• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман». Россияда қурилишда ишлаётган олий маълумотли ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — тўрт йилдан бери Москвада ишлаётган 39 ёшли муҳожир киши.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ошкор этилмади.

    Ёшим 39 да. Жиззахданман. Маълумотим олий, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг Агрономия факультетини тугатганман. Бир муддат ҳокимлик тизимида, коллежда ишлаганман. Лекин тақдир тақозоси билан сўнгги тўрт йилдан буён Россияда ризқимни териб юрибман.

    Иллюстратив сурат.

    Иллюстратив сурат.
    Фото: «Известия»

    Қишлоқ боласининг орзуси нима ҳам бўларди?

    Болалигим Жиззахнинг энг чекка қишлоқларининг бирида мол, қўйларга қараш, ота-онамга уй ишларида ёрдамлашиш билан ўтган. Қишлоқ боласи нимани ҳам орзу қиларди?! Кичкиналигимда кўпчилик болалар қатори мен ҳам ҳарбий бўлишни орзу қилганман. Аммо соҳада ишлаш учун соғлом бўлиш билан биргаликда салоҳият ҳам керак деб ўйлардим. Жисмонан соғлом бўлсам-да, билим даражам етмайди деб ҳисоблаганман. Хуллас, шу билан орзум орзулигича қолган.

    Мактабни битириб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Агрономия факультетига ўқишга кирдим. Ўқишни тамомлаганимдан сўнг, олдимда тайинли иш топиш муаммоси пайдо бўлди.

    Бир неча ташкилотларга ишга таклиф қилишди, бориб ишладим. Ойлик маошлари фақат бир ўзимга етарди, холос. Кейин беш йил давомида тумандаги коллежнинг кадрлар бўлимида ишладим. Ойлик ҳам мақтагулик эмасди. Аммо олган маошимнинг тенг ярми йиғди-йиғдиларга кетарди ва бу рўйхатининг адоғи кўринмасди.

    Сўнгги йилларда кузатилаётган қурғоқчилик, ёғингарчиликнинг кам бўлиши, лалми ерларда деҳқончилик ва чорвачиликка салбий таъсирини ўтказмай қўймади. Яйловларнинг уй-жой ва бошқа мақсадларда ҳокимлик томонидан сотиб юборилишидан аҳоли бир бош сигирини ҳам ҳеч қаерга сиғдира олмаяпти. Экин майдонларини фермерлар эгаллаб олган. Ўзидан бошқа биронта одамнинг чорвасини ерига қўймайди, гарчи ҳосили йиғиштириб олинган бўлса ҳам. Шу сабаблар туфайли қишлоғимиз аҳолиси орасида миграция ошиб бормоқда.

    Россияда ишлаётганларнинг ҳеч бири кам бўлгани йўқ

    Ҳозир маҳалламизда 100 дан ортиқ киши Россияда ишлаяпти. Аммо у ерга бориб ишлаганларнинг ҳеч бири кам бўлгани йўқ. Бири уй қурса, яна бошқаси машина оляпти, яна бири тўй қиляпти. Энг муҳими, рўзғори бут. Қишлоқ шароитида, айниқса, ишсизлик пайтида буларни эплашнинг ўзи бўлмайди.

    Икки нафар фарзандим бор. Тузукроқ пул топиб, шароитимни яхшилаб, болаларимга тўй қилишим керак эди. Мен ҳам эл қатори Россияга ишга кетишга қарор қилдим.

    2017 йил августида Москвага келдим. Иш топишим муаммо бўлмади. Чунки Москвада иш кўп, ишчи кучи етишмайди. Ҳар қадамда ишга таклиф қилувчи турли баннерлар, эълонлар илинган. Шунга қарамай, барибир биринчи марта келган одам бирор таниши ёки оғайнисининг ёнига бориб ишлайди. Ҳеч бўлмаса, шулар тавсия қилган ишларга жойлашади. Мен ҳам ҳамқишлоқларим ишлаётган қурилиш фирмасига ишга кирганман.

    Тизим анча яхшиланиб қолгандир деб Ўзбекистонга қайтгандим

    Россияда уч йил ишлаб, топган пулларимга уй-жойимни тўғриладим, ўғилларимга суннат тўй қилдим. 2020 йил сентябрь ойида оилам бағрида ўз соҳам бўйича ишлашни ният қилиб, Жиззахга қайтиб келдим.

