• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жасур юрак соҳибаси: миллионлаб қалблардан жой олган «дунёдаги энг қўрқинчли аёл» — Элизабет Веласкес ҳикояси

    Элизабет Веласкес жуда кам учрайдиган Виэдеманн-Раутенштраух синдромидан азият чекади: дунё бўйича ундан ташқари яна бир ёки икки кишигина бу касалликка чалинган. Бир куни Лиззи интернетда тўрт миллион марта томоша қилинган ўзи ҳақидаги видеони кўриб қолди, видеода уни «дунёдаги энг даҳшатли аёл» деб таърифлашганди. Айнан шу видео туфайли қиз ўз ҳаётини бутунлай ўзгартирди: у миллионлаб одамларнинг кумирига айланди ва уларга ибрат бўлди.

    «У ҳеч қачон гапира олмайди ва юра олмайди»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лиззи 1989 йил 13 мартда Рита ва Гваделупа Веласкес оиласида туғилган. Янги туғилган чақалоқнинг вазни атиги 1,2 килограмм эди. Шифокорлар ота-онага бачадонда ҳомила суви йўқ бўлса-да, боланинг тирик туғилиши мўъжиза эканини тушунтиришди. Аммо хурсанд бўлишга ҳали эрта эди: шифокорларнинг айтишича, қизалоқ ҳеч қачон гапиролмайди, юра олмайди, эмаклай олмайди, ўйлай олмайди ва умуман ҳеч нарса қила олмайди.

    Аммо Рита ва Гваделупа тақдир нега фарзандларига бунчалик шафқатсизлик қилгани ҳақида Худога на шикоят қилди, на сўроққа тутди. Улар фақат қизни уйларига олиб бориб, иложи борича унга ғамхўрлик қилишни хоҳлашди. Кўпчилик уларга боладан воз кечиш кераклигини маслаҳат берди, лекин улар бу таклифни ғазаб билан рад этишди ва туғуруқхонани тарк этишди.

    Болалигидан Лиззи меҳр ва эътибор қуршовида ўсди. Унинг иммунитети заиф эди, у анорексия (иштаҳа йўқолиши)га чалинган бемоқ қизчага ўхшарди: синдром туфайли унинг организми бир томчи ёғ ҳам йиға олмасди. Дард устига чипқон деганларидек, тўрт ёшида у ўнг кўзини кўр қилиб қўйди: шифокорлар нима учун бундай бўлганини тушунтириб беролмади. Аммо ота-онасининг меҳр-муҳаббати туфайли Лиззи қандай кўринишда эканлигини билмасди: қизча ўзини бошқа болалардан фарқ қилмаслигига ишонарди.

    «Бошингни кўтар, табассум қил ва аслида қандай бўлсанг, шундай бўлишда давом эт»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳаммаси беш ёшида, Элизабет болалар боғчасига борганида ўзгарди. У биринчи марта унга махлуққа қарагандай қарашаётганини ҳис қилди. «Мен ҳаммаси яхши бўлади деб ўйладим, лекин вазият кундан кунга ёмонлашарди, — деб эслайди Элизабет. — Кўпчилик мендан қочар, мен эса бунинг сабабини тушуна олмасдим. Чунки уларга ёмонлик қилмагандим! Мен ўзимни хушбичим қиз деб ўйлардим».

    Нима бўлаётганини тушунмаган қиз бу ҳақда ота-онасидан сўрайди: «Менга нима бўлган? Нега ҳеч ким мен билан ўйнамайди?». Ота-онаси қизини тинчлантириб, тушунтиришди: «Лиззи, сени бошқа болалардан ажратиб турадиган ягона нарса — ориқлигинг холос. Аммо бу синдром аслида кимлигингни белгилаб бермайди. Бошингни тик тут, табассум қил, қандай бўлсанг, шундай яша — шунда одамлар сен улар билан бир хил эканингни тушунишади».

    Шундай бўлди ҳам. Мактабда ҳамма нарса ўзгарди: Лиззи бошқа ўқувчилар билан биргаликда машғулотларга бориш, мулоқот қилиш ва дўстлашиш учун ўзида куч топа олди. «Бу қўрқинчли эди, лекин мен бунинг натижа беришини билардим», — деб эслайди у.

    Элизабет мактаб газетасининг тўлиқ штатдаги журналистига айланди, йилнома учун суратга тушди, ҳатто чирлидинг (рақс, гимнастика, акробатикани бирлаштирган спорт тури)да ўзини синаб кўрди. «Махсус форма жуда чиройли эди. Уни ҳар сафар кийганимда ўзимни қаҳрамондек ҳис қилардим. Мен ўз тенгдошларим орасида худди улардек эдим — худди оиламдагидек», — дейди Веласкес.

