• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Malibu’га қизиқиб спортга кирган, қисқа муддат ичида Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчисига айланган Бобур Омонов билан интервью

    Токио—2020 Паралимпия ўйинларида параенгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобуржон Омонов 14,06 метр натижани қайд этиб, Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. 10 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Унга Президент совғаси сифатида автомобиль ва Тошкент шаҳридан уйлар топширилди. Орадан икки кун ўтиб эса Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам Паралимпия ўйинлари совриндорига Андижон шаҳридан 2 хонали хонадон совға қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Дарё» мухбири Бобуржоннинг хонадонида бўлиб, у билан спортга кириб келиш тарихи, ғалаба йўлидаги қийинчиликлар ва келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди. Унинг айтишича, болалигида бўйи пастлиги сабаб ўзини ҳимоя қилиш учун турли спорт турлари билан шуғулланишга, кучли бўлишга ҳаракат қилган.

    Болалиги ва ушу спорт туридан кетишга мажбур бўлгани ҳақида

    Спорт билан болалигимдан шуғулланаман. 6—7 ёшлигимдан маҳалладаги акаларга қўшилиб, ўзим югурардим. 9—10 ёшимда спортнинг ушу тури билан шуғулланишни бошлаганман. Уч йил давомида турли даражадаги мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаганман. Эсимда, биринчи ютуғим Бухоро шаҳрида ўтказилган мусобақада бўлган. Ўшанда биринчи ўринни олганман. Ҳаттоки, уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлганман.

    Авваллари мусобақалар кам бўларди. Ўтказиладиганларига эса ўз ҳисобингиздан боришингиз керак эди. Харажатларни ўз ёнингиздан кўтармасангиз, қолиб кетасиз. Шундай ҳолатлар бўлганки, баъзан маблағ томондан қийналиб қолган пайтларимизда айрим мусобақаларда иштирок эта олмаганман. Бундан ташқари ушуда асосан бўйингизга эмас, ёшингиз ва вазнингизга қараларди. Шу ва бошқа сабаблар ортидан аста-аста ушуга бўлган қизиқишим сўна бошлаган. Шундай бўлса-да машғулотларда ўзим учун қатнашардим. Қишлоқда ўсган бўлсак-да, ота-онам ҳеч қачон мени спорт билан шуғулланишимга қарши бўлмаган. Бундай дейишимга сабаб кўпчилик тенгдошларим уй ва дала ишларидан ортмасди. Спортдан ташқари вақтларимда дадамнинг тадбиркорлик ишларида ёрдамлашардим.

    Ядро улоқтириш спорт турига кириб келгани борасида

    Бугунги даражага эришишимга ушбу спорт тури билан шуғулланишга чорлаган, устозим, 2016 йилда Риода ўтказилган Паралимпия ўйинлари иштирокчиси Мавлонбек Ҳайдаров ҳисобланади. Мавлонбек ака билан 2017 йилнинг бошларида ўзи очган, туман марказида жойлашган фитнес клубда танишганмиз. Ўша ерга дўстларим ва танишларим билан кунда-кун ора бориб, ўзимиз учун шуғулланиб турардик.

    Мавлонбек ака ҳақида эшитгандим, аммо яқиндан гаплашмагандим. Одатий машғулотларнинг бирида Мавлонбек ака мени кўриб, олдига чақирди. Суҳбат давомида бўйимни неча сантиметр эканлигини сўради. «Бўйим 140 сантиметр бўлиши керак» десам, шунда устозим «агар бўйинг 140 сантиметр бўлса, шогирдликка қабул қилиб, сени чемпион қиламан» деди. Эртаси куни яна борганимда бўйимни ўлчаганимизда роса тўғри келиб, 140 сантиметр чиққан. Кейин Марҳамат туманидаги «Пахтакор» ўйингоҳига борганмиз. Шу ерда тош улоқтиришни ўргандим. Мана шундай қилиб, спорт билан жиддий шуғулланишни бошлаганман.

    Тўғриси, унга қадар ҳам енгил атлетика билан ўз соғлиғим, бўйимни ўстириш учун шуғулланганман. Унда фақат югуриш машқларини бажарардим. Шундан кейин енгил атлетиканинг бошқа турлари ҳам борлигини билганман.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Қисқа муддатда эришган ютуқлари ва Токио Паралимпия ўйинларига йўлланма олгани ҳақида

    Бир сирни айтишим керак, машғулотларни бошлаган давримда мен ҳам устозим каби Президент қўлидан қимматбаҳо совғаларни олишни орзу қилардим. Аниқроғи, Malibu’га қизиққанман. 2017 йилдан бошлаб Мавлонбек ака қўл остида шуғулланишни бошлаган бўлсам, ўша йилнинг ўзидаёқ ютуқларга эриша бошлаганман. Мисол учун, август ойида Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритганман. Бундан ташқари 2017 йилнинг 8—14 декабрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган III Ёшлар Параосиё ўйинларида ҳам олтин медал олганман.

    Қисқа муддат ичида эришилган натижалар менга янада куч бағишлаб, кўпроқ ютуқларга эришишга бўлган умид учқунини уйғотди. Бироқ кўнглимда «ҳали ёш спортчи бўлсам, Паралимпия ўйинларига тайёрланишга улгурармиканман?» деган хаёллар ўтарди. Лекин ўз олдимга қўйган мақсад сари интилишдан тўхтамадим. Натижада 2018 йилнинг кузида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган III ёзги Параосиё ўйинларида ҳам иштирок этиб, ғолиб бўлдим.

