Гондурасда Кариб денгизида жойлашган Гуанаха оролида катта ёнғин оқибатида 200 дан зиёд бино ёниб кетди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ ҳодиса оқибатида орол аҳолисига катта миқдорда моддий зарар етган», – деган Гондурас фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги раҳбари ва фавқулодда ҳолатлар миллий тизими вазири Макс Гонсалес.
Унинг сўзларига кўра ёнғинлар оқибатида тўрт нафар одам жароҳатланган.
Қайд этилишича ёнғин 2 октябрь куни тонготарга яқин вақтда бошланган. Оролда ёнғин ўчириш хизмати йўқлиги туфайли маҳаллий аҳоли вазиятни назорат остига олишга уринган. Аммо ёнғинни ўчиришнинг имкони бўлмаган ва фавқулодда ҳолатни бартараф этиш учун самолётларда ҳарбийлар жалб қилинган.
Аввал Руминиядаги COVID-касалхонада ёнғин чиқиб, 9 киши ҳалок бўлгани, Шимолий Македонияда COVID-касалхонадаги ёнғин оқибатида камида 10 нафар одамнинг ўлгани, Индонезия қамоқхонасида ёнғин чиқиб, 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани, шунингдек, июнь ойида Кариб денгизининг Пуэрто-Рико оролида ёнғин туфайли 400 минг киши электрсиз қолгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)