• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Меҳрибонлик уйи болалари учун байрамга айланган кун

    21 сентябрь — Халқаро тинчлик кунига бағишланган хайрия тадбири ўтказилди. 105 нафар бола, улар Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 30-сон Меҳрибонлик уйи болалари тарбияланувчилари, энг кичиклари энди етти ёшга кирган, катталари ҳадемай ўн етти ёшга киради. Мурғаклигиданоқ ҳамма каби бўлолмаслик, ҳамма каби яшолмаслик тақдирига битилган бир юз бешта дилпора юрак. Улар жисмоний имконияти чекланган болалар, лекин бошқа жиҳатларига кўра, бошқа тенгдошларидан кам фарқ қиладилар. Улар ҳам меҳрга, эътиборга чанқоқ, ҳаётида байрам ва хурсандчиликлар кўп бўлишини истайди. Энг муҳими, бир фазилат уларга жуда хос: болалар уйи болалари ҳар қандай, ҳатто арзимас ғамхўрликни ҳам қалбан чуқур ҳис этадилар, хурсандчилик онларида бутун борлиғи билан қувонадилар ва бу онларни хотирада узоқ сақлайдилар.

    Яхшиямки, мамлакатимизда бундай болалар учун мўлжалланган ўнлаб махсус муассасалар мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида болаларнинг тарбияланиши, тўлақонли билим олиши, маънавий-жисмоний етук бўлиб вояга етиши учун шароитлар яратилган. Ҳа, балки улар бенуқсон эмасдир, ота-она меҳридан маҳрумдирлар, лекин давлат миқёсидаги ғамхўрлик ва эътибордан бебаҳра эмаслар. Бундан ташқари, турли нодавлат ташкилотлари, ҳомий компаниялар, шунчаки яхши одамлар ҳам уларга меҳр-оқибат кўрсатадилар.

    Enter Engineering компаниялари гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ, Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Humo Arena муз саройи маъмурияти ва Enter Engineering касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган навбатдаги хайрия тадбиридан кўзланган мақсад 30-сон Меҳрибонлик болалар уйининг 28 нафар тарбияланувчиси учун маданий-кўнгилочар саёҳатни ташкил этиш эди.

    Барча ташкилий масалалар режалаштирилган саёҳатни кўнгилли ўтказиш ва болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилди. Болалар мактабдаги дарслар тугагач, қулай автобусда юртимиздаги энг катта спорт-кўнгилочар мажмуаси — Humo Arena’га йўл олдилар, у ерда махсус гид болаларга муз саройи ҳақида сўзлаб берди. Муз саройи бўйлаб қизиқарли экскурсиядан кейин болалар учун энг ёқимли машғулот бошланди. Улар конкилар кийиб, муз устида уча бошлашди.

    Ярқираган муз устида сирпаниб учаётган болаларнинг завқ-шавққа тўлиб, қувониб кулишларини кўриб, бу бахтли онлар уларнинг шуурида ёқимли хотиралар сифатида муҳрланишига амин бўлдик. Олдинда эса уларни музда учишдан ҳам қизиқроқ машғулот — сегвей ва электрокарлардаги сайр кутмоқда эди.

    Бу техникани кўриб, уларнинг кўзида болаларча қизиқувчанлик учқунлари порлаб кетди. Айниқса ўғил болаларда бу ажойиб транспортларнинг бошқарилиши ҳақида жуда кўп саволлар туғилди. Уларнинг ҳамма саволларига йўл патруль хизмати ва туристик полиция ходимлари эринмасдан жавоб беришди.

    Барча ёқимли саргузаштлардан кейин болалар ва уларнинг тарбиячилари Диэт кафеда тузалган кечки таом дастурхонига таклиф этилди. Ёш меҳмонларимизни кузатишдан аввал уларнинг ҳар бирига компаниямиз ишчи ходимлари номидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Улар учун ташкиллаштирилган мароқли саргузаштлар, кўрсатилган ғамхўрлик, меҳр учун болалар ўз миннатдорчиликларини шўх-шодон кулгулари ва қувонч ила ийманиб айтилган «Катта раҳмат!», деган сўзлар билан ифода этишди.

    Шуни куни маълум вақт ўтиб бизга болалар уйи директори Феруза Собитовна Усмонхўжаева қўнғироқ қилиб, ушбу тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди:

    «Болалар саёҳатдан қувончга тўлиб қайтишди, дарров бошқа болаларга ўз таассуротлари ва саргузаштларини завқ билан сўзлаб, совғаларини кўрсатишди. Тўғри, муассасамиз тўлиқ давлат таъминотида, ҳамма нарсамиз етарли, лекин четдан кўрсатилган эътибор болаларимиз учун жуда қадрли. Улар жисмоний ноқислигига қарамай жуда интилувчан, қизиқувчан. Кўпчилиги ҳунар ўрганишади, қизлар тикиш-бичиш, пазандачиликка, ўғил болалар эса турли жиҳозлар ясашга қизиқишади. Баъзан улар ясаган буюмлар усталарникидан ҳам яхши чиқади. Бизда 16 та турли йўналишдаги тўгараклар, жумладан, спорт ва мусиқа тўгараклари очилган. Болалар билан дефектолог-педагоглар, мураббийлар тинимсиз ишлашади. Биз уларнинг кам-кўстликни ҳис қилмай вояга етиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун барча имкониятларимизни ишга солаяпмиз. Бунда бизга мутасадди ташкилотлар, Enter Engineering каби компаниялар яқиндан кўмак кўрсатишмоқда. Компанияга ўз лойиҳаларини амалга оширишда муваффақият, изчил тараққиёт ва хайрли ишларида омад тилайман».

    Enter Engineering матбуот хизмати

    30.09.2021, 10:30   Изоҳ (0)   43240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 1999 йилда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган шахс 22 йил ўтиб қўлга олинди

    30.09.2021, 10:26

    Турк киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилди

    30.09.2021, 10:20

    «Ҳамма ишни қила оламан, ҳеч кимга муҳтожлигим йўқ». «Жасорат» медали билан тақдирланган Соҳиба ҳикояси

    30.09.2021, 10:01

    Тошкентда 5 ёшли бола ўғирлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    30.09.2021, 09:11

    Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик хизматларини кўрсатувчи веб-сайтлар блокланди

    30.09.2021, 08:39

    Қашқадарё ИИБнинг вазирдан танбеҳ олган ахборотга масъул ходими ишдан олинди. Ўрнида янги раҳбар иш бошлади

    30.09.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.