    2019 йилнинг ноябрь ойида Дубай шаҳрида параенгил атлетика бўйича ўтказилган Жаҳон Чемпионатида омад кулиб боқиб, 14,03 метр натижа билан олтин медал ҳамда Токио—2020 Паралимпиадасига йўлланмани қўлга киритдим. Ушбу йирик мусобақанинг бир йилга кечиктирилгани менга анча фойдали бўлди. Боиси, ўз устимда тинимсиз ишлашга ҳаракат қилдим.

    2021 йил мен учун омадли келди, десам янглишмайман. Боиси, жорий йилнинг февраль ойида БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган параенгил атлетика бўйича «Фазза» халқаро Гран-при турнирида олтин медал қаторида жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлдим. Ўшанда ядро тошини 14,31 метрга улоқтиришга муваффақ бўлгандим. Сўнгги натижани эса барча юртдошларимиз яхши билишади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «Тош отиб ҳам, шунақа ютуқларга эришса бўладими?» дейдиганлар бор

    «Пахтакор» ўйингоҳида ҳар куни камида икки маҳалдан машғулотлар олиб борганмиз. Кўриб турганингиздек шароит бошқалар ўйлаганчалик зўр эмас. Аммо, гап шароитда эмас. Негаки, ҳар одам ўзи учун етарли даражада шароит яратиши керак. Ўйингоҳнинг тепа томонида ядро улоқтириш майдонимиз бор. Шу ерда ҳар куни бир машғулотни қайта-қайта такрорлаймиз. Ядро майдонни устозим Мавлон ака иккаламиз ушбу спортга кириб келганимда қурганмиз. Чунки ядро улоқтириш учун 15 ёшдан юқори, бироз гавдалироқ бўлиш зарур. Шу пайтгача Марҳаматда енгил атлетиканинг бу тури билан шуғулланишмаган. Бир нарсани қайд этиш лозим, бизни Паралимпия чемпиони даражасига етказган энг яхши жойимиз шу ер ҳисобланади. Тўғриси, ушбу кичик майдонча биз учун дунёдаги энг қадрли жой, ҳеч қаерга етмайди.

    Ташқаридан қараганда тош улоқтириш бошқаларга осон туюлади. Лекин машаққати кўп. Одамларга асл қийинчиликлар билинмайди. Олдимга келиб, «Тош отиб ҳам, шунақа ютуқларга эришса бўладими? Менга ҳам ўргат», дейишади. Хўп деб, ўйингоҳга олиб бораман, аммо ҳеч қанча ўтмасдан изсиз йўқолиб қолишади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Бўйи паст экан, деб камситадиганлар борасида

    Энг аввало, ҳар бир одам, ҳар бир спортчи ўз олдига ягона мақсад қўйиши керак. Ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши зарур. Акс ҳолда турли давраларда камситилиб қолаверади. Мени ҳам ҳалигача бўйи паст экан, дейдиганлар топилади. Спортга кириб натижаларга эришар эканман, буларга умуман аҳамият бермай қўйдим. Бирор нарсага эришиш учун нимадандир воз кечиш кераклигини англадим.

    Ҳақиқатан, ўз вақтида мен ҳам ошналарим, тенгдошларим билан бирга ўтирсам, у ер, бу ерларга борсам бўларди. Аммо уларнинг йиғинларига, ошларга боролмаганман. Улар дастлаб хафа бўлган. Чунки кўзлаган мақсадимга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилишим, оғир бўлса-да улар билан камроқ муносабатда бўлишим лозим эди. Мана энди оз бўлса-да кўнглим хотиржам. Дўстларим билан ҳам бемалол ўтироламан. Энди нега ўз вақтида улар билан бирга бўлолмаганимни тушунишади, менимча, ҳаттоки шундай дўстим бор деб фахрланишади ҳам.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Энг кучли мотиватори ҳақида

    Сўнгги пайтларда қисқа муддатда бундай натижага қандай эришдингиз, деган саволлар кўп берилмоқда. Ҳақиқатан ҳам тўрт йил ичида кетма-кет ютуқларга эришиш осон эмас. Машаққатли йўлларни босиб ўтиш лозим. Тинимсиз машғулотлар сизни бездириб юбориши, шубҳасиз. Аммо қандайдир куч сизга мотивация беради.

    Мотивация деганда, энг аввало, ота-онамни тушунаман. Улар менинг энг кучли мотиваторим. Чунки, ота-онамнинг қўллаб-қувватлашлари, дуолари сабаб барча қийинчиликларни босиб ўтдим. Ота-онанинг ҳаётини яхши тарафга ўзгартириш фарзандининг қўлида. Мен ҳам шу инсонлар учун доим ҳаракатдаман. Келгусида Паралимпиада ғолиблиги учун берилган пулга ота-онамни Ҳажга олиб боришни ният қилганман.

    Бобур Омонов

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    03.10.2021, 18:36   Изоҳ (0)   80222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лига 1. «ПСЖ» Месси, Неймар ва Мбаппе асосий таркибда тушган ўйинда мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди

    03.10.2021, 18:08

    Емельяненколардан Диасларгача. MMA оламидаги энг машҳур ака-ука ва опа-сингиллар

    03.10.2021, 12:55

    Ла Лига. «Атлетико» ўз уйида «Барселона»га имкон қолдирмади, Луис Суаресдан гол ва ассист

    03.10.2021, 02:47

    А Серия. «Ювентус» Турин дербисида сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғолиб бўлди, «Интер» иродали ғалабага эришди

    03.10.2021, 02:44

    АПЛ. «Арсенал» сафарда нурсиз дуранг қайд этди

    02.10.2021, 23:32

    Испаниянинг етакчи клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

    02.10.2021, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ботафога” илк турда ғалаба қозониб, “ПСЖ” билан гуруҳда етакчилик қилмоқда

    Спорт | 16 июн, 10:00

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:58

    Перуда зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

    Дунё | 16 июн, 09:53

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    Кино | 16 июн, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.