Голливуд юлдузи Хью Жекман отаси Кристофер Жон Жекман 85 ёшида оламдан ўтганини маълум қилди, деб ёзади «Film.ru».
«Эрта тонгда Австралияда отам бу дунёни тарк этди. Чуқур қайғуга қарамай, мен миннатдорчилик ва муҳаббат ҳиссига тўлганман. Отам, бир сўз билан айтганда ажойиб инсон эди. У бутун умрини оиласи, иши ва эътиқодига бағишлади. Унинг тангри билан учрашувга тайёр бўлишига дуо қиламан», — деб ёзади Хью ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.
https://www.instagram.com/p/CTelQMJrQSe/
Кристофер Жон Жекман 1936 йилда туғилган. 1967 йилда у Грэйс МакНилга уйланган ва Австралиядан Буюк Британияга кўчиб келган. Жон бухгалтер бўлиб ишлаган ва рафиқаси билан беш нафар фарзандини тарбия қилган. Хьюнинг ота-онаси 1976 йилда ажрашиб кетган.
Хьюнинг сўзларига кўра, уни таълим олишга айнан отаси қизиқтирган.
Аввалроқ Хью Жекман тери саратонига текширувдан ўтганини сўзлаб берганди.
Изоҳ (0)