• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўт арава тўғрисида

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ўт арава тўғрисида

    Ўт арава демакдан мақсадим автўмўбил эканлигини билсангиз керак. Халқимиз «автўмўбил»ни ўт арава дейдур. Мен бу мақоламда ўт араванинг фазилатларидан гапирмакчи эмасман. Йироқ йўлни яқин, қийин ишни осон қилиш учун ўт арава жуда керак нарса, фойдалик муюм. Лекин бу мақоламда бошқа нарса тўғрисида гапирмакчиман.

    Ҳозирги вақтда газеталаримизни ўқунг. Энг кўб ёзилған нарса Гирмония масаласи. Ҳар кун, ҳар сонда десак мумкин: Штреземан, Эберт, Албер, Сект, Карвакитлердек жонли номлар; Саксония, Турингия, Бавария, Рур, Райн каби жонсиз исмлар; булар ҳам ҳаммаси хабар, даракдан иборат. Масалан: мен борсам-да, Штреземан ким, Эберт қандоқ киши, Гилфердинг ўзининг сарватга доир машҳур асарида қандоқ асосларни олдинга сурадур деб катта саволларни берсам ва шунга кенг-ковур жавоб олмоқчи бўлсам… қаерға бош ураман? Мусулмончани, туркчани яхшиғина билсам ҳам ўрусчани билмайман, уни дарров бир-икки ойнинг ичида ўрганиб олиш қийин, мусулмонча сиёсат китоблари бўлса йўқ.

    Тошкентда ё Масковда бўлсам бирорта қулубга борар эдим. У ерларда нима кўб? Қулуб билан лексия! Мен турған ерда мендан бошқа ҳам бир неча миллион менга ўхшаған бахти йўқ «аҳли вилоят» (провинсиал) туратурған жойларда қулубнинг мазаси йўқ. Қулуб бор ерда лексиянинг бурди йўқ. Сўзнинг қисқаси: йўқ, йўқ, йўқ.

    Мен йўл усти тўғри келганда газетачилар билан ҳам сўзлашдим.

    «Нимага бир масаланинг асл-асосидан тузук-қуруқ маълумот бермайсиз? Бу кундалик хабарингиз билан ишнинг тагига етиб бўлмайдур», — дедим. Газетачилар сира ҳовлиқмасдан шу жавобни бердилар:

    — Ҳар нарсанинг ўз жойи, ўз асбоби бор. Газетларимизнинг вазифаси — кундалик воқеалар тўғрисида — газетанинг ўз миқёсидан ошиб кетмаслик шарти билан — тафсилот босиб тарқатмоқдур.

    Сиз айтган чуқур таглик масалаларни қулоч-қулоч қилиб ёзмоқ учун мажмуа, яъни журнал деган нарса бўладир!

    Сўнгра журнал қидиришга тушдим: «Билим ўчоғи»1 деган бир нарса бор экан, вафот қилибдур. «Инқилоб»2 деган биттаси Ўрта Осиё шўро жумҳуриятларининг ҳаммасига баробар «ўғул» бўлуб, ҳаммасининг дастмояси билан дунёга чиқмоқчи бўлған экан. Уни ҳам Бухородан нари дараксиз кетди дейдилар.

    Ҳар ҳолда, билиниб қолди. Айниқса, бизнинг Туркистон ­жумҳуриятининг — марказлик бўлиш шарафидан маҳрум қолған — вилоят фуқаролари мунга кўб ташна бўлдилар. Бир мажмуанинг чиқмоғи жуда зарур, жуда лозим. Шу зарурат нимага ўталмайдур деб кўб жойга мурожаат қилдим, жавоб бердиларки:

    — Пул йўқ!

    — Пул йўқ!

    «Билим ўчоғи» билан «Инқилоб» мажмуалари ҳам шунинг учун тўхтаб қолған эканлар.

    Локин мен мунга ишониб етолмайман. Татаристон шўролар жумҳуриятида бир-икита мажмуа тўхтовсиз чиқиб турар экан. Ақлим олмайдур: Татаристон шўролар жумҳурияти бизнинг Туркистон шўролар жумҳуриятидан бойми экан? У жумҳуриятнинг пахтаси йўқ эди-ку. Бизда ахир пахта бор, радий жавҳари бор, дармона (сантонин) кони бор, тошкўмир, қора ёғ, яна нима балолар бор. Шуларнинг ҳаммаси ижтимоий асосдаги маслаҳатлик жумҳуриятимизнинг бойлиги-ку!

    Ё шундоқ эмасми?

    Қани, гапиринг-чи!

    Фарқ бўлса-бўлмаса шундадурким, Татаристон шўро жумҳуриятининг оқсоқоллари ҳалиги шиддатлик эҳтиёж ва заруратни сезганлар, билганлар. Бизнинг оқсоқолларимиз бўлса «Прожектор», «Красная Нива», «Эхо», «Огонёк», «Новый Восток»3 ва бошқа минг хил русча мажмуалардан истаганларини ола бериб, ўзларидан бошқа ўрусчага олим бўлмаған биз вилоятлик бечораларни унутуб қўйғанлар!