    Мутахассислигим бўйича туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалик бўлимига ишга кирдим. Бошида орадан анча вақт ўтди, тизим анча яхшиланиб қолгандир деб ўйлагандим. Аммо ҳали ҳам аввалгидек эрталабдан тунгача ишлаш, қоғозбозлик, сохта рақамлар, фақат йиғилишдан омон чиқиш учун ишлаш давом этарди.

    Кеч соат 10 бўлса-да, бирорта ходим уйига кетай демасди. Кеч тушиши билан қишлоққа қатновчи таксилар ҳаракати тўхташи туфайли тун ярмида уйга пиёда кириб келардим.

    Ойлик маоши ўта аянчли ва кулгили сумма — 930 минг сўм эди. Уни ҳам берганда беради, бўлмаса йўқ. Ана энди ҳисоблаб кўраверинг. Бу ойлик билан оила боқайми ёки йўл кира ва тушликка ишлатайми?

    Жуда ғалати, шундай эмасми? Аммо бу ҳақиқат. Биров сенинг муаммонг билан қизиқмайди. Фақат иш талаб қилади. Бировга фойдаси йўқ жадвалларни тўлдириш, жавоб хатларини ёзиш... Қайси бирини айтай?

    Бир томондон прокуратура текширувлари, бир томондан вилоят бошқармаси топшириқлари. Ахир ишда шунча ҳам юклама бўлиши мумкинми? Ойлик ҳам шунга яраша тўланса эди. Оиламни боқиш, уларни етарлича таъминлаш учун мен муттаҳамлик, тамагирлик қилиб, олдимга келган фермерлардан пул олишим керак эди. Агар ушлаб олишса, тўғри қамоққа тушаман.

    Хуллас, саккиз ой ишладим. Менга ўхшаганлар бундай муҳитда нон тополмаслиги аниқ эди. Балки, ўзимдан ҳам айб ўтгандир, билмайман.

    Қани эди бизда ҳам аниқ иш жадвали бўлса-ю, ходим белгиланган соатда ишга келиб, ўз вақтида оиласи бағрига қайтса... Майли, маош 5 миллион сўм эмас, ҳеч йўғи шунинг ярми бўлганда ҳам Россияга қайтиб келмасдим. Лекин шароит тақозоси билан мигрантлар диёрига қайтдим.

    Бир ойда икки кунгина дам оламиз

    Ҳозир Москва шаҳрида қонуний асосда туркларнинг қурилиш фирмасида ишлайман. Иш соати кўплигини айтмаганда, меҳнат шароитларига чидаса бўлади.

    Кунига 10 соат иш. Ҳафтанинг тоқ кунлари 12 соатгача чўзилади. Албатта, ишлаган соатларга пул ёзилади. Бир якшанба иш куни, кейинги якшанба дам. Ойига 28—29 кун ишлаб, икки кун дам оламиз. Бу, албатта, оғир, аммо ўзбеклар жуда чидамли халқ.

    Маоши 500 доллардан 700 долларгача. Ишингизга қараб бу рақамлар ўсиши мумкин. Ойлик патент тўловларимизни ҳам иш берувчи тўлаб беради. Уч маҳал овқат ҳам унинг ҳисобидан.

    Шахсан мени иш ҳақи қониқтиради. Бошқаларда ҳам шундай бўлса керак. Агар ёқмаганда, бу ерларга келиб, совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай ишлармиди?

    Бир хонада 15-16 нафар одам яшайди

    Яшаш шароитлари ҳам ҳаминқадар. Иш берувчи умумий ётоқхона билан таъминлаган. Бир хонада 10 киши яшаймиз. Аммо биздан-да кўп, 15-16 киши яшайдиган хоналар ҳам бор.

    Умуман олганда бу ерда яқинлар соғинчини ҳисобга олмаганда, бошқа муаммо сезмайман. Ҳар ким билиб-билмай руслар ундоқ, руслар бундоқ деб гапиради. Аммо мен улар томонидан бирон бир негативга гувоҳ бўлмаганман. Сиз билан иши йўқ, индамасангиз, улар ҳам индамайди. Муаммолар одамнинг билимсизлиги, дунёқараши пастлиги, рус тилини билмаслигидан келиб чиқади. Айбни яна бошқаларга тўнкашади.

