• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳаммабоп ва ҳамёнбоп уйлар ваъдаси: қанчалик тўғри?

    «Адолат» социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида илгари сурилган «Ҳар бир инсон бошпанага эга бўлишга ҳақли. Биз уй-жойларнинг нархини кескин камайтирамиз. Ҳаммабоп ва ҳамёнбоп уйлар – ижтимоий ҳимоянинг муҳим шартидир», деган ташаббуси юзасидан баъзи эътирозларим бор эди.

    Биринчидан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қурилиш соҳасида ҳам ўзига хос бўлган бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг барча қишлоқ ҳудудларида шаҳар шароитида бўлгани каби аҳоли турар жойлари қурилиши жадаллашди. Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги беш йилда аҳоли учун қурилаётган уй-жойлар сони ортиб, уларни арзон нархларда сотиб олиш учун муҳтож аҳолига бир қатор қулайликлар яратилди. Фикримнинг тасдиғи сифатида Ўзбекистонда ўтган тўрт йилда 140 мингта уй-жой барпо этилганини айтиш мумкин. Йиллар кесимида қурилган уйларнинг ўртача сони таққосланганда, бу аввалги даврдагиларга нисбатан 4—5 бараварга ортганини кўрсатади. Демак, партия томонидан илгари сурилган юқоридаги ғоя давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлгани сабабли ушбу ташаббуснинг олиб чиқилишини ўринсиз деб биламан.

    Иккинчидан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида сўнгги 4—5 йил ичида давлат томонидан қўшимча имкониятлар яратилди. Бунинг натижасида аҳолига уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар тақдим қилиш ҳамда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилаш механизмлари такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, 2021 йилдан ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади. Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилиши белгиланган. Шу боис, шундай бир шароитда партия томонидан «Ҳаммабоп ва ҳамёнбоп уйлар» қуриш шиорини кун тартибига олиб чиқилишини аҳамиятсиз, деб ҳисоблайман.

    Учинчидан, аҳолига таклиф этилаётган уй-жойларнинг нархини камайтириш, арзон уй-жойларни қуриш ҳамда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш бўйича ҳуқуқий асослар ҳам такомиллаштирилди. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 21-октябрдаги «2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ҳамда 2016 йил 22 ноябрдаги «2017—2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларини мисол қилиб келтириш мумкин.

    Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож аҳоли учун арзон уйларни қуриш 5 йил олдин бошланган эди. Бундан кўринадики, партия сайловолди дастурларини шакллантиришда соҳа бўйича етук, малакали мутахассисларни жалб этганида мақсадга мувофиқ бўларди.

    Хулоса сифатида, «Адолат» СДП томонидан президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган «Ҳар бир инсон бошпанага эга бўлишга ҳақли. Биз уй-жойларнинг нархини кескин камайтирамиз. Ҳаммабоп ва ҳамёнбоп уйлар – ижтимоий ҳимоянинг муҳим шартидир», деган ташаббус давлат томонидан олиб борилаётган устувор вазифалар билан устма-уст тушгани, ушбу муаммолар Ўзбекистонда сўнгги йилларда босқичма-босқич ҳал этилаётгани боис бу масалани сайловчилар олдига муҳим масала сифатида олиб чиқишни ноўрин деб ҳисоблайман.

    Нодирбек РАСУЛОВ, иқтисодиёт фанлари доктори

    04.10.2021, 17:04   Изоҳ (0)   16510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўғли билан уришиб қолган 11 ёшли болани калтаклаган 35 ёшли эркакка жазо тайинланди

    04.10.2021, 16:41

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    04.10.2021, 16:27

    Самарқанддаги боғчаларнинг бирида ёнғин чиқди

    04.10.2021, 16:12

    «Эътиборсизлигим сабаб бўлди», «Барча муаммони туманда ҳал қилиб бўлмайди», «Янгилигимдан фойдаланишди» — Бухоронинг жазоланган ҳокимлари ҳайфсан олишига сабаб бўл...

    04.10.2021, 15:54

    Наманганда банкомат 10 минг ўрнига 50 минг сўмлик купюра чиқараётгани бўйича изоҳ берилди

    04.10.2021, 14:26

    Чилонзордаги кўп қаватли уйда газ портлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    04.10.2021, 13:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.