Футбол бўйича Франция чемпионатининг 9-турида «ПСЖ» 3 октябрь, якшанба куни «Ренн» майдонида меҳмон бўлди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Гаэтан Лаборд майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Флавиен Те жамоасининг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа парижликлар Лига 1 жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. «ПСЖ» 24 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. «Ренн» эса очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда 7-поғонага кўтарилди.
Лига 1
9-тур баҳси
3 октябрь, якшанба
«Ренн» — «ПСЖ» 2:0
Голлар: 1:0 – 45 Лаборд, 2:0 – 46 Те.«Ренн»: Гомис, Траоре, Агерд, Омари, Мелинг, Бурижо (Ассинон, 75), Мартен (Сантамария, 76), Те (Угошукву, 87), Лаборд, Терье (Гирасси, 75), Сулемана.
«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Ди Мария, Гуйе (Эррера, 76), Верратти (Вейналдум, 76), Месси, Неймар (Икарди, 76), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Лаборд (24), Мартен (55), Кимпембе (55), Доннарумма (56), Мбаппе (86).
Изоҳ (0)