Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ҳамда Олий Ҳайъатининг махсус қарорлари билан Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари иш ҳақлари ва стипендиялари 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайъат, шунингдек, пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарди.
Мавзуга доир: «Айни кунларда муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда». Мусулмонлар идораси муфтий қай тартибда сайланишини маълум қилди
Изоҳ (0)