    Бу билан Лиззи ўзининг ташқи қиёфасини борича қабул қила олди, деб бўлмайди. У ҳар куни эрталаб ойнага қараб: «Бу синдромдан қутулишнинг иложи бормикан? Шунда ҳаётим анча осонлашарди. Мен ҳам бошқа болаларга ўхшардим, чиройли бўлиш учун энг сўнгги урфдаги кийимларни сотиб олишга ҳожат ҳам қолмасди», деб ўйларди. У бир кун бошқача кўринишда уйғониш, ўзи билан бўладиган ҳар кунлик курашни ҳис қилмаслик учун ҳар нарсага тайёр эди. У бу ҳақда ҳар куни орзу қиларди ва ҳар куни ҳафсаласи пир бўларди.

    «Қанчалик жирканч сўзларни айтсангиз ҳам, мен ундан ўзим учун фойда топаман»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лиззи интернетда ўзи ҳақидаги видеони кўриб қолганида 17 ёшда эди. Саккиз сониялик овозсиз видеога минглаб изоҳлар ёзилганди: «Дунёдаги энг қўрқинчли аёл», «Яхшиси, қурол олиб, ўзингни ўлдир». Аммо ҳеч ким: «Ахир бу бола-ку, уни тинч қўйинг» ёки «Сизлар бу қиз ҳақида, нега у бундай экани тўғрисида билмайсиз», деб ёзмаганди.

    Лиззининг юраги эзилиб кетди. У зўрға эришган нозик мувозанат бир зумда бузилди. Уни ҳар доимгидек яна ота-онаси қўллаб-қувватлаб: «Ҳозир сен йиғлаб, кўнглингни бўшатиб олишинг мумкин, лекин кейин яна қайтадан бошингни тик тутиб, яшашда давом эт», дейишди. Аммо Элизабет бу билан чекланиб қолмади: у бошқаларнинг нафрати мен учун зинапоя бўлади, деб қарор қилди.

    «Мени махлуқ деб атаганлардан қасос олишнинг энг яхши усули уларга: Биласизми? Менга қанчалик жирканч гапларни айтсангиз ҳам, мен ундан ўзим учун наф топаман. Мен улардан ўз мақсадимга етиш учун зинапоя сифатида фойдаланаман, деб жавоб бериш деб ўйладим. Мен нотиқ бўлишни ва сўзларим билан одамларни руҳлантиришни, китоб ёзишни, коллежни тугатишни, оилали бўлишни ва карьера қилишни хоҳлаётганимни тушундим», — деб эслайди кейинчалик Лиззи.

    Элизабет ҳаракатни оддий ишдан бошлади: қидирув тизимига «қандай қилиб мотиватор бўлиш мумкин?» сўровини ёзди. Тавсиялар кам эди: муваффақият қозонган одамларга мисоллар оз бўлган бир пайтда Элизабет ўзининг шахсий брендини яратишни бошлади. Лиззига қачон ва қаерда имконият берилса, ундан фойдаланди: одамлар олдида гапирди, ўзига ва ҳаётига ижобий муносабати ҳақида видео олди, ўз веб-сайтини очди. Ва YouTube — 17 ёшида Лиззини босиб кетган машина уни янги босқичга олиб чиқди.

    «Тақдирим бутунлай ўз қўлимда, худди тақдирингиз сизнинг қўлингизда бўлгани каби»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳозирда Лиззининг канали 800 мингдан ортиқ обуначига эга. Унинг 2014 йилда TED’даги нутқи 12 миллион мартага яқин томоша қилинган. Тина Меер (унинг қизи Меган интернетда таҳқирланганидан кейин ўз жонига қасд қилган) билан бирга Элизабет Веласкес зўравонликка қарши биринчи федерал қонун ишлаб чиқилишини илгари сурган кампанияда иштирок этди.