    Таълим соҳасидаги хатоликми ёки бошқа сабаблар туфайлими қишлоқ мактабларида рус тилига бўлган қизиқиш «нол» десак ҳам бўлади. Ўқитувчиларнинг ҳам савияси жуда паст. Ахир ўзи билмаган нарсани қандай ўқувчига ўргацин. Ваҳоланки, қишлоқ мактабини битирган болаларнинг 60 фоизи шу ерга келиб ишлайди. Келади-ю, муаммолар гирдобида қолади. Оддий имтиҳондан ўтолмай, сертификатни 100 долларга сотиб олади. Балки қишлоқ мактабларида рус тилини чуқурроқ ўтиш керакмикан?

    Ўз юртимда ўрнимни тополмаганимдан афсусланаман

    Биргина Москванинг ўзида минглаб ўзбекистонликларни учратиш мумкин. Биринчи келган одам бу ер Россиями ёки Ўзбекистон деб иккиланиб қолади. Юртдошларимиз асосан қурилишда, бозор, дўконларда, ширинлик цехларида, қўриқчилик, таксичилик ва официант бўлиб ишлайди.

    Мени кўпинча бир савол қийнайди: Агар кутилмаганда Россия ҳукумати қарор чиқариб мигрантларни мамлакатидан чиқариб юборса нима бўлар экан? Ахир озмунча одам бу ердан нон топаётгани йўқ-да. Бунча ишсиз одам юртимизда оиласи билан қандай яшар экан? Мутасадди раҳбарлар етарли ойлик берадиган иш ўринларини яратиш масаласини ҳал қилса яхши бўларди.

    Аммо бу давлат мигрантларга муҳтож, русларга қора ишчи кучи жуда керак. Шунинг учун ҳали бери бундай қарорни қабул қилмайди деб ўйлайман.

    Ҳаётимни ортга қайтарганда деярли ҳеч нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилмасдим. Чунки ўтмишимда афсусланарли иш қилмаганман. Аммо баъзида олий маълумотли бўлсам-да, ўз юртимда, жамиятда ўз ўрнимни ҳанузгача тополмаганимдан, бирон бир даромадли ишнинг бошидан тутолмаганимдан афсусланиб қоламан. Албатта, бунга ўзим ҳам айбдордирман. Чунки киришимли, вазиятни ўз манфаатига ҳал қиладиганлардан эмасман. Аммо ҳаётимда ҳалолликни доим биринчи ўринга қўйганман.

    Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман

    Ҳаётимнинг энг муҳим даврларини кўп юртдошларим қатори оиламдан узоқда, мусофирчиликда ўтказяпман. Аммо нолимайман, шу ерда ишлаб, ҳалол меҳнат қилиб ўзим истаган ниятимга эришдим: уй жойимни, шароитимни яхшиладим. Ўғилларимга чиройли қилиб суннат тўйлар қилдим.

    Энг муҳими, барча яқинларим соғ- саломат, куч-қувватим жойида. Аллоҳга шукр. Аммо яна бир орзум бор — машина олиш. Чунки машинаси йўқ одамга жуда қийин экан. Биз тарафларда кечки пайтлари таксилар юрмайди. Шундай пайтлари ўз машинангизда итларга таланмасдан уйга кетганингизга ҳеч нарса етмас экан. Ҳозир фақат машина олиш учун ишлаяпман. Битта машина олсам бўлди, бу ерларга қайтиб келмайман.  Ўзбекистонда мутахассислигим бўйича бирор ишга жойлашиб, оилам бағрида яшайман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди. 

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов.

    23.09.2021, 08:10   Изоҳ (0)   112678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган шахс аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:45

    Себальос Хаби Алонсо билан келишмовчилик туфайли “Реал”дан кетиши мумкин

    Спорт | 21 июн, 20:26

    Буюк Британияда ўлимга ёрдамлашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

    Дунё | 21 июн, 20:20

    Ўзбекистонда май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди — таҳлил

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:00

    Туркияда БМТ фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг офиси очилади

    Дунё | 21 июн, 19:25

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.