Андижон вилоятида юқори тезликда ҳаракатланган тез ёрдам машинаси радарга тушгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълум бўлишича, тез тиббий ёрдам бўлимига чақирув келиб тушган ва тез ёрдам машинасида оғир бемор олиб кетаётган пайт тезликни оширган. Машина ҳайдовчиси соатига 70 километр/соат тезликда ҳаракатланиши керак бўлган ҳудудда 99 километр/соат тезликда ҳаракатланган ва қоидабузарликни аниқловчи радар қурилмасига тушган.
Қайд этилишича, тез ёрдам автомобилларига бу каби қоидабузарлик учун жавобгарлик бекор қилинган.
Шунингдек, ушбу ҳолатни ҳайдовчининг шериги тартибни билган ҳолда тарқатиб юборган.
«Бунинг тартибини билардим. Шеригимга бу ҳақда айтмай ижтимоий тармоқларга жойлаганман. Ижтимоий тармоқларда тарқалгандан сўнг блогерга чиқиб постни ўчиришни айтдим. У аввал ЙҲХБдан изоҳ олишини айтиб, постни ўчирмаслигини билдирди», — дейди ҳайдовчи шериги.
Маълум қилинишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида 2018 йил 1 июнь санасидан бошлаб янги автоматлаштирилган тизим жорий этилган. Шу даврдан бошлаб ҳозирги кунга қадар тез тиббий ёрдам машиналарида содир этилган 2011 та қоидабузарликлар қонунда белгиланган тартибда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси 4-қисмига (шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса) асосан бекор қилинган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон бўйлаб август ойида яна 18 та стационар радар ўрнатилди
- Тошкентдаги «Новза» масжидига жума намозига келган ҳайдовчилар машиналари жаримага тортилаётгани айтилган видео бўйича изоҳ берилди
- Тошкент вилоятида радар ўрнатилган машинада фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига тўсқинлик қилган шахс 15 суткага қамалди
Изоҳ (0)