Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши – Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги юқори суръати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми орти бормоқда, авиақатновлар тўлиқ тикланди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни янада кўпайтириш муҳим экани таъкидланди.
Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университети ва Республика онкология марказининг янги биноси лойиҳалари билан танишгани, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо мамлакатларга вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича таклиф бергани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)