Тошкентнинг Яшнобод туманида 36 ёшли велосипедчи Lada уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 октябрь куни тахминан соат 21:00 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида 23 ёшли ҳайдовчи А.Ж. «Lada 11184» русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб кетаётганида кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган. 36 ёшли велосипедчи бурилаётганда йўлдаги бошқа транспорт воситалари ҳаракати устуворлигини ҳисобга олмаган. Оқибатда у олган оғир тан жароҳатларидан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 4 нафар мактаб ўқувчисини Damas уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Изоҳ (0)