Япониянинг 4Design компанияси BBS Japan фирмаси ва анъанавий идиш-товоқлар ишлаб чиқарувчи Fujita корхонаси билан биргаликда шоколаддан митти пойга ғилдираклари дискасини тайёрлаш имконини берувчи технологияни яратди. Мутахассислар томонидан тайёрланган пресс-шакл саноқли дақиқалар ичида барчага «Формула-1» пойга болидининг ғилдираги шаклидаги ширинликлардан баҳраманд бўлиш имконини беради, деб ёзади Motor.
Экологик тоза дискалар BBS ғилдирак пойгаларини ишлаб чиқарувчи япониялик дизайнерлар, шунингдек, ўзининг анъанавий мис идишлари билан танилган компаниянинг ҳамкорлик меваси ҳисобланади. Мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган пресс-шакл қайта ишланган алюминийдан иборат олтита митти эҳтиёт қисмдан ташкил топган. Барча элементлар биргаликда йиғилса, конструкция 7 ва 8 сантиметрли уч ўлчамли кубга айланади.
Конструкция маркази бўш бўлиб, у ерга эритилган шоколад қуйилади. Йиғилган пресс-шаклнинг ички дизайни сабаб эриган масса BBS F1 пойга ғилдираги шаклида қотади. Конфет якуний шаклга киргач, «Формула-1» болидининг ғилдираги шаклида пайдо бўлган ширинликни олиш учун ноодатий конструкцияни қисмларга ажратиш кифоя.
Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, лойиҳани яратишга мутахассислар 6 ойга яқин вақт сарфлаган. Дизайнерлар шоколадли пресс-шаклдан ташқари, ичига BBS логотипи туширилган митти диван ёстиғини «қуйиш» имконини берадиган конструкцияни ҳам яратган.
Аввалроқ истеъмол қилса бўладиган энг тезкор автомобиль бир вақтнинг ўзида иккита Гиннес рекордини ўрнатган эди.
Изоҳ (0)