    Фарқ ёлғиз шунда.

    Яқинда Тошкентда бўлдим. Баъзи бир идораларнинг чиройлиқ, чаққон, ҳайбатлик ўт аравалари ёнимдан шамолдек шувуллаб, ўқдек ғувуллаб ўтуб кетдилар. Мен бечора вилоятлик ақл ва ҳушимдан ажраб — танг қотиб қараб қолдим.

    Яқинда Хўқандга келдим. Эски шаҳардан келаётуб эдим, бир муюлушдан икки жавобгар ишчи ўртоқларим ғалати извошда учар отларни тизғиратиб чиқиб қолдилар. Агарда дарҳол ўзимни чеккага олуб, деворға орқамчасиға ёпишмасам извошнинг ғилдираклари тагида қолуб кетар эдим-да, сиз ҳам бу кун бу мақолани ўқушдан маҳрум бўлуб қолур эдингиз…

    Бир оз суруштурғанимдан сўнг маълум бўлдиким, ўт араванинг ўзи чиройлиқ, чаққан оёғи енгил нарса бўлса ҳам, ашқол-дашқоли жуда кўп, сарф-харажати жуда катта экан. Унга кетатурған бензин деган ёғнинг пули бизнинг қишлоқ маҳкамаларига ошуб-тошкундай бир исмета бўлар эмиш… Айниқса, ўт аравани ҳайдайтурған «шуффер»и4 жавобгар ишчилар ойлиғиға зўрға унар эмиш…

    Извошнинг харажати ҳам оз эмасдур. У – савлатлик, у – семиз, у – чопонғир отлар озмунча овқат емайтурғандур. Кучир ҳам ахир ноз-ситамдан холи эмасдур.

    Битта маҳкаманинг ўт аравасини сотсақ, иккита маҳкаманинг иккита извошини ҳам отлари билан сотуб юборсақ, шуларга кетатурған бир йиллик харажатни ҳам Чирвонбойнинг қурси билан ҳисоблаб шунга яраша маблағни ажратуб қўйсақ: шу маблағларнинг ҳаммасини шотираған чирвон қилиб «Туркистон» газетими, «Фарғона»ми, «Зарафшон»ми – учаласидан биттасининг бошқармасиға топширсақ, битта мажмуа чиқаруб беришга унарларми экан?

    Мен ўйлайманким: жон дерлар, жон дерлар…

    Чўлпон

    «Фарғона» газетасининг 1923 йил 7 декабрь сонида «Мирзо Қаландар» имзоси билан босилган. Сўнгра «Адабиёт надир?» мақолалар тўпламида қайта чоп этилган.

    «Фарғона» газетаси асосида нашрга тайёрланди. Чўлпон «Асарлар»и 4-томида нашр этилган.


    Изоҳлар

    1 «Билим ўчоғи» – Туркистон Маориф халқ комиссарлигининг ойлик ижтимоий-сиёсий, таълим-тарбиявий ва адабий журнали. 1922 йили биринчи сони чиққан. 1923 йили журналнинг 2–3-қўшма сони чиққач, нашр этилишдан тўхтаган.

    2 «Инқилоб» – 1922 йилдан чиқиб, 1924 йил октябрида тўхтаган журнал. Адабий, сиёсий-оммавий ойлик журнал бўлмиш «Инқилоб» Туркистон КП МҚ органи эди.

    3 «Прожектор», «Красная Нива», «Эхо», «Огонёк», «Новый Восток» – ХХ асрнинг 20 – 30 йилларида (баъзилари кейин ҳам) нашр қилинган журналлар.

    4 Шуффер (шопёр) – машина ҳайдовчи.

    08.10.2021, 23:58   Изоҳ (0)   31977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жума намозидаги портлаш, Колизейда қилинган тинчлик учун ибодат, Исроил кучлари билан тўқнашган фаластинлик. 8 октябрь суратлари

    08.10.2021, 23:54

    Зарафшон дарёсининг «Навоийазот» яқинидаги ҳудудида оммавий заҳарланиш юзага келиб, балиқлар нобуд бўлди

    08.10.2021, 23:45

    Тил равнақи

    08.10.2021, 23:29

    Тошкентда ЙПХ ходимлари кўз ўнгида содир этилган қўпол қоидабузарликларнинг иштирокчилари орадан салкам уч ой ўтиб топилди. Улар 17 ёшли йигитлар бўлиб чиқди

    08.10.2021, 23:29

    Фото: Янгиҳаёт туманида қурилган кўтарма пиёдалар ўтиш жойлари

    08.10.2021, 23:13

    Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён қарийб 78 млрд сўмлик газ ўғирланган — Энергетика вазирлиги

    08.10.2021, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.