агар ғийбат бўлмаса, сиз кимга қизиқсиз? Ходимлар орасида кимнидир ёмонлаб келиш ҳолатлари бўларди. Табиийки, кимдир ўзини оқлаш учун, вазиятни тушунтириш учун кимнидир ёмонлаб келарди. Мен ана шу пайт ҳаммани тўхтатар эдим. Бирор марта бирор инсонни ўзи йўғида гапирмаганман, буни ҳамма билади ва тан ҳам олади.

    Гап бошқа инсон ҳақида кета бошласа, ана шу ходимга қўнғироқ қилиб хонамга чақиртирардим. Агар ишхонада бўлмаса, овоз баландлагичга қўйиб олдимга шикоят билан келган одамни гапиртирардим. Олдимизда йўқ инсонни гапирдикми, тамом, бу — ғийбат. Ана шу вазият ўтади-кетади, лекин унинг гуноҳ юки қолади.

    Агар унинг ўзидан кечирим сўрамасам, бу гуноҳни ўзим билан бирга қиёматга олиб кетаман. Менга бу керакмиди? Табиийки, йўқ. Кимнидир кимгадир эътирози бўлса, фақат ўзининг олдида муҳокама қилганман. Биз қачон бошқаларнинг камчилигини кўрамиз? Агар ана шу камчилик ўзимизда бўлса. Агар иккита инсон бир вазиятга икки хил муносабат билдириб, биринчи томон бу тўғри деса-ю, иккинчи томон балки, мана бунақадир, дедими, тамом, иккинчи томоннинг ўзи ана шу фикрни хаёлидан ўтказди. Одам ўзида бор иллатни бошқада кўра олар экан. Устозимдан олган илмларим натижасида шуни англадимки, қанчалик муҳокамадан узоқ бўлсангиз, ўзингиз ҳам муҳокамалардан холи бўласиз.

    Кимнидир муҳокама қилишдан аввал, кимнидир камчилигини айтишдан аввал кўзгуга боқайлик, ким турибди кўзгуда?! Муҳокамалар ичра қолган, хато ва камчиликларни қайта-қайта қиладиган ўзимиз турибмизми?! Демак, аввал кўзгудаги ўзимизни тўғрилайлик, муҳокамачилар ва камчиликлар ўз-ўзидан йўқолади, кўзингиз асло унақа нарсаларни кўрмайди. Фақат гўзаллик кўринади, алҳамдулиллаҳ.

    Лола Зуннунова, журналист, кинотанқидчи

    Маълумот учун, Лола Зуннунова 1984 йил 29 июнда Термиз шаҳрида дунёга келган. Журналист «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган «Киномания» кўрсатуви орқали машҳурликка эришган. Лола Зуннунова 2007 йилда M&TVA Award тақдимотининг «Йилнинг энг яхши телебошловчиси» номинацияси ғолиби. 2019 йилда эса «Энг улуғ, энг азиз» республика танловида ғолиб бўлган.

    Лола Зуннунова 2019-2021 йилларда Milliy TV телеканалларида фаолият олиб борган. 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб Milliy TV каналида бош муҳаррир лавозимида, 2020 йилнинг август ойида эса каналнинг бош директори лавозимида фаолият юритди.

    08.10.2021, 18:58   Изоҳ (0)   96508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими қандай ўтди?

    06.10.2021, 12:33

    «Мусиқа мактабига қатнашга имконим бўлмагани учун эшик тирқишига қулоғимни қўйиб, дарсни тинглардим». Озодбек Назарбеков ва бошқа машҳурларнинг устозлари ҳақидаги

    01.10.2021, 15:56

    «Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас». Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    29.09.2021, 14:39

    «Президентимизни ўпиб, раҳмат айтаман, дегандим». Обид Асомовнинг қизи ҳазил тариқасида айтган гапи ҳақиқатга айлангани ҳақида (видео)

    25.09.2021, 12:48

    «У ерда сизга ҳеч ким меҳр бермайди». Зарина Йўлдошеванинг меҳрибонлик уйи ҳақидаги ҳақиқатлари ва давлат берган уйни рад этгани ҳақида (видео)

    22.09.2021, 20:59

    «Уларнинг тўйлардан катта пулни олиб кетиши бизни ранжитарди». Муножот Йўлчиева фонограммада куйлайдиган ҳамкасблари ҳақида (видео)

    22.09.2021, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.