Марказий банк 8 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,16 сўмга кўтарилиб, 10 695,23 сўмни ташкил қилди. Евро 16,33 сўмга кўтарилиб, 12 689,89 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 14,07 сўмга кўтарилиб, 10 685,07 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси 27 августдан буён кўтарилишда давом этмоқда.
Республикадаги айрим тижорат банкларида эса доллар курси биринчи марта 10 740 сўмга қадар кўтарилди.
Изоҳ (0)