• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аввалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни хоҳламаганман». Кореяга келин бўлган ўзбек қизи чет элга турмушга чиқиш сабаби, эри билан муносабати ва меҳрибон қайнонаси ҳақида

    Сўнгги пайтларда ўзбек қизларининг чет эл фуқароларига турмушга чиқаётгани ҳақида кўп эшитяпмиз. Статистик маълумотларга қараганда 2021 йилнинг январь—июль ойларида 1272 нафар ўзбекистонлик қизнинг хорижликлар билан никоҳи қайд этилган. Куёвларнинг энг кўпи Россия, Туркия, Жанубий Корея, АҚШ давлатларидан бўлган.

    Ўзбекистонлик қизлар нима учун бошқа миллат вакиллари билан ҳаётини боғламоқда? Муҳаббатми, мажбуриятми ёки яна бошқа сабаблар борми?

    Бу ҳақда «Дарё»га корейс йигитига турмушга чиққан Нилуфар Абдуллаева ўз ҳаёти мисолида айтиб берди.

    Нилуфар Абдуллаева 1992 йил Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. Рус, инглиз, корейс тилларини билади.  Жаҳон тиллари университетида бакалавр, Кореянинг Сонгюнгван университетида магистр босқичларини тамомлаган.

    2019 йилда корейс йигитига турмушга чиққан. Айни пайтда турмуш ўртоғи Рю Доёл билан Жанубий Кореянинг Геонггидо провинциясида истиқомат қилмоқда.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Барчаси корeйс сериаллари таъсирида бошланган

    Кореяга бўлган муҳаббатим болалигимдаёқ сериаллар таъсирида уйғонган. Адашмасам 15 ёш эдим. Телевизорда турли корейс сериаллари қўйиларди. Ҳар куни янги сонини интизорлик билан кутардим. Чунки корейс ёзувларини жуда яхши кўриб қолгандим. Ҳарфлар худди менга расмдай кўринарди. Ҳар сериал бошида бир дона бўлса ҳам ҳарфини ёзиб олишга ҳаракат қилардим.

    Ўша мамлакатга боришни шу даражада қаттиқ хоҳлардимки, орзумни ҳаммага айтиб юрардим. Лекин кўпчилик «сен қаерда-ю, Корея қаерда?!» деб устимдан куларди.

    Бироқ ортиқча гап-сўзларга эътибор бермай мақсадимга етиш йўлларини қидирардим.

    Бир куни танишларимдан Жаҳон тиллари университетида корейс тили ўқитилиши ҳақида эшитиб қолдим. Ўша кунданоқ кириш имтиҳонларига астойдил ҳаракатни бошладим. Икки йил қаттиқ тайёргарлик кўриб, 2011 йилда университет талабасига айландим.

    Корейс тили талабаларга иккинчи тил сифатида 2-босқичдан бошлаб ўқитиларди. Ўша пайтлари тезроқ бир йил ўтишини, корейс тилини ўрганиб, сериалларни кўриб чизган расмларимни (ёзувларимни) ўқишни хоҳлардим.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Афсуски, бизнинг гуруҳимизга иккинчи тил сифатида араб тили берилди. Корейс тили гуруҳига ўтиш учун бир ой деканат эшигининг олдидан кетмадим. Аммо барибир рухсат беришмади. Лекин орадан бир ойча ўтганидан кейин бахтли тасодиф туфайли корейс тили гуруҳидаги қиз билан жойимизни алмаштиришди. Ўша куни қувонганимдан узоқ йиғлаганман.

    Лекин гуруҳдошларим мени сотқин дейишди. Лекин мен умуман улардан хафа бўлмадим. Чунки орзумга бир қадам бўлса-да, яқинлашгандим.

    Ўша кундан Кореяга бориш мақсадимдан бошқа ҳамма нарсани унутиб, тилни қаттиқ ўрганишга киришдим. Ҳафтада икки марта университетда, қолган кунлари эса қўшимча машғулотга қатнадим. Орзумдан бошқа ҳеч нарса кўзимга кўринмасди. Уйқу нималигини ҳам эсдан чиқаргандим.

