Ўзбекистонда ҚҚС манфий суммасини ғайриқонуний йўллар орқали қўлга киритишга ҳаракат қилаётган субъектлар аниқланмоқда, дея хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.
Масалан, «БСТҚ» МЧЖ 2020–2021 йилларда 52,1 миллион сўм ҚҚСни нотўғри ҳисобга олган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу маблағлар учун аниқлаштирилган қайта ҳисобот олинган (корхона номи ўзгартирилган).
2021 йилнинг ўтган даврида, 16 933 та контрагентда 1,6 триллион сўмлик ҚҚСни нотўғри ҳисобга олиниши юзасидан камерал солиқ текширувлари ўтказилди.
Натижада 16 594 (97,7 фоиз) ҳолатда 1,5 триллион сўм ҚҚС нотўғри ҳисобга олингани ўз тасдиғини топган бўлса, шундан, 3 872 та тадбиркорлик субъекти томонидан 160,1 миллиард сўмга қайта ҳисоботлар олинди.
Мавзуга доир:
- «Катта йўқотишлар бўлмайди». Молия вазирининг ўринбосари – ҚҚС ва даромад солиғи ставкаси пасайишининг давлат бюджетига таъсири ҳақида
- UzAuto Motors 2021 йилнинг биринчи ярмида 1,9 трлн сўм миқдорида божхона имтиёзи ва преференциялар олди
- «Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони мени хавотирга солмоқда» – Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)