Қашқадарёда ЙПХ автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 30 сентябрь куни соат 12:30 ларда Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Алпомиш» савдо дўкони рўпарасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.Д. бошқарувидаги Damas русумли ҳамда ЙПХ ходими Ш.Ниёзов бошқарувида бўлган Lacetti автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Самарқандда ўғлига жарима белгилаган ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, унга тош отган ота 15 суткага қамалгани, Қашқадарёда ҳаракатланаётган Damas қисқа туташув сабаб ёниб кетгани ҳамда Тошкентда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)