    Орадан бироз вақт ўтиб, ҳаракатларим ўз самарасини беришни бошлади.

    Университетда ҳар йили 2-босқич талабалари ўртасида корейс тилидан ўтказилган танловда қатнашиб ғолиб бўлдим ҳамда Кореянинг Чунг Анг университетида бир йил бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдим.

    Шундай қилиб, 2013 йилнинг куз фаслида Кореяга ўқишга келдим.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Аввалига Кореяга келганимдан қаттиқ афсусланганман

    Чунки моддий томондан анча қийналиб қолганман. Ўша пайтлари ҳозиргидай Кореяда ўзбек талабалари кўп ўқимасди. Аниқроғи, бу ердаги нарх-навони сўрайдиган танишим бўлмаган.

    Шу сабабли 600 доллар билангина мамлакатга келганман. Ҳатто ўзим билан керакли нарсаларнинг ҳаммасини олиб келмаганман. ⠀

    Ўша вақтларда битта ручканинг нархи 1-2 доллар, дафтар эса 2-3 доллар турар эди. Талабалар ошхонасида бир марта овқатланиш 4-5 доллар, кўчада овқатланиш эса 6-7 доллар эди.

    Пулим камлиги учун оддий дафтарни ҳам кўп сотиб ололмадим. Ширинлик қутиларини ташлаб юбормасдан, ўша картонларга корейсча сўзларни ёзиб ёдлардим.

    Бир семестр овқатланиш пулини олдиндан тўлаганим ва бир нечта керакли нарсаларни харид қилганимдан кейин деярли пулим қолмаган.

    Оилавий шароитимиз яхши бўлмагани учун ота-онамдан пул сўрашни ўзимга эп кўрмаганман. Хуллас, етишмовчиликдан тушкунликка тушиб қолиб, биринчи марта Кореяга келганимга афсусланганман.

    Аксига олиб, ўша вақтлари корейс тилида яхши гапиролмасдим. Аммо таваккал қилиб кўчага иш қидиришга чиққанман.

    Университетимиз яқинидаги ошхоналарга бирма-бир кириб иш сўраб юрганман. Омадим келиб, бир ошхонага мени ишга олишган.

    Шундай қилиб, Кореяга келганимга бир ой бўлмасданоқ, ўзим мустақил пул ишлаб топа бошладим.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Бир йил ўқиб, Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг, корейс тили бўйича қатор танловларда ғолиб бўлдим. Хусусан, 2015 йил Кореянинг Сонгюнгван университети томонидан ўтказилган 7-Ўрта Осиё иншолар танловида Ўзбекистонда биринчи, халқаро миқёсида эса 3-ўринни олдим ҳамда Кореяда магистратурада бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритдим.

    2016—2019 йиллари Кореяда магистратурада ўқидим. Ўқиш давомида корейс миллатига мансуб йигит билан танишиб қолдим. Университетни тамомлаганимдан сўнг у билан оила қурдик.

    Турмуш ўртоғимнинг исми Рю Доёл. Исмига яқинлиги учун уни Дониёр деб чақираман. Қариндошларим эса Дониёржон дейишади. У 40 ёшда, мен эса 28 даман. Муносабатимизда ёшимиздаги фарқ деярли сезилмайди.

    Ҳозирда пойтахтдан унча узоқда бўлмаган Геонггидо провинциясида истиқомат қиламиз.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Аввалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни хоҳламаганман

    Очиғини айтсам, азалдан ўзбек йигитига турмушга чиқишни истамаганман. Чунки жуда кўп дугоналаримнинг турмуши ҳавас қиларли даражада эмасди, улар тушган оилада аёлнинг ўрни йўқ эди. Ҳатто яқин бир опамнинг касаллиги учун қайнонаси уйдан ҳайдаб юборган.

