• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лукашенко Беларусга ҳужум қилинган тақдирда Россия билан иттифоқ тузишини маълум қилди

    Ташқи душман ҳужум қилган тақдирда, Беларусь Россия билан «ягона ҳарбий база»ни яратади. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко Американинг CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Агар керак бўлса, Беларусь сизнинг тажовузингизга қарши туриш учун Беларусь ва Россиянинг ягона базасига айланади. Агар сиз ёки қайсидир қўшни давлат тўсатдан шундай қарор қилмоқчи бўлсангиз, буни яхшилаб тушуниб олишингиз керак», — деди Лукашенко америкалик журналистга.

    Президентнинг сўзларига кўра, низо келиб чиққан тақдирда, Беларусни «Россия қуролли кучларининг бутун ғарбий қисми» қўллаб-қувватлайди. Унинг таъкидлашича, ғарбий йўналишда Россия ва Беларусь аслида ягона армия яратган, унинг асосини Беларусь қўшинлари ташкил этади. «Аслида, биз узоқ вақтдан бери Беларусь ва Россия Иттифоқи давлатининг олд постимиз», — деди президент.

    Шу билан бирга, сиёсатчининг таъкидлашича, Беларусда хорижий ҳарбий базалар, жумладан Россия базалари йўқ. Лукашенко республикада «фуқаролик мақсадларидаги» иккита база борлигини тасдиқлади. «Биринчиси, сизнинг ҳудудингиздан ядровий ракеталар учирилишини олдиндан аниқлаш учун Совет Иттифоқи даврида қурилган базадир. Иккинчиси, Россия Қуролли Кучлари ўзининг Атлантика океанидаги флоти билан боғланадиган алоқа базаси », — деди у.

    Президентнинг сўзларига кўра, мазкур базаларда фақат бир-иккита россиялик зобит хизмат қилади, қолган ходимлар беларуслик.

    2015 йил сентябрь ойида Россия президенти Владимир Путин Беларусда Россия авиабазасини яратиш тўғрисидаги битимни имзолашни буюрганди. Беларусда бунга қарши норозилик намойишлари бошланиб кетди, шундан сўнг Лукашенко бу ҳақда ҳеч қандай гап бўлмаганини айтиб, Россия ҳарбий базасини тузишдан бош тортди.

    CNN’га берган интервьюси давомида Лукашенко, агар Беларусь устидан хорижий авиакомпанияларнинг самолётлари учса, уларнинг хавфсизлиги кафолатланишини айтди. Шу билан бирга, у агар Беларусь хавфсизлигига таҳдид сезилса, мамлакат ҳукумати ҳар қандай рейсни бўйсундириши ва қўндиришини айтди.

    «Агар бизнинг ҳудудимиз устидан учишдан қўрқсангиз, мен шахсан сиз ва сизнинг компаниянгизга, мамлакатингизга ва бошқа ҳар қандай давлатга Беларусь устидан парвоз тўлиқ хавфсиз бўлишига кафолат бераман. Ҳар доим шундай бўлган. Аммо агар мен ва ҳуқуқ-тартибот органлари Беларусь давлатига таҳдид кўрсак, ҳар қандай самолётни бу ерга қўндирамиз. Агар биз хавфни сезсак, у Беларусда дарҳол қўлга олинади», — деди президент.

    Лукашенконинг таъкидлашича, инқирозли вазиятда бошқа давлатлар ҳукумати ҳам худди шундай йўл тутади. Президентнинг сўзларига кўра, Беларусь мамлакат бўйлаб учишдан қўрқаётган хорижий компанияларнинг рейси бўлмаса ҳам уддалайди. Унинг фикрича, Европа давлатлари «Вашингтон буйруғидан кейин» республика устидан учишдан бош тортди.

    Президентнинг қўшимча қилишича, Беларусь махсус хизматлари Ryanair самолёти билан боғлиқ воқеада иштирок этмаган. Сиёсатчи бундай фикрни уйдирма деб атади.

    «Агар сиз айтгандек, бу бизнинг махсус хизматлар томонидан режалаштирилган ҳаракат бўлганда, сиз ошириб юборяпсиз. Чунки, махсус хизматлар томонидан бундай операцияни амалга ошириш ва ҳеч қандай халқаро қонунларни, ҳатто кўрсатмаларни бузмаслик катта харажат талаб қилади. Бизнинг махсус хизматлар, ҳатто сизники ҳам бунга тайёр деб айтолмайман», — деди Лукашенко.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида мухолифатчи ва Nexta Telegram каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган.

    Мавзуга доир:

    • Қийноқлар, Ғарбнинг босими ва Учинчи жаҳон уруши хавфи — Лукашенко «Катта суҳбатда» нималар ҳақида гапирди?
    • BBC: Беларусда ҳибсга олинган Роман Протасевич ва Софя Сапега уй қамоғига ўтказилди

    02.10.2021, 10:11   Изоҳ (0)   29540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алексей Навальний Польшанинг «Озодлик рицари» мукофотига лойиқ деб топилди

    02.10.2021, 09:10

    Малика Диананинг Лондондаги собиқ уйи сайёҳлик марказига айлантирилди

    01.10.2021, 23:37

    Грузия бош вазири мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилининг ҳибсга олинганини маълум қилди

    01.10.2021, 22:57

    Руминиядаги COVID-касалхонада ёнғин чиқиб, 9 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    01.10.2021, 17:38

    Грузия ҳукумати Саакашвилининг мамлакатда эканини рад этди

    01.10.2021, 17:17

    Беларусь президенти CNN’га берган интервьюсида мухолифатчи Светлана Тихановская ҳақида гапиришдан бош тортди

    01.10.2021, 16:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.