• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жасур Яхшибоевнинг «Шериф»и рақамларда: ўзидан 64 карра қиммат «Реал»ни енгди ва ЕЧЛдаги иккита ўйинда 4 йиллик бюджетига тенг пулни жамғариб қўйди

    «Шериф» Чемпионлар Лигасининг асосий сенсациясига айланди. Молдова жамоаси саралаш босқичида Албаниянинг «Теуту», Арманистоннинг «Алашкерт», Сербиянинг «Црвена Звезда» ва Хорватиянинг «Динамо Загреб»ини енгиб, гуруҳ босқичига чиққанда ҳамма ҳайрон бўлган эди. Бу ҳали бошланиши бўлган экан. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида «Шериф» «Шахтёр»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи турда эса «Сантьяго Бернабеу» стадионида сенсацион равишда «Реал» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тарихий воқеанинг асосий фактларига эътибор қаратамиз:

    • «Шериф» «Реал»нинг мавсумдаги биринчи мағлубиятига сабабчи бўлди. Мадридликлар мавсумни аъло даражада бошлади: 7 турдан сўнг 5 та ғалаба, 2 та дурранг билан Ла Лига етакчиси. ЕЧЛнинг биринчи турида Миланда «Интер» устидан ғалаба қозонди, иккинчи турда эса бу воқеа содир бўлди.
    • Иккинчи турдан сўнг мусобақа жадвали шундай кўриниш олган: «Шериф»да 6 очко, «Реал»да 3 очко, «Интер» ва «Шахтёр»да 1 очкодан.
    • «Шериф» саралаш ўйинлари билан ҳисоблаганда Чемпионлар Лигасида 10 та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти — 8 ғалаба, 2 та дуранг.
    • Тирасполликлар фантастик статистика қайд этди: 4 та зарба, 3 таси аниқ ва 2 таси гол. Мадридликлар эса дарвоза томон 31 та зарба берди, шулардан 11 таси аниқ. Анчелотти шогирдлари ягона голни пенальтидан урди. Меҳмонлар посбони Георгиос Атанасиадисни ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Дарвозабон учрашувда 10 та сейв амалга оширди.
    • Биринчи бўлимда «Реал» 13 та зарба берди ва гол ура олмади. Бундан кўпроқ голсиз зарбалар (14) охирги марта 2014 йил май ойида «Валенсия»га қарши ўйинда бўлган эди.

    «Шериф»нинг иккала гол муаллифи ҳам тарихда қолади

    25-дақиқада Жасур Яхшибоев ҳисобни очди. Максим Шацкихдан сўнг Чемпионлар Лигасида «Реал»га гол урган иккинчи ўзбек футболчиси. Киевнинг «Динамо» жамоаси собиқ ҳужумчиси 2006 йилда «Реал»га қарши учрашувда дубль қайд этганди, 86 ва 88-дақиқаларда эса Роналдо ўз дубли билан жавоб қайтарган. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланган.

    Яхшибоев ҳам «Динамо Киев»да ўйнаши мумкин эди. Киевликлар 2020 йил декабрь ойида ўзбекистонлик футболчига таклиф билан чиққан. Аммо Жасур рад жавобини берди ва якунда Польшанинг «Легия» жамоасига ўтди. «Шериф» эса Яхшибоевни ижарага олди. Молдова жамоаси бош мураббийи Юрий Вернидуб икки ҳафта аввал бундан хурсанд эканлигини айтганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Мен Жасурни жуда яхши биламан. Уни жамоамизга олиб келишга имкон борлигини билгач, икки қўлимни кўтариб, бунга розилик берганман. Унда Худо юқтирган иқтидор бор. ‘Динамў Яхшибоевни харид қилишга уриниб кўрганидан хабарим бор. Билмадим, нега у Киевга кетмади. Лекин Жасурнинг биз билан экани қувонтиради. Момо Янсане иккаласи жамоага ёрдам беради. Улар юқори даражадаги футболчилар.

    Юрий Вернидуб, «Шериф» бош мураббийи

    Себастьян Тилл 89-дақиқада ғалаба голини урди. У Чемпионлар Лигасида гол урган биринчи люксембурглик футболчига айланди. Йил бошида «Тамбов»да ўйнаган футболчи кеча «Сантьяго Бернабеу»да гол урди. Тамбовдаги фаолияти ҳақида Тилл шундай дейди: «Мен бошқа футболчилар билан бир уйда яшардим. Шароит унча яхши эмасди. Клубда эса пул йўқ, футболчиларга маош ҳам тўлай олмаган. У ерда 3 ой фаолият олиб бордим. Январь ойида барча футболчилар жамоани тарк эта бошлади, мен ҳам кетишга қарор қилдим».