    Қўлимдаги оғриқ туфайли болалигимда касалхоналарда кўп ётганман. 6 ёшимдан 15 ёшимгача уч маротаба операция бўлганман. Атрофимдагиларнинг ҳаётини кўриб, агар ўзбек оиласига келин бўлиб тушсам касаллигим туфайли кўп қийналишимни тушунганман.

    Шунингдек, 2013 йилдан бери фақат корейслар билан ўқиб, ишлаб юрганим учун негадир уларда ўзимга нисбатан яқинлик ҳис қилганман.

    Қолаверса, корейс эркакларининг оилапарварлиги, аёлига ғамхўрлиги, ҳурмат қилиши, оилада аёл ва эркакнинг тенглик жиҳатлари менга ёққан. Шунинг учун ҳам турмуш ўртоғим корейс бўлишини жуда ҳам хоҳлаганман.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Орзудаги корейс йигит

    Турмуш ўртоғим билан танишувимиз оддий бўлган. 2018 йил магистратурада ўқиб юрган пайтим дугонам бир йигит билан таништириб қўймоқчилигини айтган. Унинг корейслигини эшитиб, рози бўлганман.

    Телефон рақамларимизни бир-биримизга бериб қўйишганидан кейин бир ҳафтача смслашиб юрганмиз. Ўша вақтлар мен YouTube‘да шахсий каналимни юритиш учун видеомонтажни ўрганмоқчи эдим. Дониёр билан илк марта компьютеримга Premiere Pro дастурини ўрнатиб олиш мақсадида кофешопда кўришганмиз.Лекин ўша куни кофешопдаги интернет яхши ишламай Дониёр дастурни компьютеримга ўрната олмаган. Кейинги урашувимизда, албатта, ўрнатиб беришини айтган.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Шундай қилиб, яна кўришганмиз. Иккинчи учрашувимиздаёқ бир-биримизнинг бешта яхши ва ёмон томонларимизни санаб берганмиз. Ўхшаш томонларимиз кўплигидан иккаламиз ҳам ҳайрон қолганмиз. Кейин биргаликда дўстларимиз билан кемпингга борганмиз.

    Ўшанда менга нисбатан ғамхўрлиги, турли овқатлар пишириб бериши ёққан. Айниқса фикрлаш доираси кенглиги ҳурматимни қозонган. Ўшанда у орзу қилганимдек менга чин дилдан ғамхўрлик қила оладиган, ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлайдиган инсон эканини ҳис қилганман.

    Танишувимиздан 1,5 ойча ўтгандан кейин Дониёр менга турмушга чиқишни таклиф қилган. Мен эса ҳеч иккиланмасдан бу ажойиб инсоннинг таклифини қабул қилганман.

    Шундай қилиб, YouTube канал очиш ва видеомонтажни ўрганишга улгурмай тўйни бошлаб юборганмиз.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Оила қуришимизга деярли қаршилик бўлмаган

    2019 йил 1 январда Дониёр мени ота-онаси билан таништирган. Ҳамма қизлар сингари бўлажак қайнона-қайнотам билан учрашишдан олдин жуда ҳаяжонланганман.

    «Нилу, ўғлимни яхши кўрганинг учун раҳмат», – бу қайнонамнинг мен билан учрашгандаги биринчи гаплари бўлган.

    Қайнонам узоқ вақт давомида МДҲ давлатлари тарихи ва маданиятини ўрганиб, мақола ва шеърлар ёзган. Ўша куни менга шундай китобларидан бирини совға қилган.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Ўзимнинг оиламга келадиган бўлсак, аввалдан онамга яхши инсон учраса, корейсга турмушга чиқаман ва Кореяда қоламан деб огоҳлантириб келардим. Табиийки уйдагиларим «узоқда касал бўлишинг, туғишинг бор», деб қаршилик қиларди.

    Дониёр билан муносабатларимиз жиддийлашганидан сўнг, бу ҳақида ота-онамга айтганман. У билан боғлиқ воқеаларни эшитиб, уларнинг фикри ўзгарган.

