• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ хоразмлик аёлнинг саломатлигидаги ўзгаришлар коронавирусга қарши эмлаш билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди

    Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан сўнг аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олгани, унинг аҳволини ўрганиш, бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилгани ҳақида хабар берилган эди. ССВ матбуот хизмати ўрганиш натижалари бўйича маълумот берди.

    Дастлабки маълумотларга қараганда, видеолавҳада тилга олинган фуқаро С.Ё. 30 ёшда бўлиб, илгари менингит белгилари билан муолажа олган, гепатит С ва иккала кўз миопия енгил даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган.

    Фуқаро С.Ё. 27 август куни шифокор кўригидан ўтказилиб, вакцина олишга қарши кўрсатма бўлмаганлиги сабабли коронавирусга қарши эмланган ва оилавий шифокор кузатувида бўлган. Вакцина олгандан кейин ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмагач, акаси С.О.нинг уйига кетган.

    Шу куни тунги соат 21:17 ларда С.Ё.да умумий ҳолсизлик, қўл-оёқ тортишиши, нафас қисиши каби белгилар кузатилган ва шундан сўнг фуқаронинг яқинлари тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Тиббий бригада томонидан С.Ё.га Вегетотомир дистонияси дастлабки ташхиси қўйилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Сўнг С.Ё. текширув ва даволаш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалига олиб борилган. У даволаш муассасаси қабул бўлимида невропатолог шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, белгиланган стандартлар асосида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва кузатувда бўлиши тушунтирилган. Бироқ фуқаро шифохонада ётишдан бош тортган.

    Вазирлик хабарида қайд этилшича, видеомурожаатда кўзи кўрмай қолганлиги қайд этилган С.Ё. мазкур даволаш муассасаси қабулхонасига тез ёрдам машинасидан мустақил тушиб, шифокор қабулига ўзи юриб кирганлиги ва юриб чиқиб кетганлиги видеолавҳада айтилган сўзлар ҳақиқатга мос келмаслигини кўрсатади.

    Бундан ташқари, 29 август куни Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев бошчилигидаги нейрохирург, инфекционист, невропатолог, офталмолог ва иммунолог каби қатор мутахассислар С.Ё.ни яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказган. Кўрик давомида С.Ё.нинг аҳволи қониқарли, нафас олиши ва юрак уриши меъёридалиги маълум бўлган. Қолаверса, унинг кўз тубида патологик ўзгаришлар аниқланмаган. Айни пайтда С.Ё. ўзини яхши ҳис қилмоқда.

    Тиббий кўрикдан ўтказган бош мутахассисларнинг якуний хулосаларига кўра, фуқаро С.Ё.нинг бир кун аввалги соғлиғидаги ўзгаришлар эмлаш билан боғлиқ эмаслиги ойдинлашган.

    «Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизга олиб келинаётган ва бутун дунёда қўлланилаётган коронавирусга қарши вакциналар бўйича маълум қарши кўрсатмалар бўлиб, энг асосий монеликлардан бири бу анафилактик шок ҳисобланади. Ушбу ҳолат аввал бошқа дорилар ёки вакцинага нисбатан қандайдир реакциялар ва анафилактик шок юз берган беморлардагина кузатилиши мумкин. Бошқа ҳеч бир инсонда бундай нохуш ҳолат рўй бермайди.

    Бунинг исботи сифатида айни пайтгача дунёда 5 миллиардга яқин одам, мамлакатда эса 14 миллионга яқин вакцина дозаси қўлланилган бўлса, тиббий кузатувлар натижасида бирорта инсонда анафилактик шок кузатилмаган. Эмлашдан кейинги юз берувчи ҳолатларнинг барчаси енгил ва ўрта даражадаги ўзгаришлар бўлган. Булар — ҳолсизлик, мушаклар ва суякларда оғриқлар, иситманинг бироз кўтарилиши ҳамда инъекция қилинган жойда оғриқ пайдо бўлишидир. Ушбу ўзгаришлар ҳам қисқа вақтда ўтиб кетадиган ҳолатлар ҳисобланади.

    Қолаверса, юқорида таъкидланганидек, вакцина қилишга энг асосий монеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичида рўй бериши мумкин. Хоразмлик С.Ё. эса эмлашдан аввал ҳамда вакцина олгандан сўнг тиббий кўрикдан ўтказилган ва ҳеч қандай салбий таъсирлар кузатилмагандан сўнггина уйига рухсат берилган», — дейилади ССВ баёнотида.

    Таъкидланишича, агар С.Ё.нинг соғлиғидаги салбий ўзгаришлар чиндан ҳам вакцина билан боғлиқ бўлганида, унда 30 дақиқа ичида анафилактик шок ёки бир нуқтага қараб, қотиб қолиш ҳолати кузатилган бўларди. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўриш мумкинки, С.Ё.нинг эс-хуши жойида, ён-атрофидаги гап-сўзларни эшитиб, тушуниб турибди, ҳеч қандай судурги ҳолатлари йўқ.

    «Яна шуни айтиш лозимки, вакциналарнинг ўзи ҳеч қачон ва ҳеч қандай касалликни чақирмайди. Шунингдек, вакцинациядан кейинги салбий ҳолатлар ҳеч қачон бир марта ёки бир одамдагина кузатилмайди, аксинча бир нечта одамда ва жамоавий рўйхатга олинади. Шу маънода олиб айтсак, фуқаро С.Ё.нинг соғлиғидаги ўзгаришлар эмлаш билан боғлиқ эмас.

    Шундай экан юртдошларимиздан коронавирусга қарши эмлаш тадбирларига тўғри муносабатда бўлишларини, вакцина ҳақида фикр билдиришдан аввал масалага мулоҳаза билан ёндошишларини, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кимнидир обрўсизлантириш, аҳоли ўртасида эмлаш бўйича нотўғри тасаввур уйғотиш мақсадида фойдаланмасликларини сўраб қоламиз. Зеро, бугун давлатимиз халқнинг саломатлиги йўлида барча куч ва имкониятни ишга солаётган бир пайтда бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, аксинча, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги йўлида эмланиш барчамиз учун энг тўғри йўлдир», — дейилади ССВ хабарида.

    Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб йўлга қўйилган оммавий эмлаш тадбирлари давомида Ўзбекистонда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта ҳам жиддий салбий таъсир кузатилмагани қўшимча қилинган.

    ССВ маълумотларига кўра, 28 августга келиб Ўзбекистонда жами 14 027 520 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, шу кунгача 1 729 454 нафар фуқаро тўлиқ эмланган.

    Мавзуга доир:

    • Вакциналар таркибида инсонга зарар етказадиган кимёвий моддалар борми? Санитария-эпидемиология хизмати жавоб берди
    • Таркибида ҳаром маҳсулотлар борлиги айтилаётган COVID-19 га қарши айрим вакциналардан фойдаланиш мумкинми?

    29.08.2021, 16:20   Изоҳ (0)   49788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда қонун йўқ», дея норозилик билдирилаётгани акс этган видео бўйича расмий маълумот берилди

    29.08.2021, 15:09

    Наманганда каналга тушиб кетган Nexia ва унинг ҳайдовчиси қутқарилди

    29.08.2021, 14:08

    Сурхондарёда Malibu ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ»га қарата тўппончадан ўқ узди

    29.08.2021, 13:07

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: Чодакнинг бетакрор таровати ва минг йиллик сирлари (фото ва видео)

    29.08.2021, 12:27

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 14 млн дозадан ошди

    29.08.2021, 12:06

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 811 кишида коронавирус, 322 кишида пневмония қайд этилиб, 9 бемор вафот этди

    29.08.2021, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.