Uzbekistan Airports 3 сентябрь куни Тошкент давлат транспорт университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолагани ҳақида хабар берди.
Меморандумга Uzbekistan Airports бошқарув раиси Раъно Жўраева ва Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдураҳмонов имзо чеккан. Унга кўра Uzbekistan Airports базасида университет кафедраси ташкил қилинади.
Томонлар янги техник ишланмалар ва ахборот технологияларини амалиётга жорий қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишган.
Биз Uzbekistan Airports базасида университет кафедрасини ташкил қилмоқчимиз. Кафедрага Ўзбекистон аэропортлари учун кадрлар тайёрлайдиган ўқитувчилар сифатида етакчи мутахассислар, операцион менежерлар ва хорижлик тренинг-менежерларни жалб қилишни режалаштирдик. Улар амалий машғулотлар ўтказиб, талабаларни аэродром комплексларида йўловчилар ва юкларга хендлинг (авиарейсларга ерда хизмат кўрсатиш) хизматларини бажаришда аниқ бир вазифаларни бажаришга тайёрлайди.Раъно Жўраева, Uzbekistan Airports бошқарув раиси
Изоҳ (0)