    Айниқса, бўлажак қайнонамнинг қанчалар меҳрибон, яхши инсонлигини билганларидан кейин уйимдагилар тўйга розилик билдирган.

    Дадам «қаерда бўлсанг ҳам, қайси миллатга тегсанг ҳам бахтли бўлсанг, бўлди» деб оқ фотиҳа берганлар.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Турмуш ўртоғим ислом динини қабул қилган

    Икки тарафнинг ҳам розилигидан сўнг, Дониёр ота-онам билан танишиш учун Ўзбекистонга келган. Парвоздан олдин қариндошларимизга уйга қайтаётганимни, ёнимда меҳмоним ҳам борлигини айтганман. Лекин афсуски шеригимнинг корейслиги ҳаммага ҳам ёқмаган. Баъзи қариндошларим бу хабарни аввалроқ айтмаганлигим учун хафа бўлиб қолган.

    Шунга қарамасдан мендан аразлаб қолган қариндошларимнинг ўзи кутиб олиш учун аэропортга келган. Уйга етиб борганимизда эса бизни кутганимдан кўра илиқроқ қарши олган. Чунки ота-онам мен томон бўлгани учун ҳеч ким бирон нима демаган. Қарши чиққанлар эса ўша куни келмаган.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Беш кундан кейин Дониёр Кореяга қайтиб кетган. Биз эса қариндош уруғлар билан тўйга тайёрланишни бошлаб юборганмиз.

    Яна бир нарсани айтишим керак. Турмуш ўртоғим билан орамиздаги фарқ 12 ёш эканини тўйдан олдин онамдан бошқа ҳаммадан яширганман. Лекин Ўзбекистонда никоҳ ўқитганимизда қариндошларим унинг паспортини кўриб, алдаганимни билиб қолган. Лекин «Эринг жуда ёш кўринар экан», деб ҳазиллашишган.

    Дониёр тўйимиздан олдин уйимдагиларнинг истаги билан Ислом динини қабул қилган. Шундан сўнг никоҳимиз ўқилган. 2019 йил 27 апрелда Ўзбекистонда, 10 май куни эса Кореяда тўйимиз бўлиб ўтган.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Корейс оилаларида келинга худди биздай катта талаб қўйилмайди

    2013 йилдан бошлаб корейслар билан юрганим, корейс маданияти, овқатларига ўрганганим учун оила қурганимдан кейин ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган.

    Корейсларда келин қайнона-қайнотасининг хизматини қилиши керак деган тушунча йўқлиги, қолаверса, алоҳида яшаганимиз сабаб келинликни деярли ҳис қилмаганман.

    Бу ернинг одатларига кўра кўпинча фарзанд ота-онасиникига меҳмонга боради. Қайнона-қайнотам ҳам «Борсак, ташвишга қўямиз», деб бизникига деярли келишмайди.

    Ўзимиз ҳар ойда бир марта уларникига меҳмонга борамиз. Қайнонамнинг ёши 71 да бўлишига қарамасдан ўзи овқат қилиб кутиб олади, мен эса идишларни юваман, холос. Бошқа иш қилмайман. Ҳатто овқатдан кейин чой, кофе дамлаш ёки мевани арчишга ҳам қўймайди. «Меҳмон бўлиб келдинг, дам олиб кет. Уйингда қилганинг етмагандек, энди бу ердаям иш қиласанми?» деб уришиб беради.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Қайнонам билан тақдиримиз ўхшаш. Улар ҳам учта университетни тугатган, ҳаётда жудаям кўп ютуққа эришган. Менинг тиришқоқлигимни ҳам ўзига ўхшатиб, яхши кўради.

    Операция қилинган қўлим туфайли тўйдан кейин ҳам кўп касал бўлдим. Бундан хижолат бўлиб кечирим сўраганимда қайнонам: «Бекорга тақдир сени менга учратмаган, мен ҳам ҳаётда жуда кўп одамлардан ёрдам олганман. Сенга ғамхўрлик қилиб, шу қарзларимни узаман» деган.