    2015 йилда «Жасур юрак: Лиззи Веласкес ҳикояси» номли ҳужжатли фильми чиқди — бу нафақат Элизабет ҳаёти ҳақидаги, балки зўравонликни бошидан кечирган ҳар бир инсон ҳикояси бўлди. 2017 йилда Лиззи ўзи суратга олган Unzipped телесериалида рол ижро этди ва ўша йили унинг «Яхши бўлишдан қўрқма» номли тўртинчи китоби нашрдан чиқди. Веласкес 17 ёшида ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришди: фақат оила қуришдан ташқари, лекин уни бахтли қила оладиган инсон борлигига ишонади. Ҳозирда Элизабет Веласкес бизнес конференция ва мактабларда нутқ сўзлаб пул топади: у ўқувчиларга зўравонлик ва улғайиш ҳақида гапириб беради. Лиззи болаларга «Сизга қандай муносабатда бўлишларини ўзингиз ҳал қиласиз» дейди. Катталарга эса ўсмирларни интернетдан ажратишнинг иложи йўқлигини тушунтириб: «Бунинг ўрнига интернетда одамлар ўзлари ёки дўстларига ёқимсиз гаплар айтишса, нима қилиш кераклигини фарзандингизга ўргатинг», деб маслаҳат беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лиззи машҳур одамга айланди: энди у савдо марказига бориш учун ҳам кўпроқ вақт ажратиши керак, чунки кўпчилик унинг олдига гаплашиш ёки шунчаки қучоқлаш учун келади. Ҳужжатли фильмдан сўнг Веласкеснинг ота-онаси ҳақида ҳам кўпчилик билди: ҳозирда уларнинг ҳатто ўз фан-клублари ҳам бор. «Улар отамни дунёдаги энг кулгили одам деб ўйлашади», — дейди Лиззи. Элизабет ота-онасидан алоҳида яшайди: омадли карьераси унга ўзи ва итлари — Олли ва Оливия учун шахсий уй сотиб олишга имкон берди.

    Лиззининг ажойиб ҳаёти бордек туюлиши мумкин, лекин ундай эмас. Унинг айтишича, у ҳозир ҳам касаллик туфайли жуда оғир кунларни бошидан кечиради. Одамлар Веласкесдан бундай вазиятга қандай қилиб ижобий қараш мумкинлиги ҳақида сўрашганида, у шундай дейди: «Ёмон пайтларда мен ўзимга ёлғиз қолишга, пардаларни тушириб, қайғули мусиқа тинглашга ва носоғлом таомларни ейишга рухсат бераман – ўзим учун «ғамгин кеча» уюштираман. Мен ўзимга негативликни йўқотиш имкониятини бераман. Эртаси куни эса яна қуёш чиқади ва йўлимда давом этишим учун куч топаман».

    Киберҳужумга қарши курашда Веласкес доим фаол ва ҳозирда жамият бундай одамларга доимгидан ҳам кўпроқ муҳтож. Шубҳа йўқки, кўп синовлардан ўтган, лекин йиқилиб қайта туришга ўзида куч топа олган Лиззи бор экан, дунё янада эзгулашиб бораверади: «Сизнинг тақдирингиз сизники бўлгани каби менинг тақдирим ҳам ўз қўлимда. Биз гўё машинада кетяпмиз, яхши ёки ёмон йўлни танлаш ўз ихтиёримизда».

    Мавзуга доир: 

    • «Наҳотки борича қабул қилиш шунчалар имконсиз?». Аутизмга чалинган болани тарбиялаётган ота таълимдаги дискриминация, ўзбекчилик ва ННТ очиш орзуси ҳақида
    • У юрмасди, гапирмасди, лекин ўйларди ва ёзарди. Стивен Хокингнинг қисқача тарихи
    • Украинада Даун синдромли йигит бакалавр дипломини олди

    01.10.2021, 12:54   Изоҳ (0)   35580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёш болали бўлишига қарамай ўз бизнесини йўлга қўйган машҳур аёллар (фото)

    01.10.2021, 11:07

    Instagram: Коронавирусга чалинган Зарина Низомиддинова, Луиза Расулова Рихситилла Абдуллаев билан ярашиб олди, идишларни синдириб ташлайдиган Лола

    30.09.2021, 22:28

    Леди Гага, Ким Кардашьян ва макияжсиз таниб бўлмайдиган бошқа юлдузлар (фото)

    30.09.2021, 18:56

    Суд Бритни Спирснинг отасини васийликдан четлатди

    30.09.2021, 15:34

    Моделликдан актрисаликка: Карьерасини подиумдан бошлаган Болливуд юлдузлари (фото)

    30.09.2021, 13:59

    Instagram: Асал Шодиева фарзанд кутмоқда, Малика Равшанова 63 минг долларлик машина харид қилди, Муниса Ризаевага Malibu совға қилишди

    29.09.2021, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ботафога” илк турда ғалаба қозониб, “ПСЖ” билан гуруҳда етакчилик қилмоқда

    Спорт | 16 июн, 10:00

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:58

    Перуда зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

    Дунё | 16 июн, 09:53

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    Кино | 16 июн, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.