    «Шериф»нинг яна бир қаҳрамони — бразилиялик ҳимоячи Кристиано. У иккита ўйинда 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва энг яхши ассистентлар рўйхатида «Аякс» футболчиси Антони билан бирга етакчилик қилмоқда.

    Молдова жамоаси бюджети 5—8 миллион еврони ташкил қилади. «Реал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Шериф» 2,8 миллион евро ишлади. Клуб ҳозиргача ушбу мусобақа ортидан 22 миллион евродан ортиқ пул йиғиб қўйди: 15,7 миллион базавий, 1,2 миллион тарихий натижалари учун ва 5,6 миллион иккита ўйиндаги ғалабаси учун. Бу ТВ-ҳуқуқлар ва гуруҳ босқичидаги ғалабалар сони учун бериладиган бир неча минг еврони ҳисобга олмагандаги рақамлар.

    «Шериф» аллақачон 4 йиллик бюджетини таъминлаб олди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дарвозабон Атанасиадисни сотиб юборса, бюджет ғазнаси яна бойийди. Посбон 2 соат ичида бир неча миллионга қимматлади. Transfermarkt’га кўра, жамоаларнинг умумий нархи қуйидагича кўриниш олган: 793,5 миллионга, 12,38 миллион.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шериф» анчадан буён Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмаётганди. 2018 йилда ЕЧЛ саралаш босқичида Македониянинг «Шкендия» жамоаси молдоваликларни мусобақадан чиқариб юборганди. Кейин эса Исландиянинг «Валур»и Европа Лигаси плей-офф босқичида уларга «жавоб бериб юборган»ди. Бир йилдан сўнг «Шериф» ушбу босқичларда Грузиянинг «Сабуртало»си ва Швециянинг «АИК» жамоасига мағлуб бўлганди.

    2020 йилда «Шериф» саралаш доирасида Озарбайжоннинг «Қорабоғ» жамоасига мағлуб бўлган, Европа Лигасида эса «Дандолк» модоваликларни гуруҳ босқичига чиқишига йўл қўймаганди.

    2021/22 йилги Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида «Шериф» саралашдаги энг яхши тўпурари Луваннорсиз ўйнаяпти. Бразилиялик футболчи 2021 йил июль ойида БААдан «Шериф»га келган эди. Саралаш босқичидаги ажойиб ўйинларидан сўнг Луваннор жамоани тарк этди. Бу сафар Саудия Арабистонига.

    «Луваннор аллақачон 30 ёшга кирди. Оиласи ва фарзандлари ҳақида ўйлаши лозим. У ерда тўрт марта кўпроқ маош тўлашади. Бу ерда қолишдан нима наф? ‘Сантьяго Бернабеуъга бориб расм тушиб келадими? ‘Интер’ ва ‘Реалъга қарши ўйинларда Луваннор нимадир қилади, деб ўйламайман», — деган эди молдовалик журналист Сергей Беседин.

    Кўринишидан, бразилиялик футболчи шошқалоқлик қилган.

    29.09.2021, 23:29   Изоҳ (0)   41928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Месси ва Яхшибоевнинг дебют голи, маошлар харажатини 3,5 баробарга қисқартирган «Барселона» ва бокс билан хайрлашган афсона. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    29.09.2021, 21:33

    «Шериф» — тан олинмаган давлатдаги супермонополия, клуб эгалари деярли бутун мамлакатни назорат қилади. Жасур Яхшибоев қандай жамоада тўп суради?

    29.09.2021, 18:16

    «Тики-така»си билан Европани титратганлар. Ўн йил аввал «Барселона» билан ЕЧЛда ғолиб чиққан футболчилар ҳозир қаерда?

    29.09.2021, 16:39

    Жасур Яхшибоев «Реал»га гол урган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

    29.09.2021, 13:14

    ЕЧЛ. «ПСЖ» Месси дебют голини урган баҳсда «Манчестер Сити»ни таслим этди, «Ливерпуль» рақибига 5 та гол урди. «Милан»да эса аламли мағлубият

    29.09.2021, 02:32

    ЕЧЛда сенсация: Жасур Яхшибоев гол урган ўйинда «Шериф» Мадридда «Реал»ни мағлуб этди

    29.09.2021, 02:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.