    Биринчи ишимда жуда кўп стрессларга дуч келдим. Ишдан бўшаганимдан кейин уйда бироз сиқилиб қолдим. Шунинг учун қайнонам менга психолог ҳам топиб берди. Психолог билан биринчи учрашувдан сўнг пул тўламоқчи бўлдим. У менга қайнонам аввалдан бир ойлик консультация пулини тўлаб қўйганини айтди. Буни эшитиб, қаттиқ таъсирландим.

    Қайнонамга ташаккур айтиш учун қўнғироқ қилганимда, у мени тезроқ чет эл ҳаётига мослашишим ва бахтли яшашимни хоҳлашини, бу консультация эса улардан менга совға эканини айтди. Унинг бу гапларидан йиғлаб юбордим.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Қайнонам корейс тили ўқитувчиси бўлгани учун бу борада менга кўп ёрдам беради. Масалан, таржима учун матн олганимда, тушунмаган, қийналган жойларимни қайнанамдан сўрайман. Доим эринмасдан тушунтириб беради.

    Тўғри, Кореяда барча қайнона-келин муносабатлари ҳам бизники каби эмас. Атрофимда қайнанаси билан келишмайдиган келинлар ҳақида эшитиб тураман. Қайнанам билан муносабатларимиз жуда яхшилигига корейслар ҳам ҳайрон қолади. 2020 йил август ойида Кореянинг EBC телеканалида бизнинг оиламиз, аниқроғи қайнанам билан муносабатларимиз ҳақида 45 дақиқалик кўрсатув тайёрланган.

    Кореяда эр-хотин муносабатларига ҳеч ким аралашмайди

    Қайнонамнинг уч нафар келини бор. Лекин у бизнинг киядиган кийимимиз, борадиган жойимиз, ишимизга умуман аралашмайди. Кореяда ёшлар ўзи билганича яшаши керак, ҳаёт уларники деган тушунча кенг ёйилган. Шунинг учун ота-оналарнинг кўпчилиги ўғли ва келинининг қарорини ҳурмат қилади. Яна фарзанд ота-онани қариганда боқиши керак деган фикр йўқ. Аксарият корейслар 70—75 ёшда ҳам ишлайди. Шу қаторида менинг қайнонам ҳам фарзандининг қўлига қараб қолмаган.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Кореяда фарзандли бўлиш борасида ҳам катталар ёшларга ўз фикрини ўтказмайди. Масалан, бизнинг ҳам турмуш қурганимизга икк йилдан ошди. Қайнонам «Қачон фарзандли бўлиш сизнинг хоҳишингиз», деб айтади ва бу мавзуда ортиқча гапирмайди.

    Юртдошларимизга корейс тилидан дарс беряпман

    2019 йил магистратурани битирганимдан сўнг бир йил Пучон университетининг халқаро бўлимида Ўзбекистондаги Пучон университетига маъсул сифатида ишладим. Лекин иш жуда қийинлиги, атмосфера яхши эмаслиги учун 2020 йилнинг ёзида ишдан бўшадим. Бир неча ойдан сўнг ўзимнинг севимли машғулотим — корейс тилини ўқитишни бошладим. ЎзДЖТУда ўқиб юрган вақтларим корейс тилидан дарс ўтганман ва шу касбни жудаям яхши кўриб қолганман.

    Ҳозирда Кореяда 60 минг атрофида ўзбекистонлик истиқомат қилади. Уларнинг ҳаммаси ҳам корейс тилини билмайди. Ўзбек тилида ўзбек ўқитувчидан корейс тилини ўрганишни хоҳлайдиганлар кўп. Шу сабабли корейс тилини ZOOM орқали ўргатяпман. Бундан ташқари Корея ва Ўзбекистон ўртасида амалга оширилаётган турли лойиҳаларда оғзаки ва ёзма таржимон сифатида қатнашяпман.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Instagram’да ўзимнинг ютуқларим, Кореядаги ҳаётим ва Корея ҳақида маълумотлар бериб борадиган шахсий саҳифам бор. Шунингдек, корейс тилини ўрганувчилар учун блог юритяпман. Ҳозирда мақсадим Кореядаги ўзбеклар орасида энг яхши корейс тили ўқитувчиси ва таржимони бўлиш.

    Ота-онам мен билан жуда фахрланади

    Яқинда қўлимдан яна операция бўлдим. Бундан бир кун олдин менга шифокорлар чап қўлимдаги томирларим юрак билан боғлангани учун жарроҳлик амалиёти хавфлилигини айтишди. Ўша куни қўрқанимдан онамга хат ёздим (кейин афсус қилмаслик учун). Хуллас, мактуб ёзаётиб, шу пайтгача ўтган ҳар бир кунимни эслаб кўрдим. Ўша куни жудаям бахтли қизлигимни қайта тушундим.

    Биласизми, ўғил фарзанд кутилаётган хонадонда дунёга келганман. Ота-онам биринчи фарзандлари қизлиги учун иккинчиси ўғил бўлишини жуда ҳам хоҳлаган.

    Шунга қарамасдан 30 октябрда — дадамнинг туғилган кунларида уларга совға бўлиб туғилганман.

    Ҳозир эса улар мен билан жуда фахрланади. Дадам 10 та ўғилдан афзал қизим деб мақтаб ҳам қўяди.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Энг муҳими, севган инсоним билан турмуш қурдим. Ҳаётимда шундай инсонни учратганимга шукр дейман. Қолаверса, орзумдаги мамлакатда яшаб, суйган ишим билан шуғулланяпман. Яхши кўрган таомларимни еяпман. Чунки корейс овқатларисиз ҳаётимни тасаввур ҳам қилолмайман.

    Барча оила аъзоларим соғ-саломат. Шунинг ўзи мен учун энг катта бахт.

    Мақсадим — корейс тилини ўргатадиган китоб ёзиш

    Ўзбек мактабига қатнаганим учун рус тилини унчалик яхши билмасдим. Ўтган йилдан бошлаб рус тилини ўрганишни бошладим. Худо хоҳласа тилни мукаммал ўрганиб, TORFL имтиҳонидан юқори балл олишни ният қилганман.

    Сабаби таржимонлик ишимга рус тили керак бўляпти. Қолаверса, кейинчалик Кореядаги русийзабон чет элликларга корейс тилидан дарс бермоқчиман. Келажакда ўзбек ўқувчилари учун корейс тилини ўргатадиган китоб ёзиш ниятим бор.

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Фото: Instagram / @nilu_korea

    Ҳар ким истаган инсони билан оила қуришга ҳақли

    Афсуски, бизнинг жамиятимизда аёл кишига кўп тақиқ қўйилади. Аёл-қизларни чет элга ўқишга, ишга боришларига қаршилик қилинади. Шунингдек, кўплаб юртдошларимиз ўзбеклар дунёдаги энг яхши халқ деб ҳисоблаб, бошқа миллатга паст назар билан қарайди. Хорижга турмушга чиққан қизларга ҳам ёмон муносабатда бўлишади.

    Масалан, энг кўп эшитадиган саволим: Ўзимизда эр қолмабдими?

    Мен аёлларнинг чет элда ўқиши, ишлаши, турмушга чиқишига умуман эътироз билдирмайман. Сабаби қайси миллат бўлишидан қатъи назар ҳаммамиз Аллоҳнинг бандасимиз.

    Ҳар бир инсон ўзи тўғри деб билган йўлдан бориши, истаган жойида яшаши, хоҳлаган инсони билан оила қуришга ҳаққи бор. Бошқаларни эса буни муҳокама қилишига умуман ҳаққи йўқ. Ҳар ким ўз ҳаёти билангина яшаши керак. Афсуски, бизнинг жамиятда бундай тушунган инсонлар жуда ҳам кам.

    Суҳбатдош: Хонзодабегим Аъзамова 

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    30.08.2021, 10:56   Изоҳ (